2- маъруза оптик алоқа тизимларининг таснифи


Download 177.21 Kb.
bet1/4
Sana18.03.2023
Hajmi177.21 Kb.
#1282553
  1   2   3   4
Bog'liq
2-Ma\'ruza OAT (1) (3)


2- МАЪРУЗА


ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАСНИФИ


Режа:

2.1. Оптик алоқа тизимларининг таснифи. Рақамли ва аналог толали оптик алоқа тизимлари. Халқаро, магистрал, регионал, маҳаллий ва абонент уланиш оптик алоқа тизимлари.


2.2. Толали оптик алоқа тизимларининг оптик каналларини зичлаштириш усуллари: вақт бўйича зичлаштириш, частота бўйича зичлаштириш, тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш.
2.1. Оптик алоқа тизимларининг таснифи. Рақамли ва аналог толали оптик алоқа тизимлари. Халқаро, магистрал, регионал, маҳаллий ва абонент уланиш оптик алоқа тизимлари

Қўлланиладиган модуляция турига кўра толали оптик алоқа (ТОА) тизимлари аналог ва рақамлига бўлинади.


Аналог ТОА тизимларида модуляциянинг аналог усуллари: интенсивлик бўйича модуляциялаш, амплитуда, частота ва фаза модуляцияси турлари кўлланилади. Оптик нурланиш манбаларининг юқори ночизиқлилиги ва аналог узатиш учун талаб этиладиган шовқин бардошлиликни таъминлаш техник мураккаблиги сабабли аналог ТОА тизимларидан фойдаланиш чегараланган. Шунга қарамай бир қатор сохаларда қўлланилади (оптик кабелли телевидениеда, телеметрия, оператив ва хизмат алоқа тизимларида).
Рақамли ТОА тизимларида модуляциялашнинг дискрет усулларидан фойдаланилади. Бунда сигнал ташувчининг бирон-бир параметри дискрет ўзгаради, яьни бошланғич параметрнинг қийматлар соҳаси квантлаш сатҳларига бўлинади, хар бир квантлаш сатҳига мос равишда аниқ дискрет сигнал қўйилади.
Вазифаси ва сигналларни узатиш масофасига кўра ТОА тизимлари магистрал, минтақавий, махаллий-шахар ва қишлоқ алоқа тизимларига бўлинади. Магистрал ТОА тизимлари сигналларни 1000 км га, зона ТОА тизимлари сигналларнинг 600 км га узатиш, шахар ТОА тизимлари шахар телефон тармоғининг боғловчи линияларини зичлаштириш учун хизмат қилади.


2.3. Толали оптик алоқа тизимларининг оптик каналларини зичлаштириш усуллари: вақт бўйича зичлаштириш, частота бўйича зичлаштириш, тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш

ТОАТ линияларини қуйидаги зичлаштириш усуллари мавжуд: вақт бўйича, частота ва тÿлқин узунлиги бўйича.



Download 177.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling