Мустакил Узбекистонда талим Сохасида Ислохат


Ўзбекистон Республикасида


Download 85 Kb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi85 Kb.
#1604131
1   2   3
Bog'liq
1404034830 50093

Ўзбекистон Республикасида Узвийлик таълим тизимининг
таълим тизимидаги узвийлик фаолият олиб бориши давлат
таълим мезонлари асосида, турли даражадаги, таълим дастурларини изчиллиги асосида таълим-тарбия ишлари амалга оширилади.
Жаҳон бозоридаги интеграöия, илмий-техникавий тараққиёт суръатлари халқ таълимининг барча бўғинлари ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашни талаб этмоқда. Бинобарин, бу ҳол тарбия, таълим, сиёсий ва касбий тайёргарлик масаларини ҳал этишга жамулжам ёндошишни тақозо қилмоқда.
Республикамизда таълим-тарбия соҳасида белгиланган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қилишнинг босқичма-босқич принöпи қўйилган.
Биринчи босқич - ўтиш даври бўлиб, у 1997-2001 йилларда, яъни 4 йил давомида жорий этилади. Бунда кадрлар тайёрлаш тизими салоҳиятини сақлаб қолиш, унинг ривожланиши учун ҳуқуқий-меъёрий, илмий-методик, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш лозим. Бу босқичда асосан қуйидаги вазифалар-ни бажариш керак:
Миллий дастурни амалга оширишнинг бошланиши: янги талабларга жавоб бера оладиган педагог кадрларни тайёрлаш; ўқув стандартларини яратиш ва янги ўқув программалари устида ишлаш; умумтаълим мактабларини тузилиш жиҳатидан қайта қуриш; уч йиллик таълим - ўрта махсус ва касб-ҳунар билим юртлари (касб коллежи ва академик лиöей) тизимига замин тайёрлаш; узлуксиз таълим-тарбия тизимига асос соладиган тадбирларни амалга ошириш; ижтимоий ҳимояни кафолатлаш каби масалаларни ечиш босқичи.
Иккинчи босқич – 2001-2005 йилларни ўз ичига олади. Бунда Миллий дастурни кенг миқёсда тўлиқ амалга оширишга эришиш даркор. Табиийки, тизим фаолиятининг самарадорлигини, меҳнат бозорини инобатга олиб, ижтимоий-иқтисодий шароитда келиб чиқиб, дастур ғоялари ва қоидаларига керакли ўзгартиришлар киритилади.
Учинчи босқич - 2005 ва кейинги йилларга мўлжалланган бўлиб, унда тўпланган тажрибаларни таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни эътиборга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш зарур.
Миллий Дастур умумий маданиятни юксалтиришга, фарзандларимизнинг жамиятда муносиб ўрнини топишига хизмат қилади. Уларининг касбий ва таълимий дастурларни онгли равишда танлаш ва эгаллашлари учун ҳуқуқий меъёрларни, ташкилий, руҳий-педагогик шарт-шароитларни таъминлашга кўмаклашади. Йигит-қизларимизнинг жамият, давлат, оила олдида ўз масъулиятини чуқур англаб етувчи шахслар этиб тарбиялашга замин бўлиб хизмат қилади.
Халқ таълимининг асосий бўғинини узлуксиз таълим тизими ташкил этади. Бунинг учун умумтаълим дастурларини мактабгача тарбия, бошланғич, умумий таълим ва мактабдан ташқари таълим тарзида тузсак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Мактабгача таълим.
Умумий ўрта таълим (1-4 бошланғич ва 1-9 ўрта таълим).
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими.
Олий таълим.
Олий ўқув юртларидан кейинги таълим.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.
Мактабдан ташқари таълим.
Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling