1-мисол. Импорт қилинаётган юкларнинг вазнини божхонада тасодифий такрорланувчи усул билан текшириш учун 200 дона маҳсулот танлаб олинди. Натижада 4 грамм ўртача квадратик четланиш билан унинг ўртача вазни 30 грамм эканлиги аниқланди. 0,997 эҳтимол билан маҳсулот ўртача вазнининг бош тўпламдаги ишонч чегараларини аниқланг.
2-мисол. Жиззах шаҳрида 250 минг оила яшайди. Барча оиладаги ўртача болалар сонини аниқлаш мақсадида 2%ли тасодифий такрорланмайдиган танлаш усули асосида оилалар кузатилган. Натижада, болалар сонига қараб оилаларнинг қуйидаги тақсимланиши аниқланди:
Оилалардаги болалар сони
|
0
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
Оилалар сони
|
1000
|
2000
|
1200
|
400
|
200
|
200
|
0,954 эҳтимол даражаси билан бош тўпламдаги оилалардаги болаларнинг ўртача сонининг ишонч чегараларини аниқланг.
3-мисол. Шаҳар дўконларига келтирилган телевизорлардан 1000 тасининг сифати текширилди. Текшириш натижасида 100 та телевизорда дефект(нуқсон) борлиги аниқланди. 0,954 эхтимол билан телевизорлар умумий сонида нуқсонга эга бўлган телевизор салмоғининг чегараси аниқлансин.
4-мисол. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигида 10 000 бош сигир мавжуд. Эҳтимоллик даражаси 0,997 ва ўртача квадрат тафовут 80 бўлганда ўртача йиллик сут миқдори аниқланганда йўл қуйилиши мумкин бўлган хато 2 литрдан ошмаслиги учун нечта сигир танлаб кузатиш учун олиниши керак?
5-мисол. Фермер хўжалигидаги 10 000 та сигирларнинг 50 фоизи зотли сигирлар эканлиги аниқланди. Ушбу салмоғни аниқлашдаги йўл қўйилиши мумкин бўлган хато 0,954 эҳтимоллик даражаси билан 8 фоиздан ошмаган ҳолда 10 000та сигирдан нечта зотли сигирлар танлаб олиниши керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |