Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги» кафедраси мудири, профессор И. С. Шукуров ва катта ўқитувчи Р. М
Download 111 Kb.
|
Тақриз Инженерлик тармоқлар
Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги» кафедраси мудири, профессор И.С.Шукуров ва катта ўқитувчи Р.М.Ачилдиевлар томонидан 60773020-«Шаҳар қурилиши ҳамда коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқариш» таълим йўналиши бўйича бакалавриатурада таҳсил олаётган талабалар учун учун мўлжалланган дарслигига ТАҚРИЗ Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида илм-фаннинг замонавий натижаларини ёритувчи дарсликлар, ўқув қўлланмалар яратиш ва уларни ўқув жараёнига жорий этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу “Шаҳар инженерлик тармоқлари” фани бўйича тайёрланган дарслик, олий ўқув юртлари 60773020-«Шаҳар қурилиши ҳамда коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқариш» таълим йўналиши бакалаврлари учун мўлжалланган. Дарслик рус тилида ёзилган. Дарслик давлат таълим стандарти намунавий ўқув дастури ва ўқув режаси асосида тузилган. Дарсликда асосан муҳандислик тармоқларини лойиҳалаш кетма-кетлиги, уларни техник стандартлар асосида ҳисоблаш, лойиҳалаш методологияси, тармоқларнинг бўйлама ва кўндаланг профиллари ва тармоқ лойиҳаларини танлаш: сув таъминоти ва канализация, газ таъминоти, електр таъминоти, иссиқлик ва иссиқлик таъминоти, сигнализация ва алоқа кабеллари бўйича маълумотлар тақдим этилган. Аҳоли пунктларининг ёмғирли канализация тизими ва дренаж тармоғи тавсифланган. Шаҳар ер ости муҳандислик тармоқларини ётқизишнинг инновацион технологиялари ва энергияни тежаш масалалари кўриб чиқилган ва улардан фойдаланиш йўллари ҳақида зарур маълумотлар келтирилган. Дарслик қурилиш соҳаси шаҳар қурилиши ҳамда коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқариш йўналишида таълим олаётган талабалар ҳамда шаҳар муҳандислик тармоқлари тизимларида фаолият кўрсатаётган техник ходимлар учун мўлжалланган. Шунингдек шаҳарлар ва кичик туманларда ер ости тармоқларини жойлаштириш, ер ости тармоқларини режада жойлаштириш ва муҳандислик тармоқларини вертикал текисликда жойлаштириш тамойиллари ҳақида маълумотлар келтирилган. Дарслик 13 бобдан иборат бўлиб, Шаҳар инженерлик тармоқлари ҳақида умумий маълумотлар, Сув таъминоти манбалари, Сув миноралари ва резервуарлар, Кўча ва майдонларни суғориш учун сув сарфи ҳисоблаш, Сувни оқизиш стандартлари, Ҳисобланган харажатларни аниқлаш, Канализация тармоқларини гидравлик ҳисоблаш асослари, Бинони иситиш, Махсус табиий иссиқлик тармоқларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар ва қурилишнинг иқлим шароити, Шаҳарлар, аҳоли пунктларини газ таъминоти тизимлари, Аҳоли пунктларининг электр энергияси истеъмоли, Шаҳар телефон тармоғи, Шаҳарларнинг турар-жойларини ёритиш, Дренаж ҳақида умумий маълумотлар, Ер усти сувлари оқимини ташкил етиш, Очиқ ёмғир тармоғи, Ариқ ва ариқларнинг гидравлик ҳисоби, Ёпиқ ёмғирли канализация тизимини лойиҳалаш, Ер ости коммунал тармоқларини жойлаштириш тамойиллари ва ётқизиш усуллари ёритилган. Умумий варақлар сони 240 бетни ташкил қилади. Мазкур дарслик “Шаҳар инженерлик тармоқлари” соҳаси бўйича барча жараёнларни қамраб олмасада, унда шу соҳадаги асосий техник ва технологик жараёнлар келтирилган бўлиб, ушбу жараёнлар бўйича тушунтиришлар, уларга таъсир қилиш йўллари, яқин келажакдаги истиқболли йўналишлар ва тармоқларни ишга тушириш, янги техник қурилмаларнинг асосий кўрсаткичлари очиб берилган. Дарслик бакалаврларнинг маъруза, амалиёт дарслари ва тажриба машғулотлари бўйича билими ва кўникмаларини мустаҳкамлашга имкон беради. Дарсликни тайёрлаш жараёнида унга киритилган маълумотларнинг айрим қисмлари “Шаҳар инженерлик тармоқлари” фанидан ўтилиши ҳисобга олиниб, айрим боблари ва мавзулари қисқартирилишлар билан берилган. Дарсликда меъёрий ҳужжатлардан олинган зарурий маълумотлар, техник терминлар ва зарурий адабиётлар рўйхати ўрин олган. Имло ва орфографик хатолар йўқ. Ушбу “Шаҳар инженерлик тармоқлари” фани бўйича тайёрланган дарсликни бакалаврларнинг ўқув жараёнида қўллашга тавсия етаман. Элмуродов Б.Х Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Узшаҳарсозлик” ЛИТИ ДУК дериктори Download 111 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling