Мулоҳаза учун тошга ўйилган нақШ ёхуд


Мен бу ишларга қунт қила олмайман, сабрим етмайди, дейдиганлар учун буюкларнинг қаттиқ машқлар ёрдамида эришган ютуқлари ҳақида маълумот бериб ўтсак


Download 46.5 Kb.
bet2/2
Sana25.03.2023
Hajmi46.5 Kb.
#1295405
1   2
Bog'liq
хотира хакида

Мен бу ишларга қунт қила олмайман, сабрим етмайди, дейдиганлар учун буюкларнинг қаттиқ машқлар ёрдамида эришган ютуқлари ҳақида маълумот бериб ўтсак.
Хотира шундай нарсаки, матн тез ўқилса, кўз камроқ чарчайди. 95 фоиз одам секин ўқийди. Бу дақиқасига 180-220 сўз дегани. Киши ушбу тезликда ўқиса тушуниши осон бўлар экан. Напалеон эса дақиқасига 2000 сўзни ўқий олган. Бу кўриб турибсизки, оддий одамларга нисбатан 10 баробар тез ўқиш дегани.
Балзак 200 саҳифалик китобни 30 дақиқада ўқиб ташлаган.
Македонский 30 минг нафар аскарини юзидан таниган.
Н.А.Рубакин 250 минг китоб ўқиган. Е. Геон деган шахс эса ўзи ўқиган 2500 та китобни ёддан билган.
Археолог Шлиман қийин машқлар ёрдамида 6-8 ҳафтада янги бир тилни ўрганган. Кардинал Меццофанти 100 га яқин тилларни билган. У тилни ўрганиш учун бир марта эшитиш кифоя бўлган. У эшитганини бир умр хотирасида сақлаб қолган.
Фаробий 70 дан ортиқ тилни билганлиги нақл қилинади.
Чақалоқда хотира бўладими деган саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради. Бироқ чақалоқлар она қорнида 20 ҳафта бўлганида эслашни бошлашади, деган фикрни олға суришмоқда олимлар.
Навоий 4 ёшидаёқ саводли бўлган. Мақсуд Шайхзода 4-5 ёшлигида 8-10 мисрадан иборат масал тўқиган.
Моцарт 3 ёшидаёқ дастлабки асарини яратган. У черковда бир марта Аллегрининг кўп овозли қўшиғини тинглаб, ўша тунда унга тўғри келадиган мусиқа нусхасини ёзган.
Ю. В. Осянников жуда ёшлигидан учувчиликка қизиқиб, 152 та самалёт моделини ясаган ва кейинчалик ҳавода 12 минг соат учган машҳур учувчига айланган.
Юқори даражадаги силлиқловчи уста 0,6 микрон қалинликдаги нуқсонни аниқлай олади.
Газламачи уста қора матонинг 100 дан ортиқ турини ажрата олади.
Қайси касб эгаларининг хотираси кучли бўлади, деган саволга тиниб-тинчимас кишилар жавоб топишибди. Уларнинг таъкидлашларича, сухандонлар, раҳбарлар, ўқувчи ва актёрлар энг яхши хотирага эга бўлишади.
Хотирани 25 ёшгача кучайтириш мумкин. У киши 50 ёшга кирганидан сўнг “қулай бошлайди”.
Агар одам хотирасини компьютер билан таққосланса, хотирамиз 7 миллион мегабайт маълумотни сақлай олар экан.
Фанда гипертимезия деган тушунча бўлиб, АҚШлик Джилл Прайс ҳаёти давомида бўлиб ўтган барча нарсани бирма-бир йили ва вақти билан айтиб бера олади.
Биласизми, Ёмғир одами”, “Қартадан қурилган уй”, “Меркурийнинг чиқиши” каби фильмлар айнан бир жиҳати орқали ўзаро ўхшаш – уларнинг бош қаҳрамонларида аутизм касаллиги мавжуд. Голливуд киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Ёмғир одами” фильми бош қаҳрамони ажойиб хотирага эга бўлади. У ўзи ўқиган маълумотларнинг 98 фоизини хотирасида сақлаб қолади. Бундан ташқари у бир вақтнинг ўзида бир кўзи билан китобнинг битта саҳифасини, иккинчи кўзи билан бошқа саҳифада ўқиганини такрорлай олиш қобилиятига эга бўлади. Бироқ улар оддий кундалик юмушни бажара олмайди, ўзлари мустақил кийина олмайди, йўлни кесиб ўтишдан қўрқади, дўконга чиқиб кела олмайди. Фильм қаҳрамони каби кишилар реал ҳаётда ҳам бор.
Москва консерваторияси профессори Ф. Бузони мусиқага ажойиб хотираси бўлган. У эшитган ҳар қандай мусиқани чалиб бера олган.
Тасманияда маълумотлар хизмати ходими 128 мингдан ортиқ фуқаронинг манзили ва телефон рақамини ёддан билган.
Рим файласуфи Сенека 2 мингта турли мавзудаги сўзларни аввал эшитиб, сўнгра кетма-кет айтиб бера олган.
Фемистокл ҳар бир Афиналикни юзидан таниган. Ўша пайтда шаҳарда 20 мингта киши яшаган.
Пол Морфи ва Пол Сенс ажойиб шахматчи бўлган. Улар бир вақтнинг ўзида бир нечта шахмат доскасида ўйнаган ва ҳар бир доскада нима юргани ва қайси тошни юриш кераклигини эсда сақлаб қолган.
Хотира кучли бўлиши учун розмаринни ҳидлаш, ёнғоқ истеъмол қилиш, кучли чарчоқ пайтида мизғиб олиш, узоққа тикилиш ҳамда сайр қилиш фойдали.
Агар эски кераксиз хотираларни қанча тез унутсак, янгисини ёдлаш осон бўлади. Европада ҳатто эски хотираларни блакировка қилиш бўйича махсус тернинглар ўтказилади.
Биз юқорида хотира ва қобилияти кучли бўлган баъзи одамлар ҳақида маълумот бердик. Лекин шу нарсани ёдда тутинг. Бизга ёдлаб мазмунини тушунмайдиган кадрлар керак эмас. Бизга тушунадиган, тафаккур қиладиган, изоҳлайдиган, муносабат билдирадиган кадрлар керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришишимиз мумкин.
Буюк мақсадларда, албатта, ота-она фарзандга қанот бўлиши керак. Бола тарбиясига, унинг руҳиятига “бизга шу ҳам бўлаверади”, “дўппини яримта қилиб яшаш”, “пақир киши панада” каби жаҳолат замонларидан қолиб кетган, миллатни камситадиган қолоқ иллатлар ҳам салбий таъсир кўрсатишини эътироф этиш жоиз. Ваҳоланки, улуғвор мақсадлар билан яшашамиз, фарзандларимиз онгига буюклик туйғусини сингдиришимиз ҳам қарз, ҳам фарз.
Фазлиддин Абдуразақов – Олтинсой маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси
Download 46.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling