Неолит даври маданияти


Download 1.51 Mb.
Sana09.02.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1181630
Bog'liq
sgdsre grggsr

  • Неолит даври ва унинг ўрганилиши
  • www.arxiv.uz

Мустахкамловчи саволлар

  • Мезолит даврининг асосий хусусиятларини айтинг?
  • Қўшилиш маданияти қаерда жойлашган?
  • Обишир маданияти ҳақида нима биласиз?
  • Мачай маданиятининг ўзига хос томонлари нималардан иборат?

Р е ж а:

  • 1. Неолит даври ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
  • 2. "Неолит инқилоби".

Адабиётлар:

  • Ташкенбаев Н.Х. , Сулейманов Р.Х. Культура каменного века долине Зерафшана. -Ташкент. 1980.
  • Виноградов А.Б. Неолитические памятники Хорезма. -Москва ХАЭ. Вып. 8. 1962.
  • Массон В. М. Древнеземледельческая культура Маргианы. -Москва 1959.
  • Масон В.М. Поселение Джейтун. Ленинград, 1971.
  • Алимжанов М.Е. Қадимий ёдгорликлар қиссаси -Тошкент. 1973.
  • Гулямов Я.Т. , Исломов У, Асқаров А. Первобытная культура и возникновение орошаемого земледелия в низовьях Зарафшана. -Тошкент 1966.

неолит - юнонча сўз бўлиб, у “нео”—янги, “литос”—тош, яъни янги тош даври деган маънони беради.

  • неолит - юнонча сўз бўлиб, у “нео”—янги, “литос”—тош, яъни янги тош даври деган маънони беради.
  • Бу тушунчани фанга инглиз археологи Леббок 1865 йилда киритган.
  • Неолит даври милоддан аввалги VI—IV минг йилликларни ўз ичига олади

Неолит хронологияси

  • Неолит Яқин Шарқда мил.авв. 8-7 минг йил,
  • Закавказьеда мил.авв. 6-5 минг йилликлар
  • Европда — мил.авв. 7-1 минг йилликлар,
  • Мезоамерикада — мил.авв. 5-1,5 йилликдан милодий 10-12 асрларагча давом этган.
  • Австралия , Океаниянинг туб аҳолисида , Жанубий Американиг баъзи қабилаларида, Африкда, тропик Осиёнинг баъзи қисмларида бу маданият милодий 20 асларгача ҳам сақланиб қолган.

Бу давр барча минтақаларда бир вақтда содир бўлмаган ва у даврда жамиятлар ҳар хил тараққиёт даражаларига эга бўлганлар. Баъзи минтақаларда неолит даври қулдорлик даврига келса, баъзиларида эндигина деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келаётган, баъзиларида эса овчилик ва термачилик билан шуғулланаётган эдилар.

  • Бу давр барча минтақаларда бир вақтда содир бўлмаган ва у даврда жамиятлар ҳар хил тараққиёт даражаларига эга бўлганлар. Баъзи минтақаларда неолит даври қулдорлик даврига келса, баъзиларида эндигина деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келаётган, баъзиларида эса овчилик ва термачилик билан шуғулланаётган эдилар.

Ўрта Осиёда неолит даври ривожининг 2 хил кўриниши мавжуд бўлган.

  • Ўрта Осиёда неолит даври ривожининг 2 хил кўриниши мавжуд бўлган.
  • 1- жанубий—ғарбий ҳудудларида ҳозирги Туркманистоннинг Копетдоғ тоғи олди ҳудудларида неолит даврида милоддан аввалги 6 минг йиллар охири ва 5 минг йилликнинг бошларида илк деҳқончилик маданияти шаклланган
  • 2- марказий ва шимолий вилоятларида ҳали овчилик ва балиқчилик хўжалиги ҳукмронлик қилган. У бугунги кунда Ўзбекистон худудидига тўғри келади. Неолит даври жамоасининг бундай минтақалараро ривожланиши ҳар бир вилоятнинг мавжуд табиий—иқлим шароитидан келиб чиққан.

Ўрта Осиёда неолит даври ёдгорликларини бир неча йирик территориал–хўжалик шаклларга ажратилган:

  • Жойтун маданияти – илк деҳқончилик маданияти шаклланган.
  • Калтаминор маданияти – балиқчилик, овчилик билан шуғуллан.
  • Хисор маданияти- овчилик билан шуғулланганлар. Улар тоғли худудларда яшаган жамоалар бўлиб, меҳнат қуролларининг аксарият қисми қайроқтошлардан ясалганлиги билан ҳам ажралиб туради.
  • Сазағон маданияти- илк чорвачиликка асос солган қабилалар маданияти.

Мезолит даври хусусиятлари

  • Мезолит даври иқлим шароити ҳозирги даврга яқин бўлган.
  • Ибтидоий одамлар ўтроқ ҳаёт тарзига ўтганлар.
  • Доимий ертўла, кулба ва лой, гуваладан қурилган уйларда яшай бошлайдилар.

Неолит даври хусусиятлари

  • Илк даврда макролит қуроллар вужудга келган
  • Тош қуролларини силлиқлаш, пармалаш услублари вужудга келган.
  • Болталар ихтиро қилинган
  • Кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик пайдо бўлган.
  • Одамлар ўтроқ ҳаёт тарзига ўтганлар.
  • Ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилган.
  • Жуфт оила вужудга келган

Неолит ва энеолит даври маданиятлари ҳудудий тарқалиш схемаси

Неолит даври инқлоби бу -

  • деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келишидир

Жойтун маданияти буюмлари. 1-ўроқ, 2-болта, 3-4-парақалар, 5-6-бигиз, 7-парма, 8-қирғич, 9-сигмент, 10-трапеция, 11-нуклеус, 12-ўқ учи, 13-14-мунчоқ, 15-урчуқ, 16-чиғаноқ, 17-18-тақинчоқ, 19-шашка, 20-21-хайвон фигуралари, 22-25-сопоолар ва улардаги шақшлар

Инсерт жадвали

  • V – неолит хақидаги билимларимга жавоб беради;
  • «-» - неолит хақидаги билимларимга қарама-қарши;
  • + - неолит ҳақида янги маълумотлар
  • ? – мавзу ҳақида тушунарсиз (аниқлаштириш, тўлдиришни
  • талаб қилади) маълумот.

Калтаминор маданияти

  • Амударёнинг Оқчадарё ўзанидан чиққан қадимги Калтаминор канали этакларида жойлашган.
  • ХХ асрнинг 30–40 йилларида С.П.Толстов томонидан топилган.
  • маданий қатлами бузилмасдан сақланиб қолган ёдгорликлари Жонбас-4, Қават-7, Толстов манзилгоҳидир.

Калтаминор маданиятининг ривожланиш босқичлари

  • Дарёлисой (мил.авв. YI–IY минг йилликларга оид),
  • Жонбос (мил.авв. IY–III минг йилликларга оид)
  • Саксовул (мил.авв. III минг йиллик охири –II минг йиллик бошларига оид).

Калтаминор маданияти буюмлари. I – илк босқичи, II- сўнгги босқичи. 1-2- чақмоқтош қуроллар, 3-4- сопол идишлар ва улардаги нақшлар.


Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling