Педагогик конфликтлар типологиясини ўрганиш зарурияти умарова З. А
Download 21.52 Kb.
|
1.Умарова З.А. ЧДПУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
ПЕДАГОГИК КОНФЛИКТЛАР ТИПОЛОГИЯСИНИ ЎРГАНИШ ЗАРУРИЯТИ Умарова З.А.- педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),ЧДПУ Аннотация: мақолада педагогик конфликтлар типологиясини ўрганиш зарурияти тўғрисида фикр юритилган. Калит сўзлар: педагогика, конфликт, мактаб, ўқувчи, ўқитувчи, билим, кўникма. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПФ-165-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш Стратегияси”да мамлакатда 2026 йилга қадар “ақлли таълим” ғояси асосида таълим сифатига эришиш вазифаси белгиланган. Бунда таълимнинг барча босқичларида “яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини ривожлантириш орқали инсон капиталини янада тараққий эттириш” белгиланган. Шу жиҳатдан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида яратувчанлик, инновацион тадбиркорлик ва рационализаторлик кўникмаларини шакллантириш учун таълим ҳамда тарбия жараёнини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш, бу жараёнда учрайдиган муаммоларни ўрганиб бориш ва ҳал этиш тақоза этилади. Бунда умумий ўрта таълим мактабларида учрайдиган педагогик конфликтлар типологияси муаммосини ҳам тадқиқ этиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мазкур ўринда педагогик конфликтлар типологияси хусусиятлари масаласи таҳлилига эътиборингизни тортамиз. Педагогик конфликтлар – бу таълим ва тарбия жараёнида юзага келадиган зиддиятлар, тўқнашувлар, келишмовчиликлар ва англашмовчиликлар мажмуидир. Педагогик конфликтлар икки хусусиятга эга бўлади: 1) ижобий хусусиятга эгалик, бунда педагогик конфликтлар таълим, тарбия ва унинг амалиёти жараёнини жўшқинлаштиради, чунки конфликтларга киришувчи томонлар ўзларининг фаолиятларини кучайтиришга интилади; 2) салбий хусусиятга эгалик, бунда педагогик конфликтлар таълим, тарбия ва унинг амалий фаолият жараёнини сусайтиради, негаки конфликтга киришувчиларда муайян даражада фаолият сустлиги юзага келади Шу сабабли педагогик конфликтология масалалари билан шуғулланувчи миллий ва жаҳон педагогикаси олимлари уларнинг мазкур хусусиятларига эътибор қаратади. Бунда асосий эътибор педагогик конфликтларнинг салбий таъсирини юмшатишга қаратилишини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим Бизнинг ёндашувимизга кўра, педагогик конфликтларнинг ижобий ва салбий хусусиятларига уйғун муносабатда бўлиш керак. Уларнинг ижобий таъсир хусусиятларидан таълим, тарбия ва унинг амалий самарадорлигига эришишда фойдаланиш, салбий таъсир хусусиятларини эса юмшатиш йўлидан бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу жиҳатдан биз бу борада россиялик педагог олимлар С.Баныкина ва Е.Степановлар томонидан педагогик конфликтларнинг ижобий ва салбий таъсир кўламини мунтазам ўрганиб боришга доир ёндашувларига қўшиламиз. Бу ўринда типология тушунчасининг мазмунини ҳам изоҳлаб ўтиш лозим. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ўқиймиз: 1. Тип (юнонча из, белги, шакл, намуна). Муайян бир турдаги нарсаларнинг муҳим белгиларга эга бўлган намунаси. 2. Типология. Объектлар тизимини қисмларга ажратиш ва уларни умумлашма тип ёрдамида гуруҳлашдан иборат илмий метод Шу жиҳатдан педагогик конфликтлар типологияси деганда биз таълим ва тарбия жараёнида учрайдиган зиддиятларнинг муҳим белгиларига қараб гуруҳлаштиришни назарда тутамиз. Бунда муҳим белгилар қуйидагилардан иборат бўлади: а) умумий ўрта таълим мактабларида учрайдиган педагогик конфликтларнинг табиати (ижобий ёки салбий хусусиятларга бойлиги); б) умумий ўрта таълим мактабларида учрайдиган педагогик конфликтларнинг таркиби, турлари ва хусусиятлари; в) умумий ўрта таълим мактабларида учрайдиган педагогик конфликтларнинг мавжудлик муддати ва уларни бартараф этиш имкониятлари. Мазкур ёндашувларга асосан педагогик конфликтларнинг типологияси тушунчасининг мазмуни англашилади. Педагогик конфликтлар типологияси ўз мазмунига кўра илмий, педагогик, психологик ва ижтимоий ёндашувларни тақоза этади. Шу сабабли мазкур тушунчанинг мазмунини англашда ана шу ёндашувларнинг уйғунлигига амал қилиш тақоза этилади. Унга кўра, педагогик конфликтлар типологияси тушунчасининг мазмуни илмий аниқланиши, педагогик қонуниятлар асосида хулосага келиниши, психологик воситаларга таянган ҳолда методологик ёндашилиши ва ижтимоий заруриятга асосан унинг мазмуни идрок этилиши тақоза этилади. Педагогик илмий-тадқиқотчиликда тушунчалар мазмунини тўғри белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан “педагогик конфликтлар типологияси” тушунчасининг мазмунини аниқ тасаввур қилиш ва белгилаб олиш тадқиқотимизнинг муҳим йўналишдаридан бирини ташкил этади. Шу жиҳатдан тадқиқотимизда мазкур тушунчанинг “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган негиз маъноларининг педагогик атама сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор берилди. Кези келганда таъкидлаш лозимки, педагог олимлар томонидан педагогик клнфликтлар типологияси тушунчаси таркибига кирувчи тасниф, шакл, тур, сигналлар, усуллар, мезонлар каби тушунчалар ўрни билан ишлатиб келинмоқда. Мазкур ёндашувлар педагогик конфликтлар типологияси тушунчасининг мазмунини белгилашда асослардан бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, педагог олимларимиз томонидан педагогик конфликтлар типологияси тушунчасининг хусусиятлари бўлмиш конфликтогенлар, тил забони, стратегия сингари тушунчалар ҳам илмий истеъмолда қўлланиб келинмоқда. Буларнинг барчаси биз томонимиздан таърифланган педагогик конфликтлар тушунчасининг асосли эканлигини кўрсатади. Шу маънода педагогик конфликтлар тушунчасида зиддиятларни муҳим белгиларига қараб таркиблаштириш, гуруҳлаштириш ва уларнинг хусусиятларини аниқлаш муҳим ўрин тутади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: Ахмедова М.Т. Педагогик конфликтология. –Т.:”Донишманд зиёси”. 2020. Эрназарова Г.О.,Исламова М.Ш. Педагогик конфликтология. –Т.: “Ишончли ҳамкор”.2021. Умарова З.А. Бошланғич синф ўқувчиларида педагогик конфликтларни бартараф этиш. –Т.: “Ишончли ҳамкор”. 2021 ва ҳ.к. Баныкина С.В. Конфликт в современной школе: изучение и управление.-М.: «Комкнига». 2006. Канатаев Ю.А. Психология конфликта. –М.: «ВАКЗ».1992. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тўртинчи жилд. –Т., 2008. 106-107-бетлар Download 21.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling