Назарий услубий асослари
Download 46.86 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Экотуризмни иқтисодий - ижтимоий тизим сифатида ўрганишнинг назарий асослари
t 14 1 БОБ. ЭКОТУРИЗМНИНГ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ миллий ТУРИЗМ ХИЗМАТИ БОЗОРИДА ТУТГАН ЎРНИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Экотуризмни иқтисодий - ижтимоий тизим сифатида ўрганишнинг назарий асослари Табиат қучоғига сайёҳат қилишни ташкиллаштириш тўғрисида фикр юритганда, кўпинча “экотуризм” атамаси тилга олинади. Аслида экотуризм, бир томондан, туристик бозорда жадал ўсиб келаётган тармоқ, иккинчи томондан эса инсонинг табиатга ижобий таъсирига асосланган тизим. Қолаверса, у туризм инфратузилмасининг ажралмас қисми бўлиб, фақат ғоягина эмас, балки, умумий туризмнинг аниқ тури, ҳисобланади. Унинг атроф-муҳитга таъсири турлича (салбий, нейтрал ва ижобий) бўлиши мумкин. “Экотуризм” қўриқхона худудлари ва табиий боғларнинг замонавий иш юритиш фаолиятида кенг қўлланилмоқда. Бу сайёҳат турининг дунё миқёсида жадал ўсишига сабаб фақат атроф-муҳитнинг ахволи ёмонлашишигина эмас, балки, ҳордиқ чиқариладиган машқур жойлар-тоғ бағридаги курортлар, суви илиқ денгизларнинг қирғокдари, текисликлар ва ўрмонзорлар борган сари кўпроқ ўзлаштирилаётганлиги ҳамдир. “Экотуризм” атамаси ўрнига кўпинча бошқа атамалар, яъни, “табиий туризм”, “барқарор туризм”, “яшил туризм”, “масъулиятли туризм” ва “ҳайрия туризми” каби атамалар ҳам ишлатилади. Баъзи унсурлари бир хил бўлса ҳам, Улар аслида бир-бирининг синоними хисобланмайди ва бири иккинчисининг ўрнини эгалламайди. Экотуризм - табиий туризм (табиатга сайёҳат) нинг бир тури. У табиий туризмнинг баъзи бўлакларини, масалан, саргузаштли туризм-отда сайр қилиш ёки каноэда сузиш кабиларни уз ичига олиши мумкин. Экотуризмнинг қуйидаги таърифи кўпроқ ишлатилади: “Экотуризм” табиий туризм бўлиб, табиат муҳитини ҳосил қилиш ва гушинишни ўз ичига опади. У ниш менежменти шундай амалга ошириладики, натижада бу
фаолият экологик, ижгимоии ва маданий жиҳатдан барқарор бўлиб, “табиий муҳит” маданий таркибларни,"“экологик барқарорлик” махаллий ахоли учун тегишлича даромадни ва фойдаланилаётган ресурсларнинг узок муддатли мухофаза қилинишини ўз ичига олади. Экотуризм туризмнинг бошқа турлари каби экологик барқарор бўлиши, сайёхларга завқ-шавқ бахш этиши ва маҳаллий аҳолига даромад келтириши лозим. Бундан ташқари, табиий ва маданий муҳитга “мое тушиши” керак. “Мое тушиши” деган сўзларнинг маъноси шуки, бу фаолиятнинг услуби, хажми ва хили ландшафтнинг кўлами ва характерига, маҳаплий аҳолининг урф-одатларига тўғри келиши зарур. Табиатни мухофаза қилиш халқаро иттифоқи таърифига кўра, “экологик туризм ёки экотуризм табиат муҳитига нисбатан масъулият билан саёхат килишга, худудларни табиатига зиён етказмаган холда ўрганиш хамда бетакрор, гўзал жойларидан завқ олиш мақсадида табиатни мухофаза қилишга кўмаклашади, атроф-мухитга “юмшоқ” таъсир этади, махаллий ахолининг ижтимоий-иктисодий шароитини фаоллаштиради ва шу фаолиятдан уларнинг имтиёзлар олишини таъминлайди5” Туризм жамияти эса “экотуризмни табиий худудларга масъулият билан саёхат қилиш натижасида табиатни мухофаза этишни таъминлайди ва махаллий халқнинг турмуш даражасини яхшилайди6”, деб хисоблайди. Ёввойи табиат умумжахон жамгармаси экотуризмга “экотуризм- нисбатан табиатга зиён етказилмаган худудларга саёхат, маданий-этнографик ҳусусиятлар ҳақида тасаввур олиш мақсадида, экотуризмнинг бутунлигини бузмаган холда, шундай иктисодий шароитлар яратадики, унда табиатни мухофаза килиш ва табиий ресурслар махаллий халққа фойда келтиради7”, дсб таъриф беради. 5 "Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш концепцияси" Экология хабарномаси 2007 № 6 10-6 6 Ўша манба, 10-6. ’ Ўша манба, 11-6. 16 J 7 i :■ i ’ Яна бир таърифда “Экотуризм нафақат маърифий-маънавий мақсадларни кўзлаган ҳолда экзотик табиий қудудпарга, уларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига саёхат, балки ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш билан бир-бирига боғлиқ мажмуалар йиғиндиси”8-деб изохданади. Бу таърифлар фақат жузъий жиҳатдан бир-бирларидан фарқ қилса-да, асосий хулосаси табиатни асраш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини саклаш ва кўпайтириш, шу мақсадда мухофаза этиладиган худудлар, миллий табиий боғлар гашкил этиш, маҳаллий аҳолини янги иш жойлари билан таъминлаш натижасида уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллий ва чет эл инвесторларини жалб этиш орқали давлат хазинасини бойитиш мақсадлари назарда тутади. Қозоғистонлик мутахассис М. Мусатаеванинг хулосаларига кўра, экотуризм ёввойи табиат қўйнига сайёҳат қилиш, табиатга минимум таъсир этиш, табиатни мух,офаза қилиш фаолиятини ва табиий худудни қўллаб- қувватлаш, экологик билим компонентларини, бу фаолиятда маҳаллий аҳоли қатнашиши ва даромад кўриши каби қоидаларни ҳам ўз ичига олади9. Россиялик мутахассислар И. Зорин ва В. Квартальное “экотуризм” тушунчасини икки шаклда беришади: биринчи шаклдаги экотуризм “ёввойи” табиатдан туристларнинг туриши ва сайёҳат қилиш мух,ити сифатида билвосита фойдаланишга асосланади, лекин бунда турнинг барча компонентларига экологик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган туризм кўзда тутилади. Бу маънода экологик турмаҳсулот атроф-муҳитга зарарни минималлаштиради хдмда тарбиявий ва рекрацион аҳамиятга эга бўлади. Иккинчи шаклидаги экотуризмга сайёқат билан табиатга экологик жиқатдан ёндошувнинг уйғунлашувидир, деб қаралади. У янги ландшафтлар билан танишув кувончи ҳамда флора ва фауна намуналарини ўрганиш лаззатини уларни муҳофаза қилиш имконияти билан уйғунлаштиради, деб “Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантирнш концепцияси” Экология хабарномаси. -Т.: 2007 №6. 9- б. ’ Тухлиев Н , Абдуллаев Т. Эколгический туризм: сущность, тенденции и стратегия развития. -Т.: 2006 56 с.
17 ҳисобланади. Экотуризмнинг асосий ресурслари сифатида қўриқхоналар, маҳаллий ва табиий боғлар, ноёб ва оддий ландшафтлар кўзда тутилади1". “Экологик туризм” тушунчасининг аломатларидан иложи борича кўпрогини чуқурроқ тушуниш учун И. Зорин ва В. Квартальное ўзаро богланган “экотизим”, “экология”, “экологик сайёҳат этикаси” каби тушунчалар тизимини таклиф қилишади. Айниқса, охирги тушунча аҳамиятга молик. У ни жонли табиатга, борилаётган ландшафтларга, у ерда яшовчи кишиларга нисбатан ҳурмат кодекси, деб шархданади1 Қозоғистонлик яна бир мутахассис Р.Хабибрахмоновнинг таъкидлашича, “экотуризм алоҳида со\а бўлиши, унинг ривожланиши учун эса алоҳида кўриладиган худудлар ва объектлар, айнан қўриқхоналар, миллий ва табиий боглар, табиат ёдгорликлари, тарихий-мемориал боглар бўлиши лозим”* 11 12 13. Ж. Алиева ҳам экотуризм ўз ривожида алоҳида қўриқланадиган ҳудуд ресурсларига таяниши лозим, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, “экотуризм” ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар, ўсимликлар, экотизимлар ва табиий комплексларни мухофаза қилишни; инсон саломатлигини руҳан ва жисмонан тиклашни; экологик билим ватарбияни ўз ичига о л ад и1 Ж. Алиеванинг фикрича, экологик туризмга кўпинча оммавий туризмнинг муқобили сифатида қаралади, ҳозир у туристик фаолиятнинг энг истиқболли ва динамик ривожланувчи шаклларидан ҳисобланади. “Экологик туризм” тушунчаси таърифлари тахдили кўрсатадики, умумлаштирган ҳолда унинг қуйидаги белгиларини фаркдаш лозим: ёввойи табиатдан туристлар ташриф буюрадиган муҳит сифатида билвосита фойдаланиш; атроф-муҳитга минимал зарар етказиш; Зорин И. , Квартальное В. Туристический терминологический словарь - М.: 1999. С. 165 11 Ўша манба.ўша бет 1? Будущее “зелёного” туризма. //Экокурьер. 22 декабрь 1997. 13 Алиев Ж. Туризм и устойчивое развитие //Экокурьер. 24 декабрь 1997
одамга рекрацион ва ижобий тарбиявий таъсир кўрсатиш; - • янги ландшафт манзиллари билан танишиш, флора- ва фауналар мухофаза қилиниши учун уларнинг намуналарини ўрганиш; экотуризмдан тушган маблаглардан дунёдаги барча худудлар флора ва фаунасини асраш ватиклаш учун фойдаланиш; барча туристлар ва хизмат курсатувчи шахсларнинг жонли табиатга ва маҳаллий ахолига хурмат кодексига риоя қилишлари ва бошқалар. “Экологик туризм” тушунчасини умумлаштириш куйидаги хулосаларга асос бўла олади: туризмни ташкил қилишнинг юқорида кўрсатилган аломатларида шаклланган тамойиллар локал эмас, балки, глобал характерга эга, Шунинг учун бу тамойиллар жаҳоннинг айрим қисмлари ёки ер, сув ва хаво бўшлиғининг айрим қисмларида эмас, балки, бутун дунёдаги туристик фаолият сохасига тааллукди бўлиши лозим. Шунингдек, “экологик туризм” тушунчасини назарий асослаш минтақада яшовчи кўпчилик аҳолининг онгини экотуризм талабларига мослаштиришга имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, табиий бойликларга зарар етказмаган холда туристик фаолиятни ривожлантиришнинг оптимал технологиясини аста-секин шакллантира бориш учун замин бўлади. Шундай қилиб, экотуризм тизими асосида туристик фаолиятнинг турли хилларда қўлланилиши мумкин бўлган тамойиллар ётади. Улар билимни оширадиган ёки саргузашт сайёхатлари (пиёда, отда, сувда, тогда, сайр ва хоказо), талабалар таътиллари, орнетологик турлар, илмий турлар ва экспедициялар, дам олиш экскурсиялари, болалар дам олиш масканлари ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Экотуризмга бўлган қизиқиш хақиқий туристик тажрибага хамда табиатни қўриқлашга талаб ошиб бораётгани туфайли пайдо бўлди. Юқорида берилган таърифларни умумлаштирган холда айтиш мумкинки, фикримизча, экотуризм — бу, туризмнинг табиий, маданий ва ижтимоий қадриятлар билан мослашадиган хамда табиатнинг табиий
муҳитда уйғунлашувини таргиб қиладиган ва махаллий аҳолининг турмуш •тарзини ўзгартирувчи махсус соҳасидир. Экотуризмни ривожлантиришга сабаб бўладиган асосий омиллар табиатга сайёхат ва уни мухофаза қилишни ўзаро бирлаштиради хамда шу тариқа атроф-мухит ҳимоясининг иктисодий рағбати бўлиб хизмат қилади. Яна бир афзаллиги шундаки, у ёввойи табиат билан жамиятнинг турли-туман маданий қадриятлари орасидаги муносабатни яхшироқ тушуниш хамда бу хақда кўпроқ ахборотлар олиш имкониятини бсради. Асосий вазифа экотуристик соҳа тижорат жихатидан ўзини окдаши, экологик жихатдан барқарор бўлиши ва маданиятга нисбатан масъулият билан ёндашув механизмини яратишдан иборат. Туризмни режалаштиришга жавобгар шахслар, туроператорлар, менежерлар, маркетинг соҳаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари “экотуризм” атамасини анча кенг маънода ишлатиб келишди. Натижада бу тушунча қатор туристик маҳсулотларга нисбатан қўлланилди. Афсуски, улар мантиқан юқорида баён қилинган таърифларга тўлиқ мос келмайди. “Экотуризм” атамасининг кенг маънода қўлланилиши бахсларга сабаб бўлди ва бошқа атамалар, масалан, “барқарор туризм”, “минимал таъсирли туризм”, “хамкорлик асосидаги туризм”, “масъулиятли туризм” атамаларининг ишлатилишига олиб келди. Аммо атамалардан хеч бири ёки уларнинг муқобили экотуризм билан туризмнинг бошқа хиллари орасидаги чегарани аниқ белгилаб бера олмайди. Хўш, табиат туризми ва экологик туризм туризмнинг оддий хилидан нимаси билан фарқпанади? Қирғизистонлик мутахассис А. Токтагулованинг фикрича, биринчидан, энг аввало, экотуризм-бутун дунёда тавсия қилинган, яхши аҳволда сақланган табиат гўшалари (миллий ва табиий боғлар; резерватлар ва қўриқланадиган бошқа табиий худудлар) га сайёхат қилиш ва у ерларга ташриф буюришдир.
20 Иккинчидан, экотуризм муайян, анча қатъий ахлоқ қоидаларига риоя қилишни кўздатутади. Бу қоидаларга риоя қилиш шу соҳа ривожланишидаги энг муҳим шарт ҳисобланади. Учинчидан, экотуризм табиий муҳитга жуда кучсиз салбий таъсир кўрсатади, яъни, деярли зарар қилмайди. Шунинг учун уни баъзан “юмшоқ туризм” деб ҳам аташади. Айнан шу сабаб билан ҳам у қўриқланадиган ҳудудларда табиий ресурслардан фойдаланувчи ягона туризм бўлиб қолди. Тўртинчидан, экотуризм қоидаларида кўзда тутилишича, маҳаллий аҳоли фақаг хизмат кўрсатувчи ходимларгина бўлиб қолмай, балки, шу қўриқпандиган худудда яшайверади, олдинги ҳаёт тарзини давом эттиради, табиатга зарар етказмаган холда ўз анъанавий хўжалик фаолиятини юритаверади. Табиийки, бу ҳол маҳаллий аҳолига муайян даромад келтиради, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ёрдам беради. Бешинчидан, экотуризм-сайёҳатчилар учун ҳордиқ чиқаришни, кўнгил очишни ва экологик билимларни оширишни уйғунлашгирган туризмдир. Шундай қилиб, экотуризм барқарор туризмга монанд бўлиши лозим. У узоқ муддатли даврни, яъни, ҳозирги ва келажак авлодни кўзда тутиб, аниқ этник ва маданий хусусиятларга мослашиши, ижтимоий адолат талабаларига жавоб бериши, экологик жиҳатдан безиён, иктисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва фойдали бўлиши лозим. Экотуризмни фақат фойда келтирадиган соҳа деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бу фаолият тури агар мақсадга мувофиқ доирада амалга оширилмаса, унинг қоидалари ва талабаларига риоя қилинмаса, табиатга жиддий салбий таъсир қилиши ва нохуш оқибатларга олиб келиши табиий. Унинг салбий оқибат ва натижалари нималардан иборат бўлиши мумкин? Энг аввало, ўсимликлар нобуд бўлади, пайхон қилинади, ер ўпирилади ва тупроқ зичлашиб кетади, ҳайвонлар безовталанади, қочишга тушади, бола очишга халақит берилади, ов натижасида йўқ қилинади, овқатланиш тарзи ўзгаради, турлари айнийди, улар нотабиий тўпланади, сувда яшайдиганларининг ҳаёт тарзи ўзгаради, сув ўсимликларига-Зиён етади, биотипнинг бузилиши, озиқ моддаларнинг емирилиши ва йўқолишига олиб келади (тогли жойларда, ўрмон ёнғини хавфи), сувнинг ифлосланиши ва эвтрофикация юз беради, ноёб турлар камаяди, хайвонларнинг хаёт тарзи ўзгаради, қоялар емирилади, ташки қиёфа хунуклашади, маржой қоялар шикастланади, баликдар тури камаяди, сув хавзалари қирғоқларидаги ўсимликлар пайхон бўлади, қирғокдаги тупроқ ўпирилади, зичлашади, ўсимликлар нобуд бўлади, тасодифан хайвонлар шикастланади, хайвонлар турмуш тарзи ўзгаради. Демак, экотуризм доимо давлат, жамоат ташкилотлари назоратида бўлиши, унга доир қонунчиликка оғишмай амал қилиниши лозим. Экотуризмнинг барча хилларини икки асосий гурухга таснифлаш мумкин: Биринчи гуруҳга қўрикданадиган табиий худудлар ва акваториялар чегараси ичидаги экотуризм киритилса, иккинчи гурухга қўрикданадиган табиий ҳудудлар ва акваториялар чегарасидан ташқаридаги экотуризм киритилади. Биринчи гурухга экологик туризмнинг австралия модели тўғри келса, иккинчи гурухга немис ёки гарбий Европа модели мос тушади. Мутахассислар фикрича, Марказий Осиё худудида экотуризмни амалга оширишнинг кенг имкониятлари мавжуд. Бу минтақада алоҳида қўрикданадиган табиий худудлар бор, экосистемалар ва ландшафтли жойлар турли-туман ва эстетик жихатдан жуда чиройли, шунингдек, экологик ва биоиклимий жихатдан мақсадга мувофиқ, транспорт учун кулай ва инфратузилма мавжуд, худудлар ва йўналиш (маршрут) лар маълум ва машҳур. Туризмнинг глобал ахлоқ кодексида таъкидланишича, “...туристик инфратузилма объектлари ва туристик фаолият турларини шундай режалаштириш керакки, экосистемалар ва биологик турли-туманликни ташкил қилувчи табиий меросни химоя қилиш таъминлансин хамда йўқолиб кетиш хавфи бўлган фауна ва флора турлари мухофаза қилинсин; туристик жараёнларнинг иштирокчилари ва айниқса, профессионал ходимлар ўз
ёки ҳамкорликпи фаркдаб олиш керак. Сиёсий иштирок ёки ҳамкорлик, деганда гуризмни ривожлантириш соҳасида, экологик туризм бўйича қўриқхона худудларига дойр халқаро (қўшма) карорлар кабул қилишда иштирок этиш тушунилади. Шу мақсадда қўриқхона худудларининг махаллий маслаҳат кенгашлари, экозуризмни ривожлантириш хайъатларини тузиш ва уларнинг фаолиятини жонлантиришлари лозим. Иктисодий иштирок, деганда экотуризмдан иктисодий самара олишда қатнашиш тушунилади. Бу, махаллий ахоли туристик бизнесда мустақил қатнашиши шарт, дегани эмас. Иктисодий иштирок бошқача тарзда амалга оширилиши ҳам мумкин. Масалан, табиатдан баҳраманд бўлганлик ёки коммунал объектлардан фойдаланганлик учун компенсация сифатида қўриқхона худуди маъмурияти хисобига экотуризмдан тушган даромаддан улуш ўтказиб туриш, фойдаланиш хуқуқини махаллий бошқарув органларидан чет эл туристик компанияларига олиб бериш ёки ижарага бериш, озиқ-овқат маҳсулотлари, курилиш материаллари, хунармандчилик буюмлари билан таъминлаш, мустакил тадбиркорлик фаолиятида қатнашиш, профессионал туристик компаниялар билан ҳамкорликда қўшма корхонлар тузиш ва бошкалар назарда тутилади. Экологик туризм даромад келтириши, бандликни яхшилаш ва шу йўллар орқали маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини яхшилашдан ташқари, табиатни мухофаза қилиш мақсадларини хам эътиборга олиши лозим. Экологик туризмга таъсир этадиган қуйидаги омилларни хисобга олиш мақсадга мувофикдир: экологик тоза ювиш воситаларидан фойдаланиш, сув ва энергияни тежаш, ички тартибнинг махаллий структурага мослигини таъминлаш, экологик тоза қурилиш материлларини қўллаш, маиший, махаллий махсулотлар билан бевосита таъминлаш, чиқиндиларни камайтириш чораларини қўллаш, мавсумий озиқ-овқат маҳсулотларини консервациялаш ва иккиламчи ишлатиш, биологик усулларда етиштирилади озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, экологик
мослашган таклифлар бериш, мухофазадаги ўсимликлар ва хайвонларни кўрсатиш, билим ва эстетик жиҳатдан қизиқарли табиат манзараларини таклиф килиш, мехмонлар учун табиатни мухофаза қилиш мусобақаларини ўтказиш лозим. Бундам ташқари меҳмонхона. кемпинг ва спорт иншоотларини лойихалашда экологик омиллар таъсирини хисобга олиш, велосипедлар ва от-улов ижарасини ташкил этиш, гольф майдони ва бошка спорт объектлари қуришда ландшафтларни асраш, қирғоқ майдонини мухофаза қилиш, меъморчиликни тураржой манзилига мослаш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш, чекка жойларда автобекатлар қуриш, шахардан ташқари жамоат транспорта йўлларини куриш ва таъмирлашни режалаштиришда экологияни хисобга олишни, ҳам назардан четда қолдириш мумкин эмас. Download 46.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling