Мулоҳаза учун тошга ўйилган нақШ ёхуд


Download 46.5 Kb.
bet1/2
Sana25.03.2023
Hajmi46.5 Kb.
#1295405
  1   2
Bog'liq
хотира хакида


Мулоҳаза учун
ТОШГА ЎЙИЛГАН НАҚШ ёхуд
3+3=29565 ми?


Коллежда ўқитувчиман. Ўқувчиларга уй вазифа бериб, кейинги дарсда топшириқ сўралганда баъзи ўқувчиларнинг хотираси пастлигини кўраман. Бу ҳол нафақат ўқитувчиларни, балки ҳар биримизда, хотирамизда пасайиш кузатилаётгани боис ташвишга солаётгани рост.
Шу боис ҳам ўқувчиларга хотирани мустаҳкамлаш учун бир қанча машқлар, топшириқлар бераман. Биласизми, ўқувчилар учун бир кунда 3 та дарс машғулотлари бўлади. Уй вазифасига жавоб бериш қийинчилик туғдирмайди, агар... Агар ўқувчи масъулиятни ҳис этиб, ушбу машғулот жараёнида учтадан ўзлари учун керак бўладиган нарсани ўрганса, бир кунда жами 9 та нарсани ўрганади. Уй вазифаси тайёрлашда яна учтадан нарса ўрганса яна тўққизта. Бир кунда шунингдек, рус тилидан 3 та, инглиз тилидан 3 та сўз ёд олса, ОАВ орқали ёки ёши катта, олимлар суҳбатида яна уч нарса ўрганса бир кунда 27 та янги, энг муҳими керакли маълумотларни ўрганган бўларди. Ҳосил бўлган ушбу 27 рақамини йилнинг 365 кунига кўпайтирсак неча рақами ҳосил бўлишини тасаввур қилинг. Бу рақамни коллежда ўтказган 3 йилдан сўнг ҳисобласак.... шунча нарсани ўрганишдан ташқари рус ва инглиз тилларини мукаммал ўрганади. Яна бир гап. Ўқувчиларнинг олдида яна бир катта масъулият, яъни олий ўқув юртига кириш масаласи ҳам турибди. Агар ўқувчи касбни эртароқ танласа ва кунига яна 3 та керакли билимни олса, хотираси уч йилда 3 мингдан ортиқ билим билан бойийди.
Буюк француз файласуфи Дени Дидро, “Одамлар ўқишдан тўхташлари билан фикрлашдан ҳам тўхтайдилар”, деб бежиз насиҳат қилмаган. Баъзилар китоб, компьютер ҳақида нолийди, сотиб олишга оғринади. Аммо дўстларини йиғиб, бешикдаги боласининг туғилган кунини нишонлашга ачинмайди. Ҳолбуки, шунга ўхшаш тадбирларга сарфланадиган пулнинг лаоқал бир қисмига китоб сотиб олганимизда ўзига хос кутубхона пайдо бўларди. Китоб боланинг руҳиятига катта таъсир кўрсатади, унинг дунёқарашини ўстиради, кенг ва ижодий фикрлашга ўргатади. Кўп китоб ўқиган болалар орасидан йирик шахслар етишиб чиқишини таъкидлаш шартмикан?

Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling