1. Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари


Download 232.22 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi232.22 Kb.
#1569463
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини давлат мақсадли жамғармаларидан молиялаштиришни такомиллаштириш (пенсия жамғармаси мисолида)


Юқоридаги 1-жадвал маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, 2002 йилда ягона ижтимоий тўлов таркибида пенсия жамғармасига ажратмалар 37.5% ни ва мажбурий суғурта бадали 2,5% ни ташкил қилган бўлса, бу кўрсатгич 2018 йилга келиб ягона ижтимоий тўлов таркибида пенсия жамғармасига иш берувчилар томонидан 24,8% имтиёз тариқасида айрим соҳа вакиллари 14.8 % ни ишловчилар томонидан мажбурий суғурта бадаллари салмоғи эса 8% ни ташкил этмоқда. Буни диаграммада тасвирласак қуйидагича ҳолатни кузатишимиз мумкин.

  1. Ўзбекистонда Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатларини бошқариш амалиёти

Кейинги йилларда республикамиз пенсия тизимидаги туб ўзгаришлар соҳани янги талаблар асосида қайта кўриб чиқишни тақазо этмоқда. Жумладан, 2009 йил 30 декабирдаги Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айтиш мумкунки, пенсия таъминоти ташкилий тизимини янада такомиллаштириш имконини берди.


Мазкур фармон асосида Пенсия жамғармаси томонидан пенсия ва ижтимоий нафақаларни ўз вақтида, тўлиқ миқдорда молиялаштириш, тўловлар устидан мониторинг юритиш, пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағларнинг мақсадлилиги ва назоратини кучайтириш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди. 2010 йилдан бошлаб Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳарида 14 та ҳудудий бошқармаси ҳамда 196 та туман (шаҳар) бўлимларига пенсия ва нафақаларн6и тайинлаш, тўловини мониторинг қилиш, уларнинг ҳисобини юритиш ишлари юклатилган.
Алоҳида қайт этиш керакки, Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаш, харажатлар устидан самарали назорат тизимини йўлга қўйиш, даромадлари ўз вақтида шакиллантириш, тушумларнинг узликсиз тушишини таъминлашулар самарали фаолиятининг муҳим омили ҳисобланади.
Тайинланган пенсия ва нафақаларни ўз вақтида ва белгиланган ҳажимда маблағ билан узлуксиз таъминлашда пенсия жамғармаси даромадларини барқарор даражада бўлишини талаб этади.
Шу билан бирга вақт режимида тушиши лозим бўлган тушумларни
харажатлар хажмига мутаносиб равишда таъминлаб бориш ҳам анча мураккаб жараёндир.
Бундай жараённи самарали бошқаришда пенсия жамғармаси даромадлари прогноз кўрсаткичларини тўғри режалаштириш ва тушумлар устидан назорат тизими самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.

Download 232.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling