Pnevmatik basqarıw ásbapları
Download 51.5 Kb.
|
Пневматик
Pnevmatik basqarıw ásbapları. Ҳар қандай ўлчаш қурилмасида ўлчаш ахборотини ўзгартириш зарурлиги назарда тутилади. Бу ишни бажарадиган элементлар ўлчаш ўзгарткичлари дейилади. Киришига ўлчанаётган физик катталик келадиган ўзгарткич бирламчи ва ўлчаш сигналларини ўзгартиришни амалга оширадиганлари оралиқ ўзгарткич деб юритилади. Технологик параметрларни ўлчаш учун қурилган кўпгина замонавий қурилмалар бирламчи ўзгарткич, иккиламчи асбоб ва уларни уловчи алоқа йўлларидан ташкил топган тизимлардан иборат. Бирламчи ўзгарткич ўлчаш жойига яқин ўрнатилади. У назорат қилинаётган муҳит таъсирида бўлади ва ўлчанаётган катталикни бошқа физик табиатга эга бўлган (электрик, пневматик, гидравлик) алоқа йўллари бўйича бошқариш шчитига ўрнатилган иккиламчи асбобга узатиш учун қулай бўлган сигналга ўзгартиришга мўлжалланган. Умумий кўринишда бирламчи ўзгарткич сезгир элементдан ва узатувчи ўлчаш ўзгарткичидан иборат бўлади. Сезгир элемент ўлчанаётган параметрни қабул қилади ва уни бошқа физик табиатли сигналга ўзгартиради. Агар бу сигнал масофага узатишга қулай бўлса, унда у алоқа йўли бўйича иккиламчи асбобга узатилади ва у билан ўлчанади. А гар сезгир элемент ўлчанаётган катталикни масофага узатиш мумкин бўлмайдиган физик катталикка, масалан, силжиш ёки кучга ўзгартирса, унда оралиқ ўзгарткични қўллаш зарурати туғилади. Бу ўзгарткич катталикни (силжиш ёки кучни) электр ёки пневматик сигналга ўзгартиради, кейин бу сигнал алоқа йўли буйича иккиламчи асбобга узатилади. Мисол сифатда 8.1-расмда босим ўлчаш тизимининг схемаси келтирилган.Р босим ўзгарганда мембрана 1 (сезгир элемент) эгилади, бунда унинг марказининг силжиши X статик тавсиф X=f(p) га мос равишда босим билан бир қийматли боғланган бўлади. Агар бундай асбоб фақат кўрсатувчигина бўлса эди, унда босимни аниқлаш учун стрелкани мембрана маркази билан кинематик алоқа ёрдамида улаш етарли бўларди. Босимни масофадан ўлчашда механик катталикни — X силжишни, уни алоқа йўли 4 бўйича иккиламчи асбоб 5 га узатиш учун, мутаносиб электр сигналга ўзгартириш зарурати туғилади. Бу ўзгартириш бирламчи асбоб 3 нинг оралиқ ўзгарткичи 2 ёрдамида бажарилади. Чизиқли силжишни бир хиллаштирилган чиқиш сигналига ўзгартириш учун дифференциал-трансформаторли ва магнит компенсацияли ўзгарткичлар кенг қўллана бошланди. Бурчак силжишларни ўзгартириш учун ферродинамик ва частотали, кучларни ўзгартириш учун куч компенсацияли (электр ва пневматик) ўзгарткичлар қулай. Ўзгарткич тури ўзгартирилаётган сигналнинг кўриниши ва алоқа йўли бўйича узатиладиган сигналнинг берилган кўринишига боғлиқ (ток, кучланиш, босим ва ҳ.). Замонавий ўзгарткичлар ва асбобларнинг муҳим хусусияти уларнинг чиқариш сигналларининг бир хиллаштиришдир. Бу ўлчов воситалари ўзаро алмашинувчанликни, марказлаштирилган назорат қилишни таминлайди ва иккиламчи асбоблар турларини қисқартишга имкон беради. Ўзгармас токнинг бир хиллаштирилган чиқариш сигналига эга бўлган ўзгарткичлар энг истиқболлидир. Шу билан бирга ўзгармас ток кучланишининг чиқиш сигналига, частотали электр чиқиш сигналига эга бўлган ўзгарткичлар ҳам қўлланилади. Ўзгарувчи токнинг чиқиш сигналига эга бўлган ўзгарткичлар кенг қўлланмоšда. Бундай сигнал ё ўзаро индукциянинг ўзгариши кўринишида ёки ўзгарувчан ток кучланишининг ўзгариши кўринишида намоён бўлади. Кимё саноатида бир хиллаштирилган пневматик чиқиш сигналига эга бўлган ўзгарткичлар қўлланилади. Кейинги йилларда саноат асбоблари ва автоматлаштириш воситаларининг Давлат тизими яратилган бўлиб, у блок модул принципи бўйича тузилади ҳамда пневматик, гидравлик, электрик (токли, кучланишли, частотали ва импульсли) кириш ва чиқиш сигналларига эга бўлган асбобларни бирлаштирувчи тармоқларга бўлинади. Улар учун бир хиллаштирилган қийматлар белгиланган бўлиб, технологик жараёнларни назорат қилиш, созлаш ва бошқаришнинг турли-туман тизимларининг техник воситалар билан таъминлаш муаммоларини энг қулай усул билан ҳал этиш имконини беради. Блокли принципдан фойдаланиш асбобларнинг қўлланиш чегарасини кенгайтириш имконини беради ва уларни текширилган қисмларнинг минимал сондагисини алмаштиришда энг кўп сондаги параметрларни ўлчашга яроқли ҳолга келтирилади. Ишлатишда фақат бир турдаги энергиядан фойдаланадиган қурилмалар ўлчаш асбобларининг ягона тузилишдаги тармоғини ташкил этади. Пневматик тармоқдаги асбоблар осон ёнадиган ва портлайдиган муҳитларда бехавотир қўлланиши: оғир шароитли ишларда, айниқса агрессив муҳитда ишончлилиги юқорилиги билан характерланади. Уларни осонгина бирини иккинчиси билан алмаштириш мумкин. Аммо пневматик асбоблар технологик жараёнлар катта тезликни талаб этганда ёки сигналларни узоқ масофага узатишда электр асбоблардан қолиб келади. Гидравлик ўлчаш асбоблари катта зўриқишларда ижрочи механизмларнинг аниқ силжишини аниқлашга имкон беради. Амалда автоматик тизимларда уларнинг тармоқларини турли комбинацияларда ёки алоҳида қурилмаларини биргаликда қўллаш анча самаралидир. Электр асбоб тармоқларидан ташкил этилган автоматлаштирилган бошқариш тизимлари қуйидаги афзалликларга эга. Электр тизимга юқори сезгирлик ва аниқлик, тезкорлик, узок масофалар билан алоқа боғлашга имкон беради, асбобларнинг схема ва тузилиши жиҳатидан юқори бир хиллаштиришни таъминлайди. Ярим ўтказгич техникадан интеграл схемаларни қўллашга ўтиш асбобларнинг ўлчамларини ва оғирлигини камайтиришга олиб келиш билан бирга уларнинг мустаҳкамлигини оширишга ва функционал имкониятларини кенгайтиришга имкон туғдиради. Бошқаришнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларида электроникани қўллаш айниқса назорат ўлчов асбоблари гуруҳида муҳим аҳамият касб этади, чунки уларнинг бошқариладиган электрон ҳисоблаш машиналари билан бевосита алоқасини таъминлаш имконини беради. Саноат асбоблари ва қурилмалари орасида ахборот боғланишни таъминлаш учун бир хиллаштирилган сигналлар (УС) ишлатилади. УС нинг бир хиллаштирилган параметри дейилганда унинг ахборот элтувчи параметри, яъни ўзгармас ёки ўзгарувчи ток кучи, кучланиш, частота, код, пневматик сигнал-ҳавонинг босими тушунилади. Бир хиллаштирилган параметрларнинг турига қараб УС ларнинг тўрт гуруҳи мавжуд: Электрик узлуксиз ток ва кучланиш сигналлари; Электрик узлуксиз частотали сигналлар; Электрик кодланган сигналлар; Пневматик сигналлар. Электрик узлуксиз ток ва кучланиш сигналларидан турли узлуксиз ўзгарувчи физик катталикларнинг сон қийматларини тасвирлаш учун фойдаланилади. Ахборот параметр турига қараб УС нинг шу гуруҳи ўзгармас токнинг ток сигнали, ўзгармас токнинг кучланиш ёки ўзгарувчи токнинг кучланиш сигналидан иборат бўлиши мумкин. Download 51.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling