Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида


Download 81.5 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi81.5 Kb.
#1498766
  1   2   3   4
Bog'liq
ЎзРесВМ 57-сонли қарорига 2-илова


Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига 2-ИЛОВА


Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини
давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар


II. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш
III. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш ва рамзлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини бериш
IV. Якунловчи қоидалар
1-илова. Ариза (нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини рўйхатдан
ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун
2-илова. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома
3-илова. Нодавлат нотижорат ташкилотлари рамзларининг давлат реестри


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ННТ деб аталади), шу жумладан халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


Ушбу Низом диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилган ҳолларда бундай нотижорат ташкилотлари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
3. ННТ байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
ННТ рамзи таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
4. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.
ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланадилар.
5. Қуйидагиларни:
халқаро, республика ва вилоятлараро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият олиб борадиган ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
6. Айнан бир хил ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш рамзга эга бўлган икки ва ундан ортиқ ННТ рамзни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган тақдирда ҳаммадан олдин ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
7. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари, шунингдек 25 АҚШ доллари миқдорида;
республика, вилоятлараро ННТ учун - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ННТ учун - энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида.

8. Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болаларнинг жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.


9. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
10. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
11. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғим ва тўлов қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.



Download 81.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling