1. Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари


Download 232.22 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi232.22 Kb.
#1569463
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини давлат мақсадли жамғармаларидан молиялаштиришни такомиллаштириш (пенсия жамғармаси мисолида)


Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини давлат мақсадли жамғармаларидан молиялаштиришни такомиллаштириш (пенсия жамғармаси мисолида)

Режа:
Кириш


1. Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари.
2. Ўзбекистонда Пенсия жамғармасининг даромадлари ва аражатларини бошқариш амалиёти.
3. Пенсия жамғармасининг харажатларини такомиллаштириш масалалари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

КИРИШ.
Бюджет тизимида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Давлат бюджети ижросини амалга оширишнинг мукаммал меъёрий ҳуқуқий ҳамда ташкилий асоси яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори, “Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқнома, “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидалар” ва бошқа шу каби меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Давлат бюджети ижросининг ушбу меъёрий ҳужжатлар доирасида амалга оширилиши бюджет даромадлари ва харажатлари ўзаро мувофиқлигини таъминлаб келмоқда.
“Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, замонавий уйжойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш–буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир. Шу борада нафақат енг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субйектларда ҳам ўртача иш ҳақи миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма-босқич кўпайтириш еътиборимиз марказида бўлади” - дейдилар Президентимиз Ш. М. Мирзиёйев ўз маърузаларида.
Бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, бюджет тақчиллигини олдини олиш долзарб масалалардан бири саналади. “Aлбатта, Давлат бюджети ўлчовсиз емас, маблағларни қаттиқ тежаш, белгиланган мақсад учун ва оқилона ишлатишни таъминлаш зарур. Бу ҳаммага равшан ва рад етиб бўлмайдиган ҳақиқат” дейди Президентимиз Ш.М.Мирзиёйев ўз нутқларида .
Бюджет ташкилотлари бюджет маблағларининг асосий истеъмолчиси ҳисобланиб, Давлат бюджети харажатларини ташкил етади ва харажатлар сметаси асосида бюджетдан молиялаштирилади. Шунингдек, бюджет ташкилоти қонунчиликка мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлар юзасидан ташкил бўлиш манбалари ва фойдаланиш йўналишлари кўрсатилган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметалар доирасида харажатларни амалга оширади. Охирги йилларда давлат молиясини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сўнгги натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тамойилларининг жорий қилиниши, ўрта муддатли бюджет истиқболларини белгилаш сиёсатининг илгари сурилиши, давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши ҳамда бюджет сиёсатидаги бошқа ўзгаришларнинг амалга оширилиши бюджет ташкилотларида ўз харажатларини аниқлаш ва сметаларни ишлаб чиқиш, бюджетдан ташқари маблағларни сафарбар қилиш тартибларини такомиллаштиришни талаб етмоқда.
Бюджетдан маблағларни тақдим етишнинг методлари бюджетдан молиялаштиришнинг муҳим елементи бўлиб ҳисобланади. Уларнинг ёрдамида молия органлари бюджетда кўзда тутилган тадбирларни пул маблағлари билан таъминлайди, пул маблағларидан фойдаланишда юқорироқ натижаларга еришиш учун маблағларни қайта ўзгартириб тақдим етишни амалга оширади, молиявий ресурсларни тақсимлашда таркиб топаётган пропорцияларни тартибга солади.
Давлат томонидан моддий ишлаб чиқариш соҳаси ва уй-жой-коммунал хўжалигига қилинадиган харажатлар мамлакат иқтисодиётини молиялаштириш харажатларига киради. Бунда бюджет маблағлари вазирликлар, идоралар ва корхоналарга ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича харажатларга (капитал қуйилмаларга), оддий такрор ишлаб чиқаришни таъминлашга (субсидиялар, дотациялар ва трансфертлар), операцион харажатларга ва бошқа харажатларга берилади.
Мамлакат иқтисодиётини молиялаштириш харажатлари вазирликлар, идоралар ва корхоналар бўйича режалаштирилади ҳамда бир вақтнинг ўзида маълум мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича кўзда тутилади. Бунда бюджет маблағларининг асосий қисми иқтисодиётнинг устувор тармоқларига, яъни саноат, енергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспортга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 4-моддасида бюджет ташкилотларига қуйидагича таъриф берилган: “Бюджет ташкилоти – давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил етилган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот”.
Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида 1999 йил 3 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 414-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор 2000 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари харажатларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартибини белгилаб берди.
Бюджет ташкилотларини молиялаштириш шартлари ва уларнинг бюджет ҳисобини юритиш тартиби бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс бюджет маблағлари олувчидир. Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига ега бўла олмайди.


  1. Download 232.22 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling