1. Пенсия фондининг даромадлари ва харажатларини бошқаришнинг назарий асослари
Download 232.22 Kb.
|
Aҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларини давлат мақсадли жамғармаларидан молиялаштиришни такомиллаштириш (пенсия жамғармаси мисолида)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиллар Умумий аҳоли сони Туғулиш %
- Жами: 3 325.5 297,4
- 1991 йил 7,2%
(6-жадвал) Прогноз ”Башорат” 2006-2025 йилларда умумий аҳоли сонида пенсиянерлар улуши. млн. бирлик.
Манба: Статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланди. Қуйидаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, пенсия олувчилар сони 2018 йилдаги 3 296.75 нафардан 2025 йилда (7 йилдан сўнг), 4 498.00 нафарга етади ёки бу кўрсаткич 1,3 баробарга кўпаяди. 2025 йилда аҳолимизнинг умумий сони 36.5 млн. кишини ташкил этиши кутилмоқда. Жадвалдаги таҳлил маълумотлардан кўриниб турибдики, 2025 йилда Пенсия жамғармаси пул маблағлари миқдорини 13 баробарга ошириш талаб этилади. Жамғарма даромадларини шакллантириш, ундириш, ҳисоблаб чиқиш ва ўз вақтида тўланиши ва қонунчиликка риоя этилиши Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Агар бу борада чуқур ўйлаб, зарур чоралар кўрилмаса, 2025 йилга бориб мамлакатимизда пенсия таъминоти тизимида жуда катта қийинчиликлар юзага келиши кутилмоқда. 2017 йилда 297,4 минг нафар фуқарога пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланди, жумладан 297.4 минг нафарга ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақа тайинланган. (6-жадвал) Пенсионер ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2018 йил 1 январь ҳолатига (минг киши)
1991-2017 йилларда (27 йил ичида) Ўзбекистонда пенсионерлар сони 1.37 мартага (1991 йилда 2 060 455 та 2017 йилда 3 095 623 тани ташкил этган) айни шу даврда умумий аҳоли 11.5 млн кишига яни 55,9 фоизга ошган. Ўзбекситоннинг пенсия тизими мавжуд демографик хусусиятлари нуқтаи назардан кекса авлоднинг қарамлик даражаси хоззирги вақитда кўпгина бошқа мамлакатлар пенсия тизимига қараганда анча ижобий холатда. Меҳнат миграцияси ҳажмини ортиши хорижда ишлаётган фуқароларимизни пенсия фондига суғурта тўловларини тўламаслиги ва келажакда мамлакатга қайтиб келиши, пенсия фондиги пенсия олиш учун мурожаат қилиб унга бўлган босимни ортишига олиб келади. Пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини белгиловчи муҳим омиллардан бири аҳоли таркибида меҳнат қобилияти ёшидан катталар улишини ортиши ҳисобланади. Мустақиллик йилларида меҳнатга қобилиятли ёшдан катта аҳоли улуши бирмунча ошиб борди, жумладан ушбу кўрсаткич 1991 йил 7,2%ни ташкил этган бўлса 2014 йилга келиб 8,4%га тенг бўлди. Ушбу кўрсаткич Ўзбекистонни тараққий этган ва бозор муносабатлари ривожнанаётган мамлакатлардан кескин фарқлантиради. Ваҳоланки жаҳон амалиётидақабул қилинган мезонга мувофиқ пенсия ёшидаги шаҳсларни аҳоли умумий сонидаги улуши 12 % дан ортиқ бўлса, ушбу мамлакат аҳолиси қариётганлигини билдиради. Шунингдек ушбу ҳолат тараққий этган мамлакатларда аҳолини ўртача яшаш давомийлигини ўсиши асосида эркак ва аёлларни пенсияга чиқиш ёшини 65-67 ёшга оширилганлиги билан белгиланади. Хулоса Биз бюджет ташкилотларини смета асосида режалаштириш ва молиялаштириш тартибларини ўргандик, бу борада бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмунмоҳиятини очиб беришга ҳаракат қилдик, бюджет ташкилотларини бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан мустаҳкамлаш йўлларини тадқиқ қилиб, бюджет амалиётида бюджетдан ташқари марказлашган ва марказлашмаган манбалардан фойдаланиш имкониятлари ва шарт-шароитларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни шакллантиришга муваффақ бўлдик. - бизнинг фикримизча, давлат, мамлакатдаги бозор муносабатларининг қай даражада шаклланган ва ривожланган бўлишига қарамай, ижтимоий соҳаларни бошқариш, уларнинг фаолиятини ташкил етиш ва молиялаштиришда иштирок етиши зарур, уларнинг нормал даражада фаолият қилиши учун давлат барча ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратиб бериши шарт: - бюджетдан молияланадиган соҳаларга маблағларни тўлиқ ҳажмда сафарбар етиш имкониятини таъминлаш мақсадида давлат даромадларининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг аниқ ҳисоб-китобини олиб бориш лозим; - ижтимоий соҳалардаги таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларини ўрнатиш ва уларга амал қилинишини назорат қилишни йўлга қўйиш лозим, акс холда хизматлар нархининг ошиб бориши билан уларнинг сифати ўртасидаги боғлиқлик узилиб бормоқда, малакали хизмат қиммат туриши билан бирга, сифат стандартига ҳам жавоб бериши керак, деб ҳисоблаймиз; - аҳолининг ночор, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларига бепул хизматлар кўрсатилишини давлат бундан кейин ҳам ўз зиммасига олиши, бу хизматларнинг тўлиқ молиялаштирилишига еришиши лозим; - бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишга бўлган ҳаракати уларнинг асосий фаолиятига, ташкилотнинг миссиясини бажаришга путур етказмаслиги керак, шуни унутмаслик лозимки, бюджет ташкилоти нотижорат асосида фаолият юритувчи муассаса, шунинг учун унда маркетинг масалалари ўйлаб, жамиятнинг талаб ва еҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳал етилиши керак; - аксарият аҳоли онгида таълим, ва айниқса, соғлиқни сақлаш хизматларининг бепул тақдим етилиши керак, деган стереотиплар мустаҳкам ўрнашган, бу еса бюджет ташкилотларини пуллик асосга ўтказиш жараёнида аҳоли томонидан норозиликларга олиб келмоқда, лекин бозор иқтисодиёти талаблари, қолаверса, “пуллик нарса қадрли бўлади” деган нақлдан келиб чиқиб, бюджетнинг чегараланганлиги шароитида бюджет ташкилотларининг ортиб бораётган еҳтиёжларини фақат давлат маблағлари ҳисобига қоплашнинг объектив тарзда имкони йўқлигини тушуниб етиш вақти келди; - ҳозирги кунда бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари даромадлари барча солиқлар ва мажбурий тўловлардан озод етилганлигини еътироф етган ҳолда, бюджет ташкилотларининг тижорат фаолиятларини давлат бундан кейин ҳам рағбатлантириб бориши мақсадга мувофиқ. - бюджет ташкилотида шундай муҳитни яратиш керакки, бюджет ташкилоти томонидан кўрсатилаётган хизматлар натижасидан унда ишлаётган кўп сонли ходимларнинг шахсий манфаатлари емас, ташкилот манфаатлари устувор бўлиши лозим, деб ҳисблаймиз. Ушбу хулосаларимиздан келиб чиққан ҳолда истиқболда бюджет ташкилотларини маблағларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил етиш бўйича қуйидаги тавсияларни беришни лозим топдик: Давлат бюджетини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш устидан оператив назоратни таъминлаш мақсадида ўз фаолиятлари билан боғ лиқ муносабатлар доирасида бюджет тизимини бошқариш органлари доирасида интеграллашган ахборот тизимларини яратиш лозим. Мудофа секторидаги ҳаражатлар тизимини давлат бюджети газна ижроси билан қамраб олиш меҳанизмини ишлаб чиқиш лозим. Бунда ҳорижий мамалакатларда ушбу соҳанинг газна ижроси билан қамраб олиш меҳанизмини урганиш орқали еришиш; бюджетдан ташқари тушумларнинг муҳим манбаи сифатида чет ел мамлакатлари учун мутахассислар тайёрлаш хизмат қилиши мумкин. Лекин таълим учун тўлов масалалари таълим муассасаси берадиган дипломнинг сифати, унинг халқаро ташкилотлар, ишбилармонлар доираси, жамоатчилик, таълим муассасалари халқаро аккредитацияси томонидан тан олиниши билан боғлиқ. Aна шу масала ижобий ҳал етилса, яъни миллий олий таълим муассасалари томонидан бериладиган дипломлар халқаро миқёсда тан олинса, ҳам олий таълим муассасаларининг нуфузи ошарди, ҳам бу йўл билан валюта тушумларини кўпайтириш имкони кенгайган бўлар еди; ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЙОТЛAР РЎЙХAТИ 1. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар: 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017-йил 7- февралдаги ПФ-4947-сон Фармони, Халқ сўзи, 2017-й., 28 (6722)-сон; Ўзбекистон Республика қонун ҳужжатлари тўплами, 2017-й., 6-сон, 70-модда. 2.Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси- Т., Ўзбекистон 2010-йил (ўзгартириш ва қўшимчалар билан). 3. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 17-декабр Ф-4760-сон фармойиши, Ўзбекистон Республика қонун ҳужжатлари тўплами, 2017-й., 8-сон, 119-модда 4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони. 2017 йил 24 май 5.Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябр 414-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 16.06.2007 йил 148-сон қарори билан тасдиқланган янги таҳрири). 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ва маърузалари: 1. Мирзиёйев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон ” НМИУ, 2017. – 488 б. 2. Мирзиёйев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Тошкент: “Ўзбекистон ” НМИУ, 2017. – 104 б. 3. Мирзиёйев Ш.М. Еркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо етамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон ” НМИУ, 2017. – 56 б. 4. . Мирзиёйев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент: “Ўзбекистон ” НМИУ, 2017. – 48 б. 3. Дарслик ва ўқув адабиётлари: 1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси 2018 йил 1-январ. 2.Меҳмонов С.У., Убайдуллаев Д.Й. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби. Дарслик . “Сано- стандарт”, Тошкент-2013 3. Ҳайдаров М., Сувонқулов A., Сугирбаев Б., Нурматов Б. Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими. Ўқув қўлланма. Т.: “ИҚТИСОД- МОЛИЙA”, 2010.235б. 3. Aзизова И.A. “Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” Т.: 2010 й. “инфоCОМ.УЗ МЧЖ” нашриёти 152 бет. 4. Интернет сайтлари: - www.мф.уз (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайти); - www.гов.уз (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат сайти); - www.лех.уз (Ўзбекистон Республикаси қонунлари базаси сайти); - www.тфи.уз (Тошкент молия институти сайти); - www.минфин.ру (Россия Федерацияси Молия вазирлиги сайти). 1 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди 2 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари асосида тайёрланди. 3 Пенсия жамғармаси статистик маълумотлари асосида. Download 232.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling