Паррандачиликни ривожлантиришнинг назарий асослари алланиязов Парахат Атаниязович Қорақалпоқ давлат университети тадқиқотчиси


Download 23.3 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi23.3 Kb.
#1407306
  1   2   3
Bog'liq
ПАРАНДАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


ПАРРАНДАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Алланиязов Парахат Атаниязович
Қорақалпоқ давлат университети тадқиқотчиси
АННОТАЦИЯ: Ушбу мақолада аҳолини паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, кишилар эҳтиёжини ҳар томонлама тўлароқ қондириш, шу йўл билан улар саломатлигини янада яхшилаш каби муҳим ва долзарб масалалар таҳлил қилинган ва тегишли хулосалар чиқарилган.
Калит сўзлар: парҳез гўшт ва тухум, оптималлаштириш, компьютер воситалари, маҳсулот сифати, ташкилий самарадорлик, экологик-эпидемиологик омиллар.
ABSTRACT: In this article, important and urgent issues such as providing the population with poultry products, satisfying people's needs in every way, and thus improving their health, have been analyzed and appropriate conclusions have been drawn.
Key words: dietary meat and eggs, optimization, computer tools, product quality, organizational efficiency, ecological-epidemiological factors.
АННОТАЦИЯ: В данной статье проанализированы важные и актуальные вопросы, такие как обеспечение населения продуктами птицеводства, всемерное удовлетворение потребностей людей, и тем самым улучшение их здоровья и сделаны соответствующие выводы.
Ключевые слова: диетическое мясо и яйца, оптимизация, компьютерные средства, качество продукции, организационная эффективность, эколого-эпидемиологические факторы.



Паррандачилик - чорвачиликнинг муҳим тармоғи болиб, аҳолига қимматли озиқ-овқат маҳсулотлари гўшт, тухум ва енгил саноатга пат хомашёсини етказиб бериш учун хизмат қилади. Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзининг ташкилий ва таркибий хусусиятлари билан деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларидан фарқ қилади ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Парранда гўшти ўзининг кимёвий таркибига кўра барча чорва ҳайвонлариникига ўхшаш бўлади. Асосий фарқлар кўпинча у ёки бу моддаларнинг миқдори жиҳатида бўлиши мумкин. Масалан, товуқ гўштида оқсил ва экстрактив моддалар кўпроқ учраши билан бирга у тез ҳазм бўлади, ёғи паст ҳароратда эрийди. Жумладан, семиз товуқ гўштида 20 фоиз оқсил, 16 фоиз ёғ, 1 фоиз минерал модда, 64 фоиз сув бўлиб, 100 г гўштида ўртача 228 ккал бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, паррандачиликни баркарор ривожлантириш асосида аҳолини парҳез гўшт ва тухум каби озик-овқат маҳсулотларига, саноат корхоналарни эса хомашёга бўлган талабини доимий қондириш учун тармокда ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий, технологик ва экологик йўналишларни ўз ичига олган қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

  • Фермер хўжаликларида пахта ва ғалладан паст ҳосил олинаётган майдонларда босқичма-босқич парранда озуқа экинларини жойлаштириш ҳисобига озуқа таъминотини мустаҳкамлаш ва тупроқ унумдорлигини яхшилаш;

  • Кичик бизнес ва аҳоли учун паррандалар стандарт омухта ёки махсус ем аралашмасини талабларга тўлиқ жавоб берган ҳолда ишлаб чиқариш ҳамда сотиш тизимини ташкил этиш;

  • Паррандачилик тармоғи маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш ва уларга хизмат қиладиган субъектларни тенг ҳуқуқда мустақил фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган сертификатлаштириш, лицензиялаштириш, стандартлаш ва рўйхатга олиш каби жараёнларни эркинлаштириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш;

  • Қорақалпоғистон Республикаси кўпроқ табиий-иқлим шароитларига кўра муаммоли бўлиб, бу жараёнда ижтимоий-иқтисодий тизим ўзгаришлар ҳам муҳим роль ўйнаган бўлсада, умумий таназзул ҳолатида эмас. Тадқиқотлар жараёнида, ўтказилаётган агротехник, ташкилий, иқтисодий ва бошқа хил тадбирларни ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалиги фаолиятини юритишда илғор усуллар жорий қилинганда маҳсулот етиштиришни кўпайтириб бориш натижасида, бу тадбирлар туфайли аҳолининг озиқ-овқат ҳамда истеъмол товарлари билан тиббиёт меъёрлари даражасида таъминланишига эришилади[56].

  • Шунингдек, ҳудудий жойлашишига кўра ёки табиий-иқлим шароитларга эга бўлиб, деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари суғориладиган ерларда 0,25 гектаргача, чўлда эса 1,0 гектаргача миқдорни ташкил этади ва улар минтақа аҳолисини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ овқат билан таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Айниқса, Амударё, Элликқалъа, Беруний, Нукус, Хўжайли, Тўрткўл, Қўнғирот ва Қонликўл туманларидаги тадбиркор деҳқон хўжаликлари иссиқ хоналарда ҳамда тўқсонбости усулида мева- сабзавот маҳсулотларини етиштириб, аҳолига етказиб бермоқдалар.

Паррандачилик сохасида инновацион ишланмаларни татбик этилиши тармокда ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга хизмат килади. Паррандачилик тармогига кам маблаг сарфлаб юкори самарага эришиш инновацион фаолият самарадорлигини оширишга хизмат килади. Паррандачилик тармогига кам маблаг сарфлаб юкари самарага эришиш инновация фаолият самарадорлигини белгилайдиган асосий курсаткичлардан бири хисобланади. Унинг иктисодий ахамияти паррандачилик корхоналари даромаднининг усиши, маҳсулотнинг ракобатбардошлигини ошиши хамда рентабеллик даражаси билан белгиланади(1-жадвал).

Download 23.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling