Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 33.63 Kb.
bet1/6
Sana09.06.2023
Hajmi33.63 Kb.
#1466056
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
НамМҚИ таҳлил


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2019 йилдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сон қарори ҳамда соҳага оид бошқа норматив ҳужжатлар ижросини давлат Наманган мухандислик қурилиш институтидада ўтказилган текширув натижалари бўйича маълумот



Аниқланган камчилик

Камчиликнинг ўқув-маъёрий асоси

Камчиликларга йўл қўйган (сабабчи бўлган) масъул


Хорижий давлатларнинг Олий таълим муассасалридан ўқишини Наманган муҳандислик қурилиш институтига Давлат тест маркази томонидан ўтказилган синовларда иштирок этган Абдуқодиров Абдумалик Абдулхаким ўғли институтнинг Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот коммуникация тизимлари йўналишига 75,7 балл билан, Абдураимов Аҳроржон Адхамжон ўғли Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишига 112,4 балл билан Давлат тест марказининг қайдномаларида талабаликка тавсия этиш бўйича рўйхати келган. Бироқ институт қабул комиссияси масъуллари томонидан ушбу талабгорларга нисбатан тавсия буйруқлари ёки қабул комиссиясининг баённомалари расмийлаштирмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида” Низом 3-боб “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш” 19-банди “Тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади ҳамда ушбу олий таълим муассасаси томонидан талаба илгари таълим олган олий таълим муассасасига унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади”

Қабул комиссиясида талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича масъул
Д.Абдувахобов


Муҳандислик коммуникациялари факультети Архитектура йўналиши 1 босқич талабаси Сайфиддинова Умидабону Содиқжон қизи – Архитектуравий қаламтасвир, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик фанидан фаннинг аудитория машғулотларини 26,67% ини сабабсиз равишда қолдириб, ушбу фан бўйича якуний назоратга киритилиб, фан бўйича якуний назорат бахолари расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабр “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” даги 824-сонли қарори 1-иловасининг 8-боб “Талабаларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш механизмлари” 41-банди “Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади. Якуний назорат турига киритилмаган ёки кирмаган, шунингдек, ушбу назорат тури бўйича қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади” ва шу банднинг иккинчи хатбоши “Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида тегишли фанлардан ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос равишда базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширгандан сўнг ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиш ҳуқуқига эга бўлади”

Муҳандислик коммуникациялари факультети декани ўринбосари Н.Тўраев


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабр “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” даги 824-сонли қарори 1-иловасининг 6-боб “Баҳолаш, баҳоларни конвертация қилиш”нинг 29-банд “Талабалар таълим дастури доирасида ўқитиш шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади”ига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 сентябрда 3069-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи асосида 5 бахолик бахолаш тизими бўйича баҳоланиши керак эди. Институтнинг 2022 йил 30 ноябрдаги 4-сонли Кенгашида кредит-модуль тизимида тахсил олаётган талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган. Ушбу йўриқномада ҳам талабалар билмини бахолаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 сентябрда 3069-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғида белгиланган 5 бахолик бахолаш тизими бўйича баҳоланиши кўрсатиб ўтилганлигига қарамай, кредит бахолаш тизимидан фойдаланиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабр “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” даги 824-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 сентябрда 3069-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи

Ўқув услубий бошқарма бошлиғи И.Сайфуллаев


Институт томонидан ишлаб чиқилган “Академик қарздор талабаларнинг қайта ўқишини ташкил этиш” тўғрисидаги Низомда “академик қарздор талабаларга қайта ўқиш учун ташкил этиладиган бир мартталик қишки (ёзги) семестрда умумий йиғиндиси 12 кредитдан кўп бўлмаган фанларгагина рухсат берилади” деб кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабр “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” даги 824-сонли қарорида талабанинг академик қарздорлик фанларни қайта ўзлаштиришда фанларнинг сонидаги чеклов тўғрисида хеч бир маълумот йўқ.

Ўқув услубий бошқарма бошлиғи И.Сайфуллаев


Наъмунавий деканат тизими бўйича институт факультетларида юритиладиган ҳамда фойдаланиладиган ўқув меъёрий хужжатлар тизимли юритиб борилмаган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 140-сон Қарори

Факултет деканлари



Download 33.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling