Молекуляр маркерлар (давоми) Микросателлит маркерлар
Download 41.5 Kb.
|
9-leksiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимликларда
- Микросателлит маркерлардан
- Мамлактимиз олимлари
Молекуляр маркерлар (давоми) Микросателлит маркерлар (Оддий такрорланувчи кетма-кетликлар маркерлари). Бу маркерлар ўзининг юқори полиморфлиги билан бошқа маркерлардан ажралиб туради. Микросателлитлар ҳаттоки яқин қариндош бўлган индивидлар локусарида ҳам юқори полиморфизм намоён этади. Микросателлит кетма-кетликлари одатда динуклеотид, тринуклеотид полинуклеотид бўлиб, локуслар ичидаги кетма-кетликликлар такрорларининг миқдорини билдиради. Ўсимликларда ва ҳайвонларда энг кўп учрайдиган микросателлитлар олимлар томонидан қайд этилган. Микросателлитлар генлар экспрессияси регуляциясида, рекомбинациясида ва жинснинг аниқланишида иштирок этиши таҳмин қилинади. Баъзи олимларнинг таъкидлашича микросателлитларнинг юқори стабиллиги сабаб уларни генетик маркерлашда, популяцион тадқиқотларда ва ҳаттоки геном дактилоскопияси усулидан фойдаланиб шахснинг идентификациясида ишлатилиши мумкин. Микросателлит маркерлардан фойдаланиб тадқиқотчи ва олимлар томонидан бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган. Хусусан геномни карталаштириш, ўсимликларда қимматли хўжалик белгиларга жавоб берувчи локусларни аниқлаш, турларнинг бир-бирлари билан филогенетик қардошлигини аниқлаш каби ишлар бунга мисол бўла олади. Мамлактимиз олимлари томонидан ҳам ушбу маркерлар тизимидан фойдаланиб бир қанча ҳалқаро даражадаги тадқиқотлар амалга оширилган. Жумладан ғўзанинг табиий ҳолдаги барг тўкиши, тола чиқими, сифат кўрсаткичлари, фотопериодик гуллаш каби белгилари ушбу маркерлар ёрдамида ўрганилган. CAPS - (Парчаланган Ампликонлар Полиморфизми). Ушбу маркердан рестриктазалар олинишида рестрикция сайтини аниқлаш керакли фрагментни парчалаш учун унга мос келадиган ферментни топишда фойдаланилади. Бу маркерлар ген-специфик маркерлар ҳисобланиб керакли ген таркибидаги битта нуклеотид полиморфизмига асосланган. Бунда энг аввал ўрганилаётган белги учун жавоб берувчи ген клонланади ва нуклеотид изчиллиги ўрганилади. Ундан сўнг кетма-кетлиги аниқланган участкада рестрикция сайтини аниқлаш учун текшириб кўрилади. Гарчи бироз камчиликлари бўлсада, ўзининг оддийлиги ва ишончлилиги билан бу метод анча кенг тарқалган ва оммабопдир. Download 41.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling