Муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорларнинг “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 16.96 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi16.96 Kb.
#1163795
Bog'liq
Қарор тадбиркорларга оид


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ
Муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорларнинг “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаID-70618
Муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорларнинг “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-364-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорланинг “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-364-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорларнинг “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳудудлардаги ёш тадбиркорларга кўмаклашишини рағбатлантириш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан ўрта махсус таълим ташкилотлари битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотлари 3 ва 4-курс талабалари ҳамда битирувчиларини ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун бир йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида субсидия берилади;
Бунда, мазкур субсидия ҳар бир битирувчи (талаба) га нисбатан қўшимча равишда 10 нафар ходимга эга иш берувчиларга нисбатан қўлланилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сон Фармонининг 1-банди “а” кичик банди иккинчи хатбошисида белгиланган имтиёзнинг амал қилиш муддати 2025 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин.
3. Молия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб мазкур қарорда ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Ёшлар ишлари агентлигининг ҳисоб-китобларига мувофиқ Агентликка Давлат бюджетидан қўшимча равишда маблағлар ажратилишини ҳамда келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу харажатлар назарда тутилишини таъминласин.
4. Савдо-саноат палатаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан юқоридаги тоифадаги шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур Қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Савдо-саноат палатаси Раиси Д.А. Вахабов белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Download 16.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling