Назорат ўлчов Далолатномаси


Download 14.58 Kb.
Sana29.06.2023
Hajmi14.58 Kb.
#1657554
Bog'liq
Назорат ўлчов 9 мактаб


Назорат ўлчов Далолатномаси
“11” февраль 2022 й Нурота т.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти “Сувтаъминоти ва оқовасув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят худудий бошқармаси мутахассиси Ҳ.Бозоров, Нурота туман ХТБ мутахассиси Р.Авулов ва “ASHRAF” хусусий корхонаси раҳбари А.Асомовлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси хузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Навоий вилоят Нурота туман бўлимининг 2022 йил 27 январдаги 6/12-22-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти “Сувтаъминоти ва оқовасув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят худудий бошқармасининг 2022 йил 01 февралдаги ХС-2-сонли буйруғига асосан “Нурота туманидаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаш” объекти бўйича пудратчи ташкилот “ASHRAF” хусусий корхонаси томонидан бажарилган қурилиш- монтаж ишлари юзасидан назорат ўлчови ўтказилди.
Назорат ўлчови Нурота туман ХТБ мудири Б.Бобоназаров огоҳлигида “Сувтаъминоти ва оқовасув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Навоий вилоят худудий бошқармаси мутахассиси Ҳ.Бозоров Нурота туман ХТБ мутахассиси Р.Авулов ва “ASHRAF” хусусий корхонаси раҳбари А.Асомовлар иштирокида ўтказилди.(Буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган хужжатлар асосида текшириш ўтказилди ҳаққонийлиги учун буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар жавобгардир).
“Нурота туманидаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаш” объектини қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш учун “Лойиҳа-Нур-Гео” маъсулияти чекланган жамияти лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқарилган.
Лойиҳа-смета хужжатларига 2021 йил 19 январда “Шахарсозлик хужжатлари экспертизаси” ДУКнинг Навоий филиалидан 11/21-сон билан 5 704 247 701 (Беш миллиард етти юз тўрт миллион икки юз қирқ етти минг етти юз бир) сўмга экиспертиза хулосаси олинган.
Таъмирлаш ишларини бажариш учун Танлов комиссиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги 4678-сонли баёнига кўра қурилиш ишларини 5 562 000 000 (Беш миллиард беш юз олтмиш икки миллион) сўмга бажариб бериб 112 кун ичида фойдаланишга топшириш шарти билан “ASHRAF” хусусий корхонаси ғолиб деб топилган.
Ўтказилган йиғилиш якунига пудратчи ташкилот “ASHRAF” хусусий корхонаси билан “Нурота туманидаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаш” объектини таъмирлаш ишларини бажариш учун 2021 йил 28 сентябрдаги ПР-14523-4678/21-сонли шартномасига асосан 5 562 000 000 (Беш миллиард беш юз олтмиш икки миллион) сўмлик Нурота туман ХТБ (кейинги ўринда буюртмачи деб юритилади) билан “ASHRAF” хусусий корхонаси (кейинги ўринда пудратчи деб юритилади) ўртасида ишларни бажариш юзасидан шартнома имзоланган.
Пудратчи объект ташкилот “Нурота туманидаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаш” объектини таъмирлаш ишлари бўйича 5 562 000 000 (Беш миллиард беш юз олтмиш икки миллион) сўмлик таъмирлаш ишларини бажарилганлиги тўғрисида ҳисоб-фактура маълумотномаси расмийлаштирилиб буюртмачига тақдим этилган ва ўз навбатида буюртмачи томонидан тасдиқлаб берилган.
Буюртмачи томонидан асосий шартномага асосан “Нурота туманидаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаш” объекти учун назорат ўлчови кунигача жами 4 370 000 000 (Тўрт миллиард уч юз етмиш миллион) сўм маблағ пудратчи ташкилотга молиялаштириб берилган ва ҳозирги кунда Буюртмачининг Пудратчи олдида қарздорлиги мавжуд эмас.
Пудратчи ташкилот томонидан “Нурота туманидаги 9-мактаб биносини жорий таъмирлаш” объекти объектини таъмирлаш ишлари ҳисоб-фактура маълумотномасига 4 345 250 (Тўрт миллион уч юз қирқ беш минг икки юз эллик) сум қўшиб ёзилганлиги аниқланди.
Ушбу далолатномани тўғри деб имзо чекувчилар.
“Сув таъминоти ва оқовасув объектлари
қурилиши бўйича ИК” УК Навоий вилояти
худудий бошқармаси етакчи мутахассиси: Ҳ.Бозоров
Нурота туман ХТБ
мутахассиси Р.Авулов

Пудратчи ташкилот


“ASHRAF” ХК раҳбари: А.Асомов
Download 14.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling