Нурбек Алимов, блогер yozishicha
Download 9.95 Kb.
|
Ўзбекистонда хо-WPS Office
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг 85 фоизи ўзини бахтли деб ҳисоблайди» 819 нафар аёл иштирокида сўровнома ўтказганда Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти шундай хулосага кепти. Тасаввур қилинг-а, 819 нафар аёлнинг нақ 85 фоизи! Тадқиқотни бир четга суриб турамиз-да, бахт тушунчасига кенгроқ ёндашишга, бахт ўзи нима экани, қандай аҳамият касб этиши борасида фикр юритишга уриниб кўрамиз. Бизда кўпинча оилада зўравонликка учраган аёлларга маҳалла ёки қариндошлар томонидан кўп ҳам эътибор берилавермайди. Сабаби узоқ йиллардан буён " Чиққан қиз чиғириқдан ташқари" деган бир нақл халқимиз онгига қуйилиб келади. Қолаверса, маҳалла раислари-ю, маслаҳатчиларига, ҳокимликлардаги хотин-қизлар билан ишловчи идора ходимларига статистикада ажралишлар кўпайиб кетмаслиги ҳақида норасмий топшириқлар берилади. Менталитетимиз эса кўп ҳолларда аёллар ҳуқуқларини чеклаб қўяди, кўпинча уларнинг бир ишни мустақил бажара олишига ҳам йўл қўйилмайди. Низоли, жанжалли оилалар билан ҳеч ким қизиқмайди. "Эр-хотиннинг уриши, дока рўмолнинг қуриши" деб ўзимизни овунтириб кетаверамиз. Натижада йиллар ўтса ҳамки, бу ўлгур дока рўмол қурий демайди. Натижада кўп сонли ёш қизларимиз, келинчаклар зўравонликка дош беролмай ўз жонларига қасд қилишади. Бундан кейин эса маҳалла айбини бекитиш мақсадида "Билмадик, тинч оила эди, бирор марта жанжал бўлмаганди" деб ёлғон баёнот беришади. Аммо бундай ҳолатларга маҳалла ёки хотин-қизлар қўмиталарининг жим қараб туришига асосий сабаб уларнинг ғалваларга аралашишни ва давлат, ҳукумат, ҳокимият олдида ўз статусини туширмасликни исташидадир. Афсуски, зўравонликка чидолмаган ёш аёлларимиз орасида ўз жонига қасд қилиш кундан-кунга кўпайиб боряпти. Илтимос, азиз ота-оналар, қизларингизни қул қилиб эмас, мустақил шахс қилиб тарбияланг. Уларга зўравонлик белгилари қандай бўлишини ва ҳимояланишни болаликданоқ ўргатинг. Қизларни ўқитинг, илмли қилинг! Маҳалла ва бошқа ташкилотларга эса инсоф берсин! Нурбек Алимов, блогер yozishicha: "Холасини, тоғасини, аммасини ва амакисини қизига уйланадиганлар-да, бир минде ўша қизларга нисбатан сингилга бўладиган муносабат шаклланиб қолган бўлмайдими? Қандай яшашади кейин? Мен учун бу жуда бир ёввойилик бўлиб кўринади бору. Битта нарсани қийин бўлса-да, қабул қилинглар. Кимга уйланишимиз, кимга тегишимизни белгилаб беришга ота-оналаримизни абсолютно хаққи йўқ. Инсон озод, у ким билан яшашини фақат ва фақат ўзи хал қилиши керак. Ажрашиш кўпайяпти, албатта оила муқаддас, лекин ажрашишдан фожеа ясашни бас қилайлик. Зулмга чидашни хоҳламаган аёл-эркаклар кўпайганидан, ўзига ишонган аёлларнинг пайдо бўлаётганидан далолатдир ажрашиш. Қўйинг, эркак ҳам оилали эканини ҳис қилсин, оиласи олдидаги масъулиятини сезишни ўргансин! Кузатишларим натижасида шуни тушундимки, оиладаги эркакка тегишли масъулиятлар ҳам аёлга юкланавериши оқибатида, аёлларнинг ўзи ҳам уларни бажараверишга ўрганиб қолишипти, доим шундай бўлиши керакдек, шундай ҳисоблашяпти. Бу вазифаларни бажаришга қодир бўлмаган аёлларни маломат қилишяпти, камситишяпти. Аёлмизми, нафақат аёл бўлайлик, балки, эркаклар ҳам эркак эканини ҳис қилишига қўйиб берайлик. Улар ҳам оиланинг қурилишида, сақланиши ва ривожланишида иштирок этишсин. Ўзи қурган оиланинг аъзолари билан одамдек муомала қилишни, муносабат билдиришни ўргансин. Оила бу - «бошлиқ ва ходим» учун офис эмас, икки шахснинг биргаликда, тенгликдаги ҳиссалари ҳисобига яраладиган бутун бир дунё демакдир! Download 9.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling