Оёқнинг топографик анатомияси тос-сон бўғими articulatio coxae


Download 170.53 Kb.
Pdf ko'rish
Sana16.06.2023
Hajmi170.53 Kb.
#1518654
Bog'liq
Tos-son bo\'g\'imi



ОЁҚНИНГ ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯСИ 
Тос-сон бўғими (articulatio coxae). 
Тос-сон бўғимини тос суягининг қуймич косаси (acetabulum) билан сон 
суягининг бошчаси (caput femoris) ҳосил қилади. 
Агар катта кўстнинг чўққисидан горизонтал чизиқ ўтказилса, бу 
чизиқ сон суяги бошчасининг ўртасидан ўтади
Бўғим қопчаси қуймич косасининг қирғоғига ва сон суяги 
бўйинчасининг 
олд 
юзасида 
кўстлар 
орасидаги 
чизиққа 
(linea 
intertrochanterica), пастки юзасида кичик кўстга (trochanter minor), юқориги 
юзасида сон суяги бўйинчасининг тахминан 3/4 қисмига, орқасида 
бўйинчанинг ўртасига бирикади. Шундай қилиб, сон бўйинчасининг орқа 
юзадаги ташқи қисмидан ташқари барча қисми бўғим қопчаси ичида 
жойлашади
Бўғим бойламлар ва бевосита унинг қопчаси устида ѐтувчи қўйидаги 
мускуллар ѐрдамида мустаҳкамлаган. Олдинда, ташқаридан-ичкарига 
санаганда, m.rectus femoris, m.iliolumbalis ҳамда m.pectineus, орқада – 
ноксимон, ички ѐпқич, эгизак, ташқи ѐпқич ва соннинг квадрат мускуллари, 
ташқарида думбанинг кичик мускули, пастда ташқи ѐпқич мускули 
жойлашади. 
Бўғимнинг бойламлари бўғим бўшлиғининг ичида ва унинг 
ташқарисида жойлашган. 
Бўғимнинг ичидаги бойлам сон бошчасидан бошланиб қўймич 
косасидаги ўйиққа бириккан, уни lig.capitis femoris дейилади. Бу бойлам 
орқали сон бошчасини таъминловчи a.ligamenti capitis femoris келади. Бўғим 
қопчасининг 
ташқарисида 

та 
бойлам 
бор: 
lig.pubofemorale, 
lig.ischiofemorale, lig.iliofemorale
Ташқи бойламлар оралиғида бўғимнинг заиф жойлари мавжуд.
Олдинги заиф жой – lig.iliofemorale билан lig.pubofemorale орасида, орқа-
пастки заиф жой – lig.ischiofemorale нинг пастки қирғоғи остида жойлашган. 
Коллатерал қон томирлар тизими. Ички ѐнбош артериясидан чиқувчи – 
юқориги ва пастки думба артериялари хамда ѐпқич артерияси (a.obturatoria) 
сон артериясининг шохи бўлган чуқур сон артерияси (a.profunda femoris) дан 
чиқувчи сон суягини ўровчи ташқи ва ички артериялар (a.circumflexae femoris 
lateralis et medialis) шохлари билан анастомозлашади. 
Тос-сон бўғимини юқорида айтиб ўтилган артериялар ҳамда a.ligamenti 
capitis femoris таъминлайди. Бўғимни nn.femoralis, ischiadicus, gluteus 
superior, gluteus inferior, obturatorius et pudendus иннервациялайди. Лимфа 
томирлари чуқур чов ва ички ѐнбош лимфа тугунларига қуйилади. 
Сон суяги бўйинчаси синганлигини ѐки суякнинг тос-сон біғимида 
чиққанлигини аниқлаш учун олдинги-устки ўткир ўсиқни қўймич думбоғи 
билан туташтирувчи Розер-Нелатон чизиғи ўтказилади. сон бироз букилганда 
катта кўстнинг чўққиси Розер-Нелатон чизиғида жойлашади. Катта кустнинг 
бу чизиққа нисбатан силжиши сон суяги бошчасининг бўғимдан 
чиққанлигини ѐки унинг бўйинчаси синганлигини билдиради. 

Download 170.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling