Nutq òstirish mashģulotlari


Download 0.9 Mb.
Sana09.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1469188
Bog'liq
PS.Speech.Nutq mashģulotlari

Nutq òstirish mashģulotlari

«Сен буни қачон бажарасан?» ўйини

  • Ўйиннинг мақсади. Болаларда маданий-гигиеник кўникмаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг нутқини ўстириш.
  • Қўлланмалар. Тиш пастаси, тиш чўткаси, совун, сочиқ, тароқ, ойна, оёқ чўтка, турли мойлар ва бошқалар.

Ўйиннинг боршии. Логопед стол устида турган предметлардан бирини олиб, Болаларга қараб баъзи бир ҳаракатларни бажаради.

  • Ўйиннинг боршии. Логопед стол устида турган предметлардан бирини олиб, Болаларга қараб баъзи бир ҳаракатларни бажаради.
  • Масалан: у қўлини совун билан ювади, тишини чўтка билан тозалайди, оёқ кийимини чўткалайди. Сўнгра болалардан «Сен буни қачон бажарасан?» деб сўрайди.
  • Болалар ҳар бир ҳаракатдан сўнг бу ҳаракатлар қачон бажарилиши ҳақида гапирадилар.

«Почтальон посилка ташийди»

  • Уйиннинг мақсадu. Болалар нутқини ўстириш.
  • Қўлланмалар. Пакетга солинган ўйинчоқлар (ўйинда қатнашувчилар сонига қараб).
  • Ўйиннинг бориши. Ўйинчоқлар юк машинасига тахланади, булар посилкалар ҳисобланади. Почтальон улар­ни ташийди. У биринчи пакетни логопедга беради.

Логопед пакетни очади ва нима олганлигини, (яъни предметнинг номини айтади ва шу предметни таърифлайди, унинг рангини, баъзи ҳолларда эса ҳатто шаклини, у билан қандай ўйнаш кераклигини айтади. Болалар ҳам пакет олганларида олган предметларини логопед гапириб бергандек таърифлаб берадилар. Кўргазмали материаллар, дидактик ўйинлар болалар тафаккурини такомиллаштиради, уларнинг идрокини ўстириб, маълум изга солади. Бунга мисол келтирамиз.

  • Логопед пакетни очади ва нима олганлигини, (яъни предметнинг номини айтади ва шу предметни таърифлайди, унинг рангини, баъзи ҳолларда эса ҳатто шаклини, у билан қандай ўйнаш кераклигини айтади. Болалар ҳам пакет олганларида олган предметларини логопед гапириб бергандек таърифлаб берадилар. Кўргазмали материаллар, дидактик ўйинлар болалар тафаккурини такомиллаштиради, уларнинг идрокини ўстириб, маълум изга солади. Бунга мисол келтирамиз.

«Қўғирчоқ меҳмонга боради» ўйини

  • Ўйиннинг мақсади. Овқатланишда фойдаланадиган предметларнинг номини эсда сақлаб қолиш.
  • Қўлланмалар. Тарелка, стакан ёки пиёла, нон қўядиган идиш, дастурхон, катта патнис ва бошқалар.
  • Ўйиннинг бориши. — Болалар! Келинг меҳмон-меҳмон ўйнаймиз! — дейди логопед. Сўнгра Фаридага Насибанинг қўғирчоғини овқатга таклиф қилишни айтади.

Насиба Фариданинг қўғирчоғини меҳмонга таклиф қилади.

  • Насиба Фариданинг қўғирчоғини меҳмонга таклиф қилади.
  • Болалар меҳмонни кутиб олишга тайёргарлик кўра бошлайдилар.
  • «Столни ясатамиз, - дейди логопед ёки тарбиячи, - Фарида, стулни олиб кел. Бахтиёр, сен эса иккита кресло олиб кел. Қаранглар, болалар, катта патнисда хар хил нарсалар турибди. Буни Мунис ясатибди. Қани, Мунисхон столга қуйиладиган нарсаларнинг номини бирма-бир бизларга айтиб бергин-чи.» Бола нарсаларнинг номини айта бошлайди.

Логопед эса ўйин давомида болаларнинг диққатини тортиш учун: «Қаранглар, болалар, Мунис нарсаларнинг номини тўғри айтяптими? Хато қилмаяптиғми? — деб ўртага савол ташлайди ва ўзи боланинг барча ҳаракатларини синчиклаб кузатиб боради, адашиб қолганда кўмаклашади.

  • Логопед эса ўйин давомида болаларнинг диққатини тортиш учун: «Қаранглар, болалар, Мунис нарсаларнинг номини тўғри айтяптими? Хато қилмаяптиғми? — деб ўртага савол ташлайди ва ўзи боланинг барча ҳаракатларини синчиклаб кузатиб боради, адашиб қолганда кўмаклашади.
  • Логопед болалар билан бирга тузатилган столни яна бир марта текшириб кўради. Ҳамма нарса тайёр бўлгандан кейин болалар ўз кўғирчоғи, яъни меҳмонни кутиб оладилар ва уни столга ўтказадилар.

Логопед болалардан тарелка, қошиқчалар, вилка, пичоқ, пиёла ва бошқа нарсалар қаерда туришини бирма-бир сўрайди. Логопед болаларга: қўғирчоқлар овқатланаётган пайтда тарелкадан нималар ейишяпти, қошиқ-вилка билан нима қилинади, пичоқ билан нималар кесилади, пиёлада нималар ичиш мумкин каби сўроқлар орқали уларнинг билимларини янада мустаҳкамлаб боради.

  • Логопед болалардан тарелка, қошиқчалар, вилка, пичоқ, пиёла ва бошқа нарсалар қаерда туришини бирма-бир сўрайди. Логопед болаларга: қўғирчоқлар овқатланаётган пайтда тарелкадан нималар ейишяпти, қошиқ-вилка билан нима қилинади, пичоқ билан нималар кесилади, пиёлада нималар ичиш мумкин каби сўроқлар орқали уларнинг билимларини янада мустаҳкамлаб боради.

Болалардан 2—3 нафари ўйин охирида ўйинчоқларни ўз жойига йиғиштириб қўядилар.

  • Болалардан 2—3 нафари ўйин охирида ўйинчоқларни ўз жойига йиғиштириб қўядилар.
  • Мазкур ўйин орқали болаларнинг сўзларни тўғри талаффуз қилишлари, гапларни тўғри туза олишлари текшириб борилади. Болаларнинг оғзаки нутқидаги нуқсонлар ҳисобга олинади.
  • Оғзаки дидактик ўйинлар болаларга таниш материаллар асосида ўтказилади. Шу боисдан ҳам ана шундай ўйинлар ёрдамида болаларнинг нутқи тез ўсади ва фикрлаш қобилияти активлашади. Аммо шу билан бирга, оғзаки таърифлаш асосида предметларни умумий хусусиятларига кўра, группалаш каби топшириқлар болаларнинг тасаввурларини конкретлаштиради.

E’tiboringiz uchun rahmat!


Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling