Мухандислик тармоқлари ва жихозлари


Download 0.75 Mb.
Sana17.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1543531
Bog'liq
1 Маъруза

МУХАНДИСЛИК ТАРМОҚЛАРИ ВА ЖИХОЗЛАРИ

  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти “Инженерлик коммуникацияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш ” кафедраси
  • РЕЖА
  • 1-мавзу. 1 маъруза . Ўзбекистон Республикасида Муҳандислик тармоқлари ва ускуналарини тарихи, ривожланиши тенденциялари. Муҳандислик тармоқлари тўғрисида умумий маълумотлар. Аҳоли яшаш жойлари, жамоат, маъмурий бинолар, саноат корхоналаридаги муҳандислик тармоқларини ишлатиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасидаги ва чет эллардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижалари, худудий муаммолар ва илм-фан, техника ва технология ютуқлари. Фаннинг вазифалари.
  • Кириш. Фаннинг назарий машгулотлари мазмуни Инженерлик жихозлари хакида умумий маълумот
  •  Сув билан таъминлаш тугрисида умумий маълуматлар.
  • Бинолардаги инженерлик курилмалари тугрисида умумий маълумат. Истеъмолчиларни сув билан таъминлаш шартлари. Босим тугрисида тушунча. Бинолардаги ички водопровод системалари ва схемалари. Совук сув водопроводини вазифалари ва классификацияси. Ички водопровод системаларини лойихалашда таъсир этувчи омиллар. Бинолардаги зонал водопровод системалари.
  • Сувбухаёт. Ахолининг сифатли, тоза сув билан таъминлаш олдимиздаги турган асосий вазифалардан биридир. Хозир турли бинолар курилишда, одатда марказий иситиш, совук ва иссик сув хамда газ билан таъминлаш, канализация, вентиляция, новлар, айрим биноларда-намлик режимларини мутадил саклаб туриш учун хавони конденциялаш кузда тутилади.
  • Биноларга бериладиган ичимлик сув физикавий ва химиявий усуллар билан тозаланиб, ГОСТ 2874-82 талабларига риоя килган холда ичиш учун хавфсиз холга келтирилади.
  • Сув хужалик эхтиёжлари учун хам, ишлаб-чикаришда технологик максадлар учун хам, ёнгинга карши тадбирлар учун хам ишлатилади.
  • Канализация системаларини қуриш натижасида тупрок ва сув хавзаларини оқова сувлар ва чикиндилардан ифлосланишига йул куймайди, хоналар ва ахоли яшайдиган пунктлар территорияси озода сакланади. Канализация системаларидан окава сувларни сув хавзаларига юборишдан олдин тозалаш иншоотларда ишловдан утказилади .Бино ва иншоотларни марказлаштирилган усулда иссиклик билан таъминлаш сохасида катта ютукларга эритилди, хозирги вактда бино ва иншоотлар фойдали иш коэффициенти катта булган квартал, район козонхоналари ёки иссиклик электр марказлари (ТЭИ) дан иссиклик билан таъминланмокда.
  • Масалан: водопровод ва канализацияси, лекин ваннасиз квартира типидаги турар жойларда хар бир киши учун 160 литр/сутка, марказлаштирилган иссик сув билан таъминлаш эса 250 л/сут. сув сарфланади.
  • Ички водопровод классификация.
  • Вазифасига кура ички водопровод куйидагиларга булинади:
  • 1. Хужалик-ичимлик.
  • 2. Ишлаб-чикариш.
  • 3. Ёнгинга карши водопровод.
  • 1. Хужалик-ичимлик водопроводи ичиш учун, овкат тайёрлаш ва ювиниш учун керакдир. Хужалик-ичимлик суви ичиш учун ГОСТ 2874-82 талабларига жавоб бериш керак.
  • 2. Ишлаб-чикариш водопроводи ишлаб чикариш корхоналарида технологик жараёнларни таъминлаш учун ишлатилади.
  • 3. Ёнгинга карши водопровод ёнгинни олдин олиш ва утириш учун хизмат килади.
  • У ёки бутчки водопровод турларини танлашда уйларнинг каватлари ва вазифаларига караб белгиланади.
  • Ички водопровод системаларивасхемалари.
  • Ички водопровод системасидеб, бинони харкандай истеъмолчи нукталарига сув билан таъминлайдиган мухандислик курилмалари муоммасига айтилади. Ташки тармокнинг босимига караб, сув олиш нукталарига сув хайдаш учун бино ичида куйидаги ички водопровод системалари кулланилади:
  • 1. Босимкутаришкурилмаларсиз.
  • 2. Сув-босимбакли.
  • 3. Босимкутариш насоли.
  • 4. Босим кутариш насосли васув босим бакли.
  • 5. Пневматик курилмалар.
  • Системаларни танлаш бинога киритилаётган куча тармок водопроводининг босимивауйларнинг суви стеъмол килишига боглик.
  • 1. Босим кутариш курилмаларсиз система шахартармогидаги босим энг баланд ва энг узок нукталар хам узлуксиз сув етказиб берилиши таъминлайдиган даражада ва доимий булган холларда кулланилади.
  • Нт.к.б. Нэ.б.
  • Нт.к.б.- талабкилинганбосим
  • Нэ.б. - шахар водопровод эркинбосими.
  • Буэнг куп таркалганваэнгоддий система хисобланади
  • Турор жой ва жамоат биноларида хужалик – ичимлик ва ёнгинга карши водопроводини бирга ёки алохида куриш мумкин. Ишлаб-чикариш биноларини бирлашган ёнгинга карши водопроводи ёки хужалик-ичимлик ва ишлаб-чикариш водопроводи бирлашган хужалик-ичимлик ва ёнгинга карши водопровод ёкиишлаб-чикариш ва ёнгинга карши водопроводлари, алохида водопровод системалари билан жихозлаш мумкин.Уларнинг ичида бирлашган хужалик-ичимлик, ишлаб-чикариш ва ёнгинга карши водопровод кенг таркалган.
  • Саволлар:
  • 1. Бинолардаги совуқ сув тизимлари деганда нимани тушунасиз?
  • 2. Бинолардаги канализация тизимлари деганда нимани тушунасиз?
  • 3. Биноларни кондеициялаш нима?
  • 4. Биноларни газлаштириш айтиб беринг.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling