“Педагогик техника. Педагогик техникани шакллантириш услублари” РЕЖА: 1. Педагогик техника ҳақида маълумот. 3. Педагогик техникани намоён этишда ўқитувчининг ташқи кўриниши 4. Педагогик техникани эгаллаш маҳорати. Таянч тушунчалар: Педагогик техника; имо–ишора; маъноли қараш; истеҳзоли табассум; тарбияланувчи объект; актёрлик санъати; интеграцион усуллар; илғор ва новатор ўқитувчилар; маънавий ва эстетик қиёфа; коммуникатив малакалар; гностик малакалар; педагогик ижодкорлик; “Мураббийлик шартлари”; мимика; пантомимика; ҳиссий ҳолат; ўқитувчининг анатомик–физиологик хусусияти; ижобий тарбиявий таъсир; нутқ темпи; овоз диапазони; релаксация усуллари; интеграцион билимлар; ўқитиш самарадорлиги. Ўйланг ва гурухда мухокама қилинг Педагогик техника нима? Ўқитувчининг педагогик техникаси қандай малакалардан иборат? У ўқитувчининг таълим-тарбиявий фаолиятини ташкил қилишида, ўқувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатишида қандай рол ўйнайди? .......Мураббийликда таътилга чиқиш, соғлиги, кайфиятига қараб фаолиятини тўхтатиш, деган гап йўқ. Йўлда ҳам, чўлда ҳам, ҳамма фасл, ҳамма манзилда, қўйингчи, умрингизнинг охирги нуқтасигача сиз фаолият устидасиз........ Т.Содиқова Биринчи гуруҳ компонентлари ўқитувчининг шахсий ахлоқий фазилатлари ва хулқи билан боғлиқ бўлиб, - таълим-тарбия жараёнида ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқариши, (мимика, пантомимика);
- таълим-тарбия жараёнида ўз ҳиссиёти ва кайфиятини жиловлай олиши;
- мукаммал ижтимоий перцептив қобилиятларга (диққат, кузатувчанлик, хаёл) эгалиги;
- нутқ техникасини (нафас олиш, овозни бошқариш, нутқ темпи) билиши ва ўз ўрнида қўллай олиши.
Педагогик техниканинг иккинчи гуруҳ компонентлари ўқитувчининг шахс ва жамоага таъсир кўрсатиш малакалари билан боғлиқ бўлиб, - ўқитувчининг дидактик, ташкилотчилик, конструктив, коммуникатив қобилиятлари;
- маълум бир режа асосида ўз олдига қўйилган талабларнинг бажарилишини назорат қилиши;
- ўқувчилар жамоасида таълим-тарбия билан боғлиқ бўлган ижодий фаолиятни ташкил эта олиши;
- ўқувчилар билан педагогик мулоқот жараёнини бир мувозанатда сақлаб бошқара олиши.
“Ўқитувчи-мураббий профессиограммаси” нима? Ўқитувчининг педагогик техникаси – педагогик фаолиятининг ташкилий шакли бўлиб, қўл билан тутиб бўлмайдиган, беҳад узоқ ижодий изланишлар ва азоб уқубатли кечинмалар, тинимсиз педагогик фаолият, ўқитувчининг фаҳм-фаросати, билими ва маҳорати билан амалга ошириладиган қизғин ижодий меҳнатининг маҳсулидир. Ўқитувчининг педагогик техникаси – педагогик фаолиятининг ташкилий шакли бўлиб, қўл билан тутиб бўлмайдиган, беҳад узоқ ижодий изланишлар ва азоб уқубатли кечинмалар, тинимсиз педагогик фаолият, ўқитувчининг фаҳм-фаросати, билими ва маҳорати билан амалга ошириладиган қизғин ижодий меҳнатининг маҳсулидир. Педагогик техникани намоён этишда ўқитувчининг ташқи кўриниши қанчалик ахамиятли? МИМИКА - бу ўз фикрларини, кайфиятини, ҳолатини, ҳиссиётини қош, кўз ва юз мускулларининг ҳаракати билан баён қилиш санъатидир. Баъзан юзнинг ва нигоҳнинг ифодаси ўқувчиларга катта таъсир кўрсатади. МИМИКА - бу ўз фикрларини, кайфиятини, ҳолатини, ҳиссиётини қош, кўз ва юз мускулларининг ҳаракати билан баён қилиш санъатидир. Баъзан юзнинг ва нигоҳнинг ифодаси ўқувчиларга катта таъсир кўрсатади. ПАНТОМИМИКА – бу гавда, қўл, оёқ ҳаракатини тартибга солувчи услубдир. Пантомимика гавдани рост тутиб юра билиш, қўл ва оёқ ҳаракатларининг бир бирига мослиги, фикрларини аниқ ва тўлиқ баён қила туриб қўлини, бошини турли ҳаракатларда ифодалаш Пантомимик харакатларни узида мужассамлаштириш учун қуйдагиларга эътибор қаратиш лозим: - спорт билан мунтазам шуғулланиб бориш;
- ёшлар психологиясига оид билимларни доимий ўрганиб бориши;
- ўқувчиларга нисбатан хайрихоҳлик ва оптимизмга эга бўлиши;
- ўз ҳаракатини назорат қилиши (мускул зўриқишини, қўл, оёқ ва бош ҳаракатини, нутқ темпини бир маромда сақлашда нафас олишини тартибга солиш);
- маданий ҳордиқни тўғри уюштириши (дам олиши, ўз соғлигига доимий эътибор, лирика, мусиқа, юмористик ҳажвияларни севиб ўқий олиш);
- - ўз- ўзига танқидий таъсир кўрсатиш.
Ёш ўқитувчилар ўз шахсий педагогик техникасини такомиллаштириш учун нималарга эътибор беришлари лозим? Ўқитувининг педагогик техникасига оид мисоллар келтиринг? ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.
Do'stlaringiz bilan baham: |