Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 422.41 Kb.
bet1/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
СУҒУРТАЛОВЧИЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 майда 1813-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
1. Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 май,
47-сон
Молия вазирининг 2008 йил 5 майдаги 47-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар
РЕЖАСИ
I. Счётлар режасининг умумий характеристикаси
1. Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси (кейинги матнларда — Счётлар режаси) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурталовчиларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш бўйича ягона ёндашувнинг услубий асосларини белгилайди.
2. Счётлар режаси, молиявий ҳисобот элементлари: активлар, мажбуриятлар, суғурта захиралари, капитал, даромадлар ва харажатларга мувофиқ гуруҳлаштирилган счётлар йиғиндисини акс эттиради
3. Счётлар режаси суғурталовчилар томонидан уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, ижро этилиши мажбурийдир.
4. Суғурталовчилар Счётлар режаси асосида Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини ишлаб чиқадилар ва у суғурталовчининг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши шарт.
5. Суғурталовчиларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобини юритиш тамойилларига мувофиқ акс эттириш тартиби ушбу Счётлар режасига илова қилинган счётлар режасини қўллаш тўғрисидаги Йўриқнома билан белгиланади.

Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling