Оркага кайтиш


Download 0.65 Mb.
bet1/15
Sana06.04.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1277469
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15





3 - боб. WINDOWS операцион тизим ва график мухити.


3.1. Умумий маълумотлар. Экран. Ойна тушунчаси. Сичконча билан бажариладиган амаллар.
Операцион тизим - бу махсус бир дастур. Бу дастур асосий вазифаси - компьютер ишини бошкариш, компьютер ва фойдаланувчи уртасида мулокотни урнатиш, ташки курилмалар ишлаш холатларини созлаш ва улар билан мулокотни урнатиш, хар хил дастурларни ишга тушириш ва улар ишлаш холатларини таъминлаш. Операцион тизимлардан энг таниклилари бу Microsoft фирмасининг MS-DOS ва Windows дастурлари, Apple фирмасининг Macintosh дастури, Unix ва Linux дастурлари.
Дунёнинг 70% компьютерлари Microsoft корпорацияси томонидан яратилган операцион тизимлар билан жихозланган. Булардан 1981 йилда яратилган - MS-DOS дастури, 1991 йилда яратилган - Windows 3,1 дастури, 1995 йилда яратилган - Windows 95 дастури, 1998 йилда яратилган - Windows 98 дастури, 2000 йилда яратилган - Windows 2000 дастури, 2001 йилда яратилган - Windows Millennium Edition ва Windows XP дастурлари. Windows дастурнинг таникли булишининг асосий сабаби бу - иш жараёни соддалиги, куп вазифали режим, бир хил ишлаш интерфейси ва бошка кулайликлар. Бошка операцион тизимларга ухшаб Windows дастури хам компьютер хотирасига компьютер ёкилиш вактда автоматик равишда юкланади.

Windows юкланганлан кейин экраннинг асосий куриниш хавола килинади. Экраннинг асосий кисмлари:
1 - ИШ СТОЛ - экраннинг буш сохаси, унинг ичида хар хил дастурлар узининг ойнасида бажарилади
2 - ПАПКА ва ЁРЛИКЛАР - хар хил дастурлар ва файллар белгилари, улар ёрдамида шу дастурлар ишга туширилади ёки шу файллар очилади
3 - ДАСТУР ОЙНАЛАРИ - дастур бажариладиган ойна
4 - ПУСК МЕНЮСИ - (WINDOWS нинг асосий буйруклари жойлашган менюси, улар ёрдамида Windows устидан хар хил амалларни бажаришиимз мумкин
5 - ВАЗИФАЛАР САТРИ - актив дастурар ва файллар номларни курсатувчи тугмалар жойлашади ва улардан ёрдаимда биттасидан бошкасига тезкор утиш таминланади
6 - КУРСАТКИЧЛАР СОХАСИ - вакт ва кун хакида маълумотлар, клавиатура тил стандарти, товуш баландлиги, принтер, экран ва бошка курилмалар хамда хар хил дастур белгилари жойлашади, улар ёрдамида шу курилмалар хусусиятларини ёки шу дастурлар ишлаш холатларини узгартиришимиз мумкин
Windows дастурида хамма дастур, папка ва файллар алохида узининг ойнасида бажарилади. Ойна - бу экраннинг чегаралган туртбурчак соха.

Ойнанинг асосий кисмлари:
НОМ САТРИ -ойнанинг энг юкоридаги кисми. Бу сатрда дастур белгиси, файл номи ва дастур номи, ойнанинг учта асосий тугмалари жойлашган булади. Шу сатрга сичконча билан босиб туриб, харакатлантирсак, у холда ойнани экранда жойини узгартириш мумкин.

МЕНЮ САТРИ - ойнанинг бу сатри асосан ном сатри тагида жойлашади ва шу сатр ёрдамида дастурнинг хамма буйруклари билан ишлашимиз мумкин, чунки бу сатрда хамма буйруклар сараланиб гурухларга булинган
.,

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling