Назарий физика ва квант электроника кафедрасининг 2021-йил 20-декабр кунидаги 5-сонли йиғилиши б а ё н н о м а с и


Download 19.78 Kb.
bet1/3
Sana04.04.2023
Hajmi19.78 Kb.
#1324344
  1   2   3
Bog'liq
декабр -2021 (2) (3)


Назарий физика ва квант электроника кафедрасининг
2021-йил 20-декабр кунидаги 5-сонли йиғилиши


Б А Ё Н Н О М А С И


Қатнашдилар: проф.Н.Б.Эшкобилов (кафедра мудири), проф.Л.М.Сабиров, проф.Р.М.Ибадов, доц.Д.И.Семенов, доц.Х.С.Хайдаров, доц.У.Ж.Сайдуллаев к.ўқ.Ш.У.Умидуллаев, асс.Ф.Р.Исмаилов., асс.У.К.Майинова, асс.М.Т.Шоимов, асс. С.Муродов, асс.Й.Жўраев, докторантлар:Ш.Қаршибоев, Қ.Бадалов, Ш.Хайдаров, Тошев Ф.


Кун тартиби:
1. 2021-йилда бажарган илмий ишлар ҳисоботи ва 2022-йил учун илмий ишлар режасини тасдиқлаш.
2. Докторантларнинг илмий ҳисоботи.
3. Кафедрада ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ишлар.
4. Ҳар хил масалалар:
а) кафедрада фаолият юритаётган илмий даражали профессор – ўқитувчиларнинг лавозим маошига қўшимча хақ тўлаш тўғрисида.
б) ўқув жараёнига тегишли топшириқ ва вазифалар
1-масала. 2021-йилда бажарган илмий ишлар ҳисоботи ва 2022-йил учун илмий ишлар режасини тасдиқлаш.
Эшитилди:Кафедра мудири проф.Н.Б.Эшкобилов сўзга чиқиб, қўйдагиларга тўхталди:

«Назарий физика ва квант электроникаси» кафедраси профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида ПФ-6097-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-5032-сон, 2017 йил 20 апрельдаги «Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги» ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3151-сонли,2018 йил 5-июлдаги «Олий таълим муассаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга ошираётган кенг қамровли ислохатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ- 37-75 сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил кафедрада Илмий-тадқиқот ишлари фаолиятини такомиллаштириш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлашни жадаллаштириш соҳаларида 3 та илмий йўналиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар.


Хисобот йилида илмий тадқиқот соҳасида кафедранинг 13 нафар (шулардан 3 нафари ўриндошлик асосида) профессор ўқитувчилари 4 нафар таянч докторанти, 2 нафар мутақил изланувчи, 18 нафар магистрантлар ва 2 нафар иқтидорли талабалар иштирок этдилар. КафедрамизилмийходимларивапрофессорўқитувчилариХорижийваРеспубликамиқиёсидаўтказилганилмий – назарийваамалийконференциялар, семинарлардамаърузаларбилаништирокэтдилар. Хориж ва Республиканингнуфузли илмий журналларида илмий мақолаларчопэтдилар.
Ҳисобот даврида илмий-тадқиқод ишлари университет томонидан белгиланган режа асосида бажарилди. Кафедра профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси инстутлари ва Республиканининг кўзга кўринган етакчи олимлари билан бир қатор тажрибалар алмашишди. Кафедрамиз илмий ходимлари ва профессор ўқитувчилари Хорижий ва Республика миқиёсида ўтказилган илмий анжуманларда ўз маърузалари билан қатнашди ҳамда Республика ва хориж журналларида 49 та илмий ишлар чоп этдилар. Шулардан: 21та илмий мақола 10таси Хорижий журналларда scopus ва web of science базасидаги журналларда), Халқаро ва Республика микёсидаги конфренцияларда 21та тезислар чоп этилди. Республика иннвацион ғоялар ярмаркасида ишланмалари билан иштирок этдилар, Кафедра ассистенти Ф.Р.Исмаилов «Электролит бўлмаган сувли эритмаларда Ландау-Плачек муносабатларини ёруғликнинг молекуляр сочилиш спектрлари орқали тадқиқ этиш» мавзусидаги диссертацияси бўйича ишларни якунлаб, 01.04.05 Оптика Суюқлик ва газ механикаси ихсослашган илмий кенгашга тақдим этди ва Ҳимоя 2021 йил 22 май санасида химоя қилиб физика –математика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олди 22 май 2021 йил 11-сон баённомаси билан ЎзР ОАК Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий кенгашнинг қарорига асосан физика – математика фанлари бўйича фалсаса докториилмий даражаси. Дилом рақами 01№004623
Жураев Йулчи- 01.04.05-Оптика ихтисослиги бўйичадиссертация ишини якунлаб кафедрадан дастлабки муҳокакмадан ўтиб, Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.FM.02.04 рақамли Илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинардан ўтди.
Муродов Сардор-01.04.02 Назарий физика ихтисослиги бўйичадиссертация ишини якунлаб кафедрадан дастлабки муҳокамадан ўтди.

Download 19.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling