мисол. Импорт қилинаётган юкларнинг вазнини божхонада тасодифий такрорланувчи усул билан текшириш учун 200 дона маҳсулот танлаб олинди. Натижада грамм ўртача квадратик четланиш билан унинг ўртача вазни 30 грамм эканлиги аниқланди


Download 54.47 Kb.
bet1/2
Sana15.06.2023
Hajmi54.47 Kb.
#1487891
  1   2
Bog'liq
Topshiriq 3


1-мисол. Импорт қилинаётган юкларнинг вазнини божхонада тасодифий такрорланувчи усул билан текшириш учун 200 дона маҳсулот танлаб олинди. Натижада 4 грамм ўртача квадратик четланиш билан унинг ўртача вазни 30 грамм эканлиги аниқланди. 0,997 эҳтимол билан маҳсулот ўртача вазнининг бош тўпламдаги ишонч чегараларини аниқланг.
2-мисол. Жиззах шаҳрида 250 минг оила яшайди. Барча оиладаги ўртача болалар сонини аниқлаш мақсадида 2%ли тасодифий такрорланмайдиган танлаш усули асосида оилалар кузатилган. Натижада, болалар сонига қараб оилаларнинг қуйидаги тақсимланиши аниқланди:



Оилалардаги болалар сони

0

1

2

3

4

5

Оилалар сони

1000

2000

1200

400

200

200

0,954 эҳтимол даражаси билан бош тўпламдаги оилалардаги болаларнинг ўртача сонининг ишонч чегараларини аниқланг.
3-мисол. Шаҳар дўконларига келтирилган телевизорлардан 1000 тасининг сифати текширилди. Текшириш натижасида 100 та телевизорда дефект(нуқсон) борлиги аниқланди. 0,954 эхтимол билан телевизорлар умумий сонида нуқсонга эга бўлган телевизор салмоғининг чегараси аниқлансин.
4-мисол. Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигида 10 000 бош сигир мавжуд. Эҳтимоллик даражаси 0,997 ва ўртача квадрат тафовут 80 бўлганда ўртача йиллик сут миқдори аниқланганда йўл қуйилиши мумкин бўлган хато 2 литрдан ошмаслиги учун нечта сигир танлаб кузатиш учун олиниши керак?
5-мисол. Фермер хўжалигидаги 10 000 та сигирларнинг 50 фоизи зотли сигирлар эканлиги аниқланди. Ушбу салмоғни аниқлашдаги йўл қўйилиши мумкин бўлган хато 0,954 эҳтимоллик даражаси билан 8 фоиздан ошмаган ҳолда 10 000та сигирдан нечта зотли сигирлар танлаб олиниши керак?

Download 54.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling