Мустакил Узбекистонда талим Сохасида Ислохат


Download 85 Kb.
bet1/3
Sana19.06.2023
Hajmi85 Kb.
#1604131
  1   2   3
Bog'liq
1404034830 50093


Мустакил Узбекистонда талим Сохасида Ислохат
Режа:

  1. Мустакиллик йилларида педагогика ривожланиши янги боскичи.

  2. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг ишлаб чикилиши

  3. Узбекистон Республикасида таълим тизимидаги узвийлик

“Ўзбекистон– келажаги буюк давлат. У мустақил, демократик, ҳқуқуий давлатдир. Бу инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркиликларини таъминлаб берадиган давлатдир”.


Хақиқатан ҳам, мустақиллик баркамол инсон учун бебаҳо қадр-қимматимизни тиклаш, ўзлигини чуқурроқ англаш, унутилаёт-ган маънавий-ахлоқий қадриятларимизни ҳаётга татбиқ этиш, шу юртнинг фуқароси эканлигидан фахрланиш, она тилининг соҳиби бўлиш каби бахтни ато этди. Мустақилликнинг мақсади, моҳияти ва вазифаларини ёшлар онгига сингдириш, комил инсонларни вояга етказиш, халқ таълими тизимини янада рпивожлантиришни талаб қилади.
Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий кенга-шининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган ўн биринчи сессияси-да Ўзбекистон Республикаси Конституöиясининг энг асосий қоидалари: халқ манфаатларини кўзловчи мустақил иқтисодий сиёсатни амалга ошириш;
Халқларнинг маънавий ва ахлоқий ривожланишида уларнинг эркинлиги, ҳуқуқ ва бурчини одилона асослаб берилганлигидир.
Ўзбекистон жамиятининг кичик бир қисми бўлмиш оилада болани тарбиялашда дастлаб умумий инсоний қадрият, маънавий меросга содиқлик ҳис-туйғусини шакллантиришдан бошлаш зарур-дир. Бунингдек, ҳар бир фуқарони ўзбеклиги ва ўз она тилиси билан ғурурланишини тарбиялаш лозимдир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституöияси халқ таълими-нинг ривожланишида алоҳида ўрин тутади. Унинг IX боб 41-модда-сида “Хар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назорати-дадир” – дейилган. Бу қоидаги асосан фақат Ўзбекистонда эмас, балки чет эллардаги мактаб ва олий ўқув юртларида ҳам таълим олиш ҳуқуқига эга бўлдик. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тавсия этган чет тилларни чуқур ўрганиш асосида Ўзбекистонда кўрик-танловлар ўтказилиб, иқтидорли ёшлар хориж давлатларига “Умид” жамғармаси орқали таълим олишга юборилмоқдалар.
Ўзбекистон ёшларининг таълим олиш эркинлиги улардан келажакда илм ва маънавият муаммоларини ҳал қила оладиган илм соҳибларини етиштиришга хизмат қилади. Ўзбекистон Республика-сининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларига асосланиб таълим Қонуни ишлаб чиқилди ва у Респбулика олий раёсати сессиясида қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тўғрисидани қонун-нинг вазифалари фуқароларнинг илм олиш ҳуқуқини ва Ўзбекис-тон Республикасида таълим эркин ривожланишининг ҳуқуқий кафолатларини белгилаб беришдан иборатдир. Унда таълим соҳасидаги сиёсатнинг асосий қоидалари қатори қуйидаги янги қоидалар ифодаланган: “Таълимда умуминсоний ва миллий-маданий қадриятларнинг устуворлиги”. “Давлат таълим стандартлари доирасида ҳамманинг таълим олиши учун имконият яратилганлиги”. “Таянч (тўққиз синф ҳажмида) таълимнинг мажбурийлиги”.
Таълим муассасалраида чет тилларини ўрганиш, дин тарихи ва жаҳон маданияти бўйича билим олиш учун шароитлар яратиш ҳамда педагог шахсини, унинг ижтимоий малакасини ҳурматлаш, ўқувчилар онгига миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойилларини сингидириш ва ҳоказолар.
Халқ таълими тизимининг мақсади жамиятнинг ақлий куч-қудрати, илмий-ижодий имкониятларини оила, жамият ва давлат олдидаги ўз бурчини англаб етадиган ҳар томонлама баркамол шахсни етиштиришдир.
Ўзбекистон Республикасининг халқ таълимига доир асосий ҳужжатлар:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституöияси (Асосий қонуни);
2) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тўғрисидаги қонун;
3) Президент фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари;
4) Халқ таълимини ривожлантиришнинг давлат режаси;
5) Таълим ва тарбия бўйича дастури;
6) Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлаш миллий дастури.
“Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш миллий дастури” “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий тажриба-нинг таҳлили ва таълим тизимидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқлол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган.



Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling