2-мавзу. Харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби Режа


Download 329.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana16.04.2023
Hajmi329.43 Kb.
#1358461
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-mavzu BH Xar turk



2-мавзу. Харажатларни туркумлаш ва уларнинг ҳисоби 
Режа: 
1. Харажатлар ҳақида тушунча ва харажатлар ҳисоби усулларининг эволюцияси.
2. Харажатларни турли хил белгиларга кўра туркумланиши.
3. Ишлаб чиқариш харажатларини асосий, ёрдамчи ишлаб чиқаришлар ва хизмат 
кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар бўйича ҳисобга олишни ташкил қилиш.
1. Харажатлар ҳақида тушунча ва харажатлар ҳисоби усулларининг эволюцияси 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда харажатлар алоҳида ўрин тутади. 
Харажатлар маҳсулотларни ишлаб чиқариш, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодасидир. Харажат - 
бу моддий ресурсларни сотиб олишга қилинган сарфлар бўлиб‚ даромадлар ва 
харажатлар концепциясига кўра‚ шу даврнинг ўзида даромад келтириши керак.
Харажатларга миллий стандартларда қуйидагича таъриф берилади: «Харажатлар 
- активларни қисқариши ёки сарфланиши натижасида иқтисодий ресурсларни 
камайиши, шунингдек даромадларни олишга оид хўжалик субъектни одатий фаолияти 
натижасида мажбуриятларни пайдо бўлишидир»
1
Харажатларини ҳисобга олишнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 
- иқтисодий натижаларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш 
учун субъект маъмуриятини зарур маълумотлар билан таъминлаш; 
- четга чиқишларни аниқлаш мақсадида ҳақиқатда сарфланган харажатларни 
кузатиш ва назорат ўрнатиш, уларни меъёрий ва режадаги ҳажми билан таққослаш ва 
келгусидаги иқтисодий стратегиясини шакллантириш; 
- ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни баҳолаш ва молиявий натижаларни 
ҳисоблаш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисоблаш; 
- субъектнинг таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий 
натижаларини аниқлаш ва баҳолаш; 
- узоқ муддатли хусусиятга эга бўлган ишлаб чиқариш технологияларининг 
қопланиши, сотилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича рентабеллик даражаси, уларга 
қўйилган капиталларнинг самарадорлиги ва фаолияти бўйича бошқарув ҳисоби 
маълумотларини бир тизимга келтириш. 

Download 329.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling