Олот тумани хтб га Қарашли 6-сонли умумталим мактабида «ФУҚаро муҳофазаси кунини» Ўтказиш


Download 116.5 Kb.
bet1/5
Sana28.03.2023
Hajmi116.5 Kb.
#1302596
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ФУКАРО МУХОФАЗА КУНИ. 6-Мактаб


ОЛОТ ТУМАНИ ХТБ га ҚАРАШЛИ
6-СОНЛИ УМУМТАЛИМ МАКТАБИДА
« ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИНИ» ЎТКАЗИШ

МАВЗУ; Ўқув муассасасида «Фуқаро муҳофазаси кунини ташкил
қилиш ва ўтказиш»
«Фуқаро муҳофазаси куни» умумтаълим Мактабларида март-апрел ойларида ўтказилади. «Фуқаро муҳофазаси куни»ни муваффақиятли ўтиши ўз вақтида тайёргарлик кўриш, иштирокчилар таркибини тўғри танлаш ҳамда аниқ раҳбарлик қилишга боғлиқдир.
Мактабнинг барча зарурий ҳужжатлари фуқаро муҳофазаси штаби, ҳамда активлар, Мактаб сардори бошчилигида ишлаб чикадилар.
Биринчи ўринда Мактаб фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи ишлаб чиқилади, унда «Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишдан мақсад-вазифа иштирокчилар таркиби уларни тоифалари ва ёшига қараб тайёрлаш, қайси гуруҳ билан қачон қайси норматив бўйича қўшимча шуғулланиш, тренировка, ўқув базасини тайёрлаш ҳажми ва уни бажариш муддати, “Фуқаро муҳофазаси куни»га материал техник таъминот, ташкилотчилар ва жавобгарлар ҳамда умумий комиссия таркиби белгиланади.
Навбатдаги ҳужжатда «Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказиш режаси бўлиб уни ишлаб чиқишда тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда ҳарбий таълим бошлиғи раҳбарлик килади. Унда «Фуқаро муҳофазаси куни»ни аниқ тайёргарлик тадбирлари ва ҳисоботи, бажарилиш вақти, жойи, жавобгар шахслар тайинланади.
Ишлаб чиқилган режа халқ таълими бўлимида тасдиқланиб, туман ФВБ бўлими билан келишилади.
«Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишда камида икки ой тайёргарлик кўрилади. Асосий диққат эътибор доимий таркибни сифатли, юкори даражада тайёргарлик кўришига қаратилади.
Барча ўқувчиларни тайёрлаш вақтида ёшига қараб 3 та гуруҳга бўлиб уларга бажариладиган тадбирлар сони, унинг мазмуни, ўтказилиш жойи, вақти айтилади. «Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишда ўқитувчилар коллективини ўрни ва вазифаси, ўқувчиларни маънавий-сиёсий ва псиҳологик тайёргарлигини оширишдаги роли тушунирилади.

«Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказиш




«Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишда энг кулай вақт бахор (март-апрел) фасли бўлиб, бу даврда Мактаб дастуридаги фуқаро муҳофазаси фани тугайди.
Шу кунда фуқаро муҳофазасининг асосий амалий вазифаси бўлиб:

  • раҳбар ва команда-бошлиқларини йиғиш;

  • мавжуд бўлган ҳимоя иншоотларини тайёр ҳолга келтириш, ертўла ва хандакларни яширинишга мослаштириш;

  • тузилманинг шахсий таркиби шахсий ҳимоя воситаларини олиб унинг тўғрилигини текширилиб тайёр ҳолга келтириши;

  • нафас олиш йўлларини ҳимояловчи оддий ҳимоя воситасини (пахта дока маска) тайёрлаш;

  • шахсий кийимларни радиация ва заҳарланишдан ҳимояланишга мослаштириш;

  • ёнғинга қарши, ёруғликни тўсиш, кўчириш тадбирларини ўтказиш;

  • Фуқаро муҳофазасининг «Диққат, Диққат барчага!» огоҳлантириш сигнали бўйича ҳаракат қилиш

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТНИ БИРИНЧИ ГУРУҲ ЁШИДАГИЛАРГА ЎТКАЗИЛИШИ ;


- Фуқаро муҳофазаси бўйича виктарина;
-режа асосида (жадвал бўйича) нормативни амалда бажариш;
-иккинчи ёшдаги гуруҳлар;
-ўқувчиларни «Диққат, диққат барчага!» сигнали асосида ҳаракати;
-фуқаро муҳофазаси бўйича мусобака, фуқаро муҳофазаси нормативи бўйича аралаш эстафеда.

УЧИНЧИ ЁШДАГИ ГУРУҲЛАРГА:





  • Фуқаро муҳофазаси ҳарбийлашмаган тузилмаларини кўздан кечириш, тавсия бўйича ҳаракатини ташкиллаштириш;

  • фуқаро муҳофазаси бўйича очик намунали дарс ва тиббий санитар тайёргарлик;

«Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишдан мақсад барча режалаштирилган, (дарс ва тренировкадан ташқари) тадбирлар қоидабузарсизлик билан ўтказиш.




Белгиланган вақтда ҳарбий таълим раҳбари ўқувчиларни класс бўйича сафлайди ва Мактаб директорига ўқувчиларни Фуқаро муҳофазаси бўйича тайёрлиги ҳақида рапорт беради.
«Диққат Диққат барчага!» сигнали эшиттирилади Мактаб сардори «Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишга тайёрлигини эълон килади турли хилдаги назарий ва амалий машғулотлар ҳамда фавқулодда вазиятларда содир бўлган оқибатларни бартараф қилиш бўйича амалий машқлар кузатилади.
«Фуқаро муҳофазаси куни»ни ўтказишда энг диккатга сазовори фуқаро муҳофазаси ҳарбийлашмаган тузилманинг бжарадиган тадбирлари бўлиши керак. Қатнашувчиларини тўлиқ жиҳозланган тайёр ҳолдалиги текширилгандан сўнг Мактабнинг фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўтказиладиган тадбирнинг тартиби ва режалаштирган ишлар ҳақида кўрсатма беради.
Қутқариш ишларини олиб бораётганда раҳбар қутқариш командасини амалий бажараётгандаги машқларига эътиборини қаратиши керак:одамларни излаб топиши, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, кичик ёнғинни бартараф қилиш, кишиларни санитар тозалашдан ўтказиш.
Фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғи радиактив кимёвий назорат пости шахсий таркибига воситачи орқали раҳбарлик килади ва уларга қўйиладиган вазифаларни сигналлар орқали билдиради.
Берилган сигналлар мазмуни ҳарбий таълим раҳбари томонидан ишлаб чиқилади.
Воситачининг вазифасига қуйидагилар:
шахсий таркиб ҳимоя воситаларини белгиланган тартибда ва вақтида кийиши, асбоблар билан аниқ ишлашини, кузатиш пости бошлиғи ўз вақтида разведкада олинган маълумотларни фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғига хисобот бериши ва кузатиш журналини юритилишини назорат қилиши.
Гуруҳларда олиб борилаётган очиқ дарсларга халқ таълими ва фуқаро муҳофазаси ходимлари иштирок этадилар. Дарсларни фуқаро муҳофазаси тайёргарлигидан утган ўқитувчилар олиб боради.
Очиқ дарснинг тугашига 10-12 минут колганда ўқувчиларга магнитафон лентасига ёзилганг «Диккат Диккат» барчага!» сигнали эшиттирилади, ўқувчилар вахима килмасдан тез ва ташкилий равишда шахсий ҳимоя воситаларини олиб синфдан чиқишади, энг киска йуналиши билан радиациядан ҳимояланишга мошлаштирилган Мактабнинг падвалига яширинадилар.
Шундай қилиб фуқаро муҳофазасининг очик дарси тугайди.
«Фуқаро муҳофазаси куни» хисобот йиғини билан тугайди.


Штаб бошлиғининг ахборотлари, мактаб раҳбарининг муовинлари шунингдек ўзининг шахсий кузатувларига асосан, «фуқаро муҳофазаси куни»да куйилган вазифаларнинг бажарилганлигига қараб катнашган ўқувчи ва педагогик коллективига бахо беради. Тўпланганлар учун “Фуқаро муҳофазаси куни”нинг якуний буйруғи ўқиб эшиттирилади.

ИЛОВА:


  1. Мактабда «Фуқаро муҳофазаси куни»га тайёргарлик ва уни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ

  2. «Фуқаро муҳофазаси куни»га тайёргарлик ҳамда ўтказиш тўғрисидаги режа.


Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling