2- маъруза оптик алоқа тизимларининг таснифи


Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш


Download 177.21 Kb.
bet4/4
Sana18.03.2023
Hajmi177.21 Kb.
#1282553
1   2   3   4
Bog'liq
2-Ma\'ruza OAT (1) (3)

Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш. Оптик толанинг ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш коэффициентини оширишнинг истиқболли йўналишларидан бири тÿлқин узунлиги бўйича зичлаштиришдир. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усули 2.5-расмда тасвирланган.

2.5-расм. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усули


Бунда линия кабелидаги бир оптик тола орқали кÿплаб ахборотларни узатиш хисобига сезиларли даражада иқтисодий самарадорликка эришилади. Бундан ташқари, бу усул қўшимча қурилиш ишларисиз тармоқ ривожланишини таъминлаш, шунингдек тармоқланган дарахтсимон ва халқали тармоқларни тузиш имконини беради. Бунда ҳар хил тезликли, рақамли ва аналог турли модуляцияли (телефон, телевидение, телеметрия, бошқариш сигналлари) сигналларни узатиш имконияти кенгаяди. Бу эса иқтисодни тежовчи кўп функцияли алоқа тизимларини ташкил этишни таъминлайди.
Оптик толанинг спектрал ўтказиш оралиғидан бир мунча тўлиқ фойдаланиш бу усулнинг энг муҳим афзалликларидан бири ҳисобланади. Хозирги кунда 0,8....1,8 мкм диапазон оралиғи ўрганилган. Агарда спектрал каналнинг кенглиги 10 нм ни ташкил этса, у ҳолда белгиланган диапазонда 100 тагача спектрал каналларни жойлаштириш мумкин.
Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОА тизимларида сўниш ва дисперсия қийматлари кичик бир модали оптик толалардан, қуввати юқори лазер нурланиш манбаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Фойдаланиладиган бир модали оптик тола 1,5...1,6 мкм тўлқин узунлигида ишлаши ва кварц шишасидан тайёрланган бўлиши керак.
Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштирилган ТОАТда узатишда оптик каналларни бирлаштириш учун оптик мультиплексор ва қабул қилишда оптик каналларни ажратиш учун оптик демультиплексор ишлатилинади.
Оптик мультиплексор ва демультиплексорлар спектрал сезгир бўлиб, селектив ҳисобланади, яъни уларнинг характеристикалари оптик тўлқин узунлигига боғлиқ.


Назорат саволлари



  1. ОА тизимлари қандай таснифланади?

  2. ТОАТ линияларини қандай асосий зичлаштириш усулларни биласиз?

  3. ТОАТ линияларини вақт бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг.

  4. ТОАТ линияларини частота бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг.

  5. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулини тушунтиринг.

  6. ТОАТ линияларини зичлаштириш усулларидан қайси бири максимал ахборот сиғимига эга?

Download 177.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling