Ooppp[[[[[[[[[[‘


Download 483.5 Kb.
bet1/21
Sana26.06.2023
Hajmi483.5 Kb.
#1656084
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Этика Эстетика 2006



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ



Гулнора НОСИРХЎЖАЕВА


ЭТИКА.

ЭСТЕТИКА




Юридик институти талабалари учун ўқув қўлланма




Тошкент-2006
Ўқув қўлланма ТДЮИ ЎУК 2006 йил 23 декабрь 4-сон баённомаси асосида тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган.


Г. Носирхўжаева. Этика. Эстетика. Юридик институт талабалари учун ўқув қўлланма. Масъул муҳаррир: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби А.Иброҳимов. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2006. –114 бет.
Сарлавҳада: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ТДЮИ.


Масъул муҳаррир: Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби
Абдуқаҳҳор Иброҳимов
Тақризчилар: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети “Фалсафа” факультети декани
доц. Тўхтаев Х.
ТДЮИ "Факультетлараро ижтимоий гуманитар
фанлар" кафедраси доценти, ф.ф.н. Э. Мўминов.
Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини эълон қилиши, ўтмиш тарихи-мизнинг, миллий анъана ва қадриятларнинг тикланиши муносабати билан ижтимоий фанлар, жумладан, „Этика” ва „Эстетика” фанлари олдида янги вазифалар пайдо бўлди. Мазкур ўқув қўлланмаси ана шу вазифалардан келиб чиққан бўлиб, юридик институт талабаларига мўлжалланган. Унда маъруза матнлари, адабиётлар рўйхати, таянч тушунчалар ва тестлар берилган.
© Г. Носирхўжаева.
© Тошкент Давлат юридик институти, 2006 йил.
КИРИШ

Мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар– Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини эълон қилиши, ўтмиш тарихимизнинг, миллий анъана ва қадриятларнинг тикланиши муносабати билан ижтимоий фанлар, жумладан, “Этика” ва “Эстетика” фанлари олдида янги вазифалар пайдо бўлди. «Фаннинг вазифаси келажагимизнинг шакли-шамойилини яратиб бериш, эртанги кунимизнинг йўналишларини, табиий қонуниятларини, унинг қандай бўлишини кўрсатиб беришдан иборат, деб тушунаман. Одамларга мустақилликнинг афзаллигини, мустақил бўлмаган миллатнинг келажаги йўқлигини, бу табиий бир қонуният эканини исботлаб, тушунтириб бериш керак. Фан жамият тараққиётини олға силжитувчи куч, восита бўлмоғи лозим» деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» номли рисоласида. Бу фикрлар “Этика” ва “Эстетика” фанлари учун ҳам методологик аҳамият касб этади. Мафкура соҳасида, гўзаллик қонуниятларини тушуниш ва тушунтириш соҳасида изланишлар давом этмоқда.


Мазкур ўқув қўлланмаси юридик институт талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда “Этика” ва “Эстетика” фанларининг айрим муаммолари ёритилган. Унда “Этика” ва “Эстетика” нинг тадқиқот объекти, вазифалари, жамият ҳаётида тутган ўрни таҳлил этилади. Ахлоқий ва эстетик тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари кўрсатиб ўтилади. Ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳияти, унда ихтиёр эркинлигининг аҳамияти, ахлоқнинг таркибий тузилиши масалалари таҳлил этилади. Этика фани категориялари, ахлоқий тамойиллар ва меъёрлар моҳияти очиб берилади. Бўлажак ҳуқуқшунослар учун муҳим бўлган ахлоқий маданият ва шахс ахлоқий тарбиясига кенг ўрин берилади. Қўлланманинг ўзига хос томони – унда юридик этика ва унинг асосий муаммоларига алоҳида эътибор берилади.
Воқеликка эстетик муносабатнинг моҳият-мазмуни, асосий йўналишлари очиб берилади. Шунингдек, эстетик онг, унинг тузилиши, эстетик онг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Эстетик онг ва эстетик фаолият тушунчалари ўзаро боғлиқ бўлиб, эстетик фаолият эстетик онг асосида вужудга келади. Ўқув қўлланмасида эстетик фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратилади. Эстетика фани категориялари: гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик, фожиалилик ва кулгилилик категориялари мазмуни очиб берилади. Шунингдек, санъат муаммосига ўзига хос тарзда ёндошилади. Санъатнинг вужудга келиши, ижтимоий онг шаклларидан бири эканлиги, санъат турлари кўрсатиб берилади.
Мазкур ўқув қўлланмасида маъруза матнлари, адабиётлар рўйхати, таянч тушунчалар ва тестлар тавсия этилади.



Download 483.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling