Н. Ж. Носирова, услубчи, тдиу


Download 85.31 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana31.01.2024
Hajmi85.31 Kb.
#1819484
  1   2   3   4
Bog'liq
N Nosirova



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Н.Ж. Носирова, 
услубчи, ТДИУ 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ЛОГИСТИКАНИНГ ХИЗМАТИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ ВА ИСТИҚБОЛИ 
 
Логистика превращается в основной бизнес-процесс экономически разви-
тых стран. Система логистики составляет 20-25% от валового внутреннего 
продукта и приводит к потере 1% и 10% сокращения производства. Модерни-
зация инженерно-коммуникационной и транспортной инфраструктуры в каче-
стве основных тенденций заключается в адаптации национальной логистиче-
ской инфраструктуры к мировым стандартам и с его помощью поддержания 
свободного оборота и повышение конкурентоспособности продукции не толь-
ко на местном рынке, но мировой.
Logistics turns to be the main business process of economically developed coun-
tries. The logistics system makes 20-25% of gross domestic product and results in 1% 
loss and 10% production cutting. Modernization of engineering-communication and 
transport infrastructure as the main trends consists in adaption of national logistic 
infrastructure to the world standards and by means of it maintenance of free turnover 
and increase of competitiveness of products at not only local market but also the 
whole world. 
Калит сўзлар:
логистика, логистик инфраструктура, маҳсулот, бозор, 
транспорт, транзит йўллар. 
 
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов “2015-2019 йилларда 
муҳандислик-коммуникация 
ва 
йўл-транспорт 
инфратузилмасини 
модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурининг асосий қоида ва 
йўналишларини сўзсиз бажариш бўйича бошланган ишларни 2016 йилда ҳам 
давом эттириш энг муҳим вазифа”[1] эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модер-
низациянинг асосий йўналишлари сифатида миллий логистик инфратузилмани 
халқаро стандартларга мослаш ва бу орқали нафақат ички бозорда балки, жаҳон 
бозорларида махсулотларимизнинг эркин ҳаракатини таъминлаш ва 
рақобатбардошлигини оширишдан иборат[2].
Ўзбекистон бир неча асрлар давомида Европа ва Oсиёни туташтириб 
турган савдо сотиқ йўлининг марказида жойлашган. Аммо XVI -XVII асрларда 
денгиз транспортининг ривожланиши “Буюк ипак йўли”нинг аҳамияти 
пасайишига сабаб бўлди. XX аср охири XXI аср бошларига келиб Хитой
Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби Осиё давлатларининг ривожланиши ва 
уларнинг жаҳон бозорига кириб бориши янги замонавий Буюк ипак йўлига 
бўлган талабни ортишига олиб келмоқда. Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг қоқ 
марказида жойлашган бўлиб, Ғарб ва Шарқ, Жануб ва Шимол томондан Европа 
ва Осиёни боғловчи қисқа коридор йўлларига эга.


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Ўзбекистонга жаҳонда йирик ҳисобланган 5 та МДҲ, Марказий Осиё ва 
Афғонистон, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё, Жанубий-Шарқий ва Жанубий 
Осиё бозорларига географик жиҳатидан яқин масофада ва уларнинг ўртасида 
жойлашган ҳисобланади. Бу эса Ўзбекистонда бу бозорларни туташтирувчи 
транзит йўлларни барпо қилиш ва мавжудларини қайта реконструкция қилиш 
Ўзбекистонда логистиканинг ривожланишига асосий манбаси ҳисобланади. 
Логистика бугунга келиб иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг 
асосий бизнес жараёнларига айланиб кетган. Логистика тизими бутун ялпи 
ички махсулотнинг 20-25 % улушига эга ҳисобланади ва бу тизимдаги 1 % лик 
йўқотиш, ишлаб чиқаришнинг 10 % га қисқаришига олиб келади. 
Мустақиллик йилларида республикамиз ташқи иқтисодий фаолиятини 
кенгайиб бориши билан халқаро логистик марказлар, халқаро иқтисодий 
муносабатларда уларнинг ўрни ва аҳамияти ортиб борди. Ўзбекистон 
логистикаси мустақиллик даврларидан олдин фақатгина ички бозор 
имкониятларига йўналтирилган бўлса, истиқлол даврларида унинг таркибий 
жиҳатдан кенгайтириб-такомиллаштирилиб келинмоқда. Қисқа давр мобойнида 
логистик инфратузилманинг ўзига хос ривожланиш йўллари ҳам 
шакллантирилди.
Логистика қўлланилиши юқори даражадалиги мамлакатимизда товар – пул 
муносабатларининг кенгайиши ва жадаллашуви, корхоналар ўртасида хўжалик 
алоқаларининг ошиши, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланиши 
ҳамда корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик мустақиллигининг кенгайиши 
билан боғлиқ. 
Ўзбекистонда 
логистиканинг 
ривожланиши 
дастлаб 
горизонтал
ривожланиш хусусиятини касб этиб ички бозор имкониятлари даражасида 
ривожланди. Унинг асосини корхоналар бир - бири билан ўзаро 
муносабатлрига хизмат кўрсатиш жараёнида товар етказиш сифатини 
оширишда ва маҳсулотни энг кам харажатлар билан етказиб боришда намоён 
қилди. 
Кейинги 
ривожланиш 
босқичи 
маҳсулотлар 
бозорида 
рақобатбардошликни оширишнинг мустаҳкам усули бўлиб сифатида логистика 
имкониятларидан фойдаланиш кенгайиб борди. 
Мамлакатимизда логистик хизматлар хилма-хиллиги бу тармоқ
ташкилотларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини 
бермоқда. Логистиканинг ривожланиши авваломбор, автомобиль ва темир 
йўлларнинг ривожланган тизими, уларнинг самарали фаолияти ишлаб 
чиқаришдаги умумий харажатларини камайтиришнинг муҳим шарти ва 
омилидир. 
Логистиканинг 
ривожланиши 
ва 
унинг 
таркибий 
жиҳатдан 
самарадорлигини ошиб боришида транспортнинг роли беқиёс. Транспорт ҳар 
қандай минтақада ишлаб чиқариш инфраструктурасини муҳим мезони ва 
иқтисодий имкониятларидан бири ҳисобланади. Ҳар қандай логистик тизимни 
ёки логистик марказларни транспортсиз самарали ва оқилона ривожлантириш 
мумкин эмас. Саноат ва қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ва 
истеъмолчига етказиб беришда транспорт фаол иштирок этади ва бу жараён 
логистик имкониятлардан самарали оқилона фойдаланишга бўлган талабни 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
рағбатлантиради. Республикамизнинг узоқ қишлоқлари ва вилоят марказларида 
бугунга келиб ихтисослашган транспорт ташувлари ҳам кенг ривожланмоқда. 
Транспортниг ривожланиши ишлаб чиқариш кучлари ва техник тараққиётиниг 
умумий ривожланиш даражасига боғлиқ. Ўзбекистон қудратли (темирйул, авто, 
авия, қувур ва дарё) транспорт тизимларига эга. 
Логистик инфратузилмани ривожланиши мамлакатимизда юк айланиш 
ҳажмига мутаносиб ривожланиш харакатерига эга. Ўзбекистон республикасида 
жами юк ташувлари 2005 йилда 281,4 млн.тоннани ташкил этган бўлса, 2014 
йилда бу кўрсаткич қарийб 2 мартага ўсганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозим (1-жадвал). 

Download 85.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling