Қоғоз ва картон билан ишлаш


Download 49.5 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1263273
Bog'liq
ва картон билан ишлаш


Aim.uz

Қоғоз ва картон билан ишлаш

Қоғоз ва картон ранги шакли, ўлчами, текис ёки ғадир-будирлигига қараб мақсадли малакаларни ўстириб бориш керак. Ўйинчоклар турли эсдаликлар, кўйлак учун безаклар тайёрлаш‚ унда ранг ва шаклларни уйғунлаштириш хақидаги тушунчалар кенгайтириб борилади. Қоғоз ва картон билан ишлаганда андоза, кайчи, елимдан тўғри фойдаланиш, малакаларни мустаҳкамлаш керак. Қоғозни қўл билан йиртиш, турли шакллар ясашни ўргатиш лозим. Зар қоғоздан ҳар хил мунчоклар, стол театри учун персонажлар, ўрдакча, хўроз, чибурашка қўғирчокларнинг кўйлагини гул ва нақш безаклар билан безаш, композиция тузиш, мебеллар‚ қутичалар ясаш ўргатилади. Ундан Қадимги Миср давлатларидаёк ҳош ёзиш учун вараклар тайёрлашган. Папируснинг ички қисмлари юпқа пластинкаларда кесилади, ишқалланади, шу билан бир вақтда уларни сув билан ҳўллаб, болғача билан уриб турилади, чётка тагига қўйилади, кейин қуёшда қуритилади, ҳосил бўлган варақаларни ёпиштириб, ўрамларга боғланади. Хозирги кунларда қоғоз тайёрлаш усули хитойлардан ўзлаштирилган. Майдаланган ўсимлик-пахта, бамбук, сомондан қуюқ масса қайнатилган, унга ҳар турли клейлар қўшилган. Кейин уни тахтакачлаб қоғоз варақлари тайёрланган. Хитойдаги қоғоз тайёрлаш санъати кейинчалик Япония ва бошқа давлатларга ўтган.


ХII- асрда келиб кўчирувчилар орқали қоғоз Европага етиб келади. ХV-асрда типография кашф етилиши билан қоғоз тайёрлаш ва уни амалда қўллашда олдинга қадам қўйилди. ХIХ асрда турли шакл ва сифатли қоғоз тайёрлашда ҳамма механик жараёнларни бажарувчи машиналар яратилади. Хозирги қоғозни целлюллоза, игнабаргли дарахтлардан ва бир йиллик ўсимликлардан тайёрланади.
Қоғоз - бу биз ҳар биримиз кунда тўқнашиб турадиган, энг керакли ва қизиқарли материаллардан биридир. Биз кунда китоб ва газеталарни ўқиймиз, кўчаларда ёркин плакатлар, концертларда, виставкаларга бизни таклиф қилаётган афишаларни учратишимиз мумкин. Агар диққат билан атрофга назар ташласак, қоғознинг ҳар хил буюмлар ясаш учун ҳам ишлатилганини кўрамиз.
Қоғоз билан ишлаш учун қайчи билан клей керак‚ холос. Қоғоз берилган шаклни сақлаб туриш, ўйинчоқлар ясаш учунгина эмас, бошқа кундалик хаётимизда керак бўладиган буюмлар ясаш имконини беради. Биз болалигимизда қоғозни кашф этганмиз, унинг хайратланарли хусусиятларидан завқланганмиз. Моҳир қўлларда оддий дафтар варағи гулга, ликопчага, сувда сузадиган қайиқчага айланади. Охирги пайтларда қоғоз мутахассисларни ўзининг декоратив ҳусусиятлари билан диққатни жалб қилмоқда. Унинг ранги, турли хусусиятлари хар хил декоратив ишларда катта аҳамиятга эга, айникса, мозаикада. Педагогларнинг ҳисоблашича, қоғоз қанчалик хилма хил ва ранг-баранг бўлса, шунчалик у билан ишлаш қизиқарлироқдир.
Ишнинг асосий усуллари.
Буклаш, ғижимлаш,қайириш ва тўғрилаш, қирқиш ва йиртиш, ҳажмли
моделлар, куб, цилиндр, конус.


Aim.uz


Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling