1. Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари
Download 232.22 Kb.
|
Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини давлат мақсадли жамғармаларидан молиялаштиришни такомиллаштириш (пенсия жамғармаси мисолида)
(4-жадвал)Пенсия жамғармаси 2010-2016 йиллар харажатларининг таҳлили2(млрд. сўмда)
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг таркибида катта салмоқни ишламайдиган пенсионерларга пенсия тўлови 2016 йилда 14 479.8 млрд. сўмни ташкил қилмоқда ва йилдан йилга ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатлари таркибида асосий улушни ишламайдиган пенсионерларга пенсия тўлови харажатлари ташкил қилиб, ҳозирда 96%ни ташкил қилмоқда. Ишлайдиган пенсионерларнинг улуши албатта кам бўлиб, ҳозирда 3,0 %ни ташкил этади. Худди шундай ҳолатни бошқа кўрсаткичларда ҳам кўриш мумкин. Пенсия тизимини молиялаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири бу Пенсия жамғармаси даромадлар базасини янада мустаҳкамлаш йўналишида тегишли ишларни амалга ошириш билан боғлиқ. Бу жуда мураккаб масала бўлиб, у ўзига нисбатан комплекс ёндошувнинг бўлишини тақозо этади. Шу муносабат билан қуйида масаланинг ана шу жиҳатларни баён қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ўринда, дастлаб, тўланадиган ойлик пенсия бадаллари миқдорининг унинг тўловчилари ўртасида сезиларли фарқларнинг бор эканлигини қайд этиб ўтишимиз керак. Гап бу ерда иш берувчилар ва ходимлар, шунингдек, турли гуруҳларга мансуб бўлган товар ишлаб чиқарувчиларнинг Пенсия жамғармасига тўлайдиган ойлик бадаллари миқдорлари ўртасида катта фарқларнинг борлиги хусусида кетмоқда. Амалдаги тартибга мувофиқ, Пенсия жамғармасига иш берувчининг иш ҳақи фондидан ажратмаси 24,8%ни, ходимларники эса иш ҳақи миқдорининг 8%ини ташкил этади. Бундай шароитда ана шу нисбатни қанчалик тўғрилиги ва унинг илмий- амалий жиҳатдан қай даражада асосланганлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки дунёнинг тараққий этган мамлакатларида, хусусан, АҚШ ва Германияда, бу нисбат иш берувчилар ва ходимларнинг иштироки деярли тенг. Албатта, буни инобатга олган ҳолда бизда ҳам шундай бўлиши керак деган хулосанинг чиқарилиши мақсадга мувофиқ эмас. Лекин, бизнингча, ҳеч бўлмаганда, яқин келажакда масаланинг ана шу жиҳатига, озроқ бўлса-да, эътибор берилса ва унга мувофиқ равишда тегишли ишларга ёндошув ўзгартирилса, бу масалада бозор талабларига жавоб берадиган томонга катта қадам ташланган бўлар эди. Download 232.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling