“Ошиқнома” туркумидаги достонларда ғазалнавислик анъаналари


Download 51.84 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi51.84 Kb.
#1513392
  1   2   3   4
Bog'liq
Ғазал


“Ошиқнома” туркумидаги достонларда ғазалнавислик анъаналари
Олимова Гулфиза Мурадуллаевна
ЎзМУ 1 курс таянч докторанти
Ғазал – ўзбек мумтоз адабиётидаги энг кенг тарқалган етакчи жанрлардан бири ҳисобланади. Ушбу жанр мумтоз адабиётимизнинг илк даврларидан бугунги кунга қадар лирикада мустаҳкам ўрин эгаллаб келган. Мумтоз адабиётимизнинг барча вакиллари бу жанрда самарали ижод қилишган. “Ғазал – арабча сўз бўлиб, Шарқ поэтикасида ҳар калимага икки маъно берилганидек, бу ҳам икки маънони билдиради. Биринчи, луғавий, иккинчиси, терминологик (истилоҳий) маънодир. “Ғазал” ва ундан ясалган “муғолаза” сўзининг бевосита луғавий маъноси аёллар билан ўйнаб-кулиш, улар суҳбатидан файз олиш демакдир. “Ғазал” сўзининг иккинчи, яъни терминологик маъноси эса маълум шартлар ва қоидалар билан муҳаббатга доир ёзилган лирик шеър демакдир”1. Шу сабабдан, даставвал, ғазалда ишқ-муҳаббат масаласи асосий мавзу сифатида куйланган. Бу ҳақида Р.Орзибеков ҳамда О. Носиров ўз изланишларида қуйидаги фикрларни баён этади: “Дарҳақиқат, арабларда ғазал орқали фақат севги кечинмалари куйланган ёки аниқроғи, севги ва муҳаббат кечинмаларини куйлашга бағишланган лирик шеър ғазал деб аталган”2. “Ғазал лирик поэзияда севги-муҳаббат мотивларини куйловчи жанр сифатида пайдо бўлди. Унинг асосий етакчи мавзуси инсоннинг инсонга бўлган дунёвий муҳаббати, реал дунё гўзаллигига бўлган ишқи эди”3. Айни шу маъно устуворлик касб этганлиги сабабли ғазал шоирлар ижодининг асосий қисми бўлиши билан бирга ишқий достонлар таркибига ҳам кирган. Шунингдек, достонларда бу мумтоз жанр қўлланилишининг яна бир сабаби сифатида ғазалнинг мусиқа билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатишимиз мумкин. Маълумки, достонлардаги шеърий парчалар бахши, халфалар томонидан куйга солиб ижро этилади. Аруз вазнида яратилган ғазаллардаги унлиларнинг чўзиқ-қисқа бўлиши уларнинг оҳангдорлигини оширади, куйга ҳамоҳанг бўлишини таъминлайди. Шу сабабдан ишқий мавзудаги достонлар, хусусан, “Ошиқнома” туркумидаги достонларда ғазалнинг олтмишдан ортиқ намуналари келтирилган. Ушбу туркумга кирувчи “Гул ва Санобар”, “Ройи Чин”, “Хиромон пари”, “Ҳилола пари ва Ғариб”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Асилхон” ва бошқа бир қатор достонлар таркиби ғазаллар билан бойитилган.
Маълумки, адабиётшунослар томонидан ғазаллар шаклий-поэтик жиҳатдан ҳам турларга бўлинган бўлиб, улардан бири оддий ғазаллар ҳисобланади4. Оддий ғазаллар ғазалчилик анъанасида энг кўп қўлланилган тур бўлиб, а-а, б-а, в-а, г-а шаклида қофияланади. Шу сабабли “Ошиқнома”лар таркибида ҳам оддий ғазалларга оид намуналар учрайди.
Висолинг, дилбарим, билмам тушумми ё хаёлимдур,
Юзинг хуршиди ховардур, худо берган жамолимдур5.

Найламишам қиё фалак кўзда ёшим қон айладинг,


Юсуф каби ҳар кун мени маскани бозор айладинг6.
“Ошиқнома”нинг биринчи китобига киритилган “Ройи Чин” ва “Маликаи Дилором” достонидан олинган ушбу байтлар оддий ғазалнинг намунасидир. Чунки ғазал давомидаги байтларнинг қофияланиш системаси юқорида биз келтирган қофия шаклига айнан мос келади.
Ғазал одатда мақтаъда ижодкорнинг исми, яъни тахаллус келтирилиши билан характерлидир. Аммо ғазалчилик тажрибасида тахаллуссиз ғазалларнинг мавжудлиги ҳам айни ҳақиқат. “Хоразмийнинг “Муҳаббатнома”сида келтирилган 12 та ғазалдан 10 тасида, Алишер Навоий девонидаги ғазаллардан 27 тасида тахаллус йўқ”7. Мумтоз адабиёт намуналари билан яқиндан таниш бўлган Хоразм бахши, халфалари ғазалчиликдаги бу тажрибани достонларга киритишган. Хусусан, достонларда келтирилган 64 та ғазалнинг 47 тасида тахаллус мавжуд бўлса, 17 тасида тахаллус келтирилмаган. Шу ўринда бир савол туғилади. Мумтоз жанрлардан бири бўлган китъалар ҳам асосан тахаллуссиз ёзилади. Шу сабабдан достон таркибида келган тахаллуссиз шеърий парчаларнинг айнан ғазал эканлигини асослаш лозим бўлади. Қитъаларда аксарият ҳолларда панд-насиҳат руҳи устувор аҳамият касб этади. “Шоирлар кўпинча фалсафий, ижтимоий-сиёсий қарашларини, ахлоқ-одоб ҳақидаги фикр мулоҳазаларини қитъада ифодалаганлар”8. Демак, қитъаларда пандона-дидактик мазмун муҳим ўрин эгаллайди. Ошиқномалар таркибидаги тахаллуссиз шеърий парчаларда эса ишқ-муҳаббат мавзуси ёритилган. Айнан шунинг учун биз достонлар таркибидаги тахаллуссиз шеърий парчаларни ғазал сифатида ўрганамиз. Уларнинг айримларини қуйидаги парчаларда ҳам кузатишимиз мумкин :
Кеча-кундуз фироқингда чекарман неча афғонлар,
Келиб ҳолима раҳм айла, бу гунда зора, эй дилбар9

Жон берур лаълинг санинг, ул қадди рафторинг кўруб,


Чун шаҳид этдинг мани, нозик мажозим нозидур10.

Бошимни қўйдим йўлунда, дардимнинг дармони қанда,


Тоқатим йўқ жоним танда, балки жон қазоға етди11.
“Асилхон”, “Лайли ва Мажнун”, “Ройи Чин” достонларидан келтирилган юқоридаги парчаларнинг ҳаммаси ғазалнинг охирги байтлари бўлиб, уларда пандона руҳ, “қиссадан ҳисса” вазифасига қараганда лирик қаҳрамоннинг қалб кечинмалари, дил туғёнларининг акс этиши устунликка эга бўлгани яққол кўзга ташланади.
Мумтоз жанр ҳисобланган ғазаллар ҳам айнан аруз вазнида яратилади. Мумтоз адабиёт вакиллари томонидан яратилган ғазаллар арузнинг айнан бир баҳрида, баъзида иккита баҳрнинг тартиб билан алмашиб келган ҳолатида яратилган бўлса, “ошиқ” туркуми достонлари таркибидаги ғазалларда бу ҳолат бошқачароқ акс этади. Биз ушбу достонлар таркибидаги ғазалларни ўрганиш жараёнида аруз баҳрларининг фойдаланилганлик даражасига қараб ғазалларни маълум гуруҳларга ажратдик:

  1. Фақат битта баҳрдан фойдаланиб ёзилган ғазаллар;

2) Асосан битта баҳр ҳамда айрим мисраларнинг баъзи ўринларида бир нечта рукнларнинг аралаш келиши ҳолатлари акс этган ғазаллар;
3) Ғазал таркибида айнан битта рукннинг такроридан эмас, балки бир нечта рукнларнинг тартибсиз равишда қўлланилишидан ҳосил бўлган ғазаллар. Қуйида уларнинг ҳаммасини бирма-бир мисоллар асосида кўриб чиқамиз.
Мумтоз адабиётимизда кенг қўлланилган фақат битта рукннинг такроридан ҳосил бўлган баҳр асосида яратилган ғазаллар “ошиқ” туркум достонлари таркибида нисбатан камроқ учрайди. Улар “Хиромон пари”, “Лайли ва Мажнун” (3 китобдаги варианти), “Ҳилола пари ва ошиқ Ғариб”, “Асилхон”, “Гул ва Булбул” достонларида келтирилган.

Шукр Ол-ло / ҳ уш-бу кун кел / ди Хи-ро-мон / дин ни-шон /,


  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling