Мундарижа: Кириш Овал бўшлиқли том ёпма плита хақида маълумот Овал бўшлиқли том ёпма плитани ҳисоблаш Мустаҳкамлик бўйича нормал кесимларни ҳисоблаш Йиғма темир-бетон колонналарни ҳисоблаш Фойдаланилган адабиётлар Кириш
Download 280.51 Kb.
|
bekkkzod korxona — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темирбетон конструкциялар
Мундарижа: 1.Кириш……………………………………………………………………….. 2. Овал бўшлиқли том ёпма плита хақида маълумот……............................. 3. Овал бўшлиқли том ёпма плитани ҳисоблаш............................................. 4. Мустаҳкамлик бўйича нормал кесимларни ҳисоблаш.............................. 5. Йиғма темир-бетон колонналарни ҳисоблаш……………………………… 6.Фойдаланилган адабиётлар……………………………………………….. Кириш Бугунги кунда юртимиз иқтисодиётининг ажралмас қисми бўлган қурилиш сохаси йилан йилга жадал суратлара ривожланиб бормоқда.Бунинг асосий сабаби ушбу сохага давлатимиз томонидан қаратилётган эътиборининг юксак даражада эканлигини соҳа ривожига хазмат қилувчи янгидан янги қарорлар,амалга оширилаётган кенг кўламли иншоотлар ушбу сўзимизнинг энг яққол исботи бола олади. Темирбетон конструкциялар — темирбетонлаи тайёрланган элементлар ва уларнинг бирикмалари. Тайёрланиш усулига кўра, монолит (яхлит), йиғма ва йиғмакуйма хиллари бўлади. Темирбетон конструкциялар янги пайдо бўлган даврларда (19-аср охири, 20-аср бошлари) монолит варианти кенгтаркалди. 20-аср ўрталаридан бошлаб йиғма Темирбетон конструкциялар ҳам пайдо бўла бошлади. Эндиликда қурилишни йиғма Темирбетон конструкциялар к. сиз тасаввур этиб бўлмайди. Монолит Темирбетон конструкциялар пойдеворлар, гидротехника ва мелиорасия иншоотлари, резервуарлар, сув босими миноралари, бункер ва силос миноралари қуришда ишлатилади. Айниқса, зилзилабардош иморатларни қуришда жуда қўл келади, чунки пойдевор, устун, тўсин ва ёпмаларнинг яхлит ҳолда ишланиши бинонинг зилзила бардошлигини таъминлайди. Йиғма Темирбетон конструкциялар к. ихтисослашган здларда, механизасиялашган очиқ полигонларда ёки қурилиш майдонларида тайёрланади ва иншоот куриладиган жойга ташиб келтирилиб, кўтариш кранлари воситасида йиғилади (монтаж қилинади). Йиғма Темирбетон конструкциялар к. нинг монолит конструкциялардан афзаллиги шундаки, қолип тайёрлаш учун кетадиган меҳнат ва ёғоч сарфи бир неча марта қисқаради (Ўзбекистонда ёғоч камлиги учун бунинг аҳамияти катта), қурилиш муддати камаяди ва нархи ҳам анча арзонлашади, конструкцияларнинг сифати ортади. Металл ва ёғоч конструкцияларга нисбатан йигма Темирбетон конструкциялар чидамлилиги, оловбардошлиги ҳамда занглашга чидамлилиги билан фарқланади. Саноат, уйжой ва фуқаро қурилиши учун темирбетон қозиқлар, пойдевор блоклари, устунлар, тўсинлар, ферма элементлари, том, ораёпма ва девор панеллари, краности тўсинлари, зинапоя маршлари ва майдончалари, балкон ва карниз плиталари, дераза ва эшик ўрни панеллари, сарбаста (тепадон), дераза ости плиталари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Саноат биноларининг 85% ини йиғма Темирбетон конструкциялар ташкил этади. Йўлтранспорт қурилиши учун темирбетон шпаллар, кўприкларнинг йиғма элементлари, йўловчи ва юк ташиш платформалари деталлари, оқова сув қувурлари ва ариқлари, автомобил йўлларига тўшаладиган йиғма плиталар ва бошқа ишлаб чиқарилади. Download 280.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling