Презентация тайёрлашда нималарга эътибор қаратиш керак? Режа


Download 1.53 Mb.
bet1/3
Sana19.06.2020
Hajmi1.53 Mb.
TuriПрезентация
  1   2   3

8-МАВЗУ. ТАЪСИРЧАН ПРЕЗЕНТАЦИЯ. ПРЕЗЕНТАЦИЯ ТАЙЁРЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

Режа:

1. Презентацияларнинг турлари ва шакллари.

2. Презентацияга тайёрланиш босқичлари.

3. Презентация ва слайдларни тайёрлаш талаблари.

4. Слайдлар дизайни.

5. Ўзини ўзи тақдим этиш (Самопрезентация).


Ер юзида аҳоли сони ошиб боргани сари, турли-туман ахборотлар ҳам кўпайиб бораверади. Кун-кунга кўпайиб бораётган ахборот оқимида инсоннинг идрок қилиши, табиийки, мураккаблашади. Инсоннинг ахборотни қабул қилиш ва идрок этиш имконияти билан ахборот салмоғи ўртасида жиддий зиддият вужудга келади. Кўпайиб бораётган ахборотни қабул қилишни осонлаштириш учун уни тўғри тизимлаштириб тақдим этишни ўрганиш зарур.Тўғри тайёрланган презентация яхши тақдимот гаровидир.
ЁДДА ТУТИНГ!
Презентация – бу ахборотни тақдим этиш усули. Ахборот кўргазмали ва ишончли шаклда тақдим этилиши керак. Бунинг учун графика, видео ва овозли ахборотдан фойдаланилади. Асосий ғоялар кичик матнларда акс этади.

Презентациядан турли мақсадларда фойдаланилади. Шунга кўра презентацияларнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:



  • Маърузаларни тўлдирадиган презентациялар.

  • Ўқув мақсадларида фойдаланиладиган презентациялар.

  • Савдо-сотиқ ва маркетингда фойдаланиладиган презентациялар.

Кўргазмали ахборотни тақдим этиш шаклига кўра презентацияларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: оддий, анимацияли ва мультимедиали.

Биринчиси оддий слайдлар тўплами бўлиб, текст, расм, графикадан иборат бўлади. Тайёрлаш кўп вақт олмагани ва алоҳида кўникмаларни талаб қилмагани учун бундай тақдимотлардан кўп фойдаланилади. Презентацияни мустақил тайёрлаш учун Power Point компьютер программасини ўрганиш етарли. Анимацияли презентацияларда қўшимча элемент – анимациядан фойдаланилади. Унча қийин бўлмаган эффектлардан фойдаланиш тақдимотни қизиқарли ва ёрқин чиқишига таъсир кўрсатади. Анимацион эффектлар кўп ҳолларда махсус программаларга жойлаштирилганлиги туфайли презентацияда улардан фойдаланиш қийин иш эмас. Мультимедиали презентацияни тайёрлаш эса бирмунча мураккаб бўлиб, унда графика, видео, анимация, овоз, текстдан иборат бўлган интерфаол элементлардан фойдаланилади.



Презентация шакллари турлича бўлиши мумкин: аудиторияда маъруза учун, кўргазма залларида стенд шаклида, магазинда, телевидение ёки радиода ва ҳакозо.

Тақдимотлар қуйидагича амалга оширилиши мумкин:

  • спикер томонидан ёрдамчи воситалардан фойдаланмаган ҳолатда;

  • спикерсиз техник воситалар ёрдамида (масалан, видео намойиши);

  • спикер томонидан ёрдамчи воситалардан фойдаланган ҳолатда.

Презентация услублари деганда нимани тушунамиз?

Ҳар бир спикернинг ўз услуби бўлади. Айрим презентациялар, масалан, маърузалар эътиборни жалб қилишга қаратилган. Катта аудиториялар учун мўлжалланган маърузаларда чиройли сўзлар кўп, деталлар эса кам бўлади. Бундай презентацияларни катта заллар учун мўлжалланган презентациялар, деб аташади.

Кам сонли тингловчилар, масалан, мижозлар учун мўлжалланган презентациялар эса ўзгача услубда тайёрланади. Уларда деталлар: графика, статистик маълумотлар қўпроқ бўлиши керак. Бундай презентацияларнинг мақсади ишонтириш ва таълим беришдир.

Айрим презентацияларда катта бир ғоя битта слайдда намойиш этилади ва у узоқ вақт муҳокама қилинади. Ҳар бир слайд катта ҳажмдаги маълумотларни ўз ичига олади. Бошқа бир спикер маърузанинг айрим жиҳатларинигина слайдга жойлаштиради. Битта ғоя бир нечта слайдларга бўлиб жойлаштирилади.

Презентацияда қайси услубдан фойдаланган маъқул? Бу вазиятга боғлиқ.

Лоуренс Лессиг услуби

Lessig тренер бир нечта, баъзи ҳолларда биттагина сўз ёзилган слайд яратади. Бундай слайдлар одатда оқ фонга қора шрифт билан ёзилади. Спикер томонидан билдирилаётган фикрларга слайдда ёзилган сўзлар ёрдамида урғу бериш мумкин.



Алексей Кептерев, презентациялар бўйича эксперт: Презентациялар инсонларга таъсир кўрсатади. Бу, презентациялар аудиторияни бутунлай ўзгартиради, дегани эмас. Гап сизнинг бой ва машҳур одамга айланишингизда эмас. Гап сизнинг бошқа инсонга, яхшироқ инсонга айланишингизда. Сиз кўпроқ биладиган ва кўпроқ тушунадиган инсонга айланасиз.
Таъсирчан презентация, бу биринчи навбатда, қизиқарли, тўғри тузилган ва чиройли тақдим этилган контент. Бундай презентацияда тингловчи фақат бир мақсадда – слайдларни расмга олиш учунгина телефонини қўлига олади. Яхши тайёрланган презентация одамларни фикрини ўзгартиришга ёрдам беради.

Презентацияга тайёрланишни нимадан бошлаш керак?

  • Аудиторияни ўрганиш.

  • Мақсадни аниқлаш.

  • Материал танлаш ва ажратиш, уларни тизимли тақсимлаш.

  • Презентация сценарийсини тузиш.

Презентация тайёрлашни расм қидиришдан бошлаш катта хато ҳисобланади. Яхши тизимлаштирилмаган, мақсадсиз презентациялар одатда шундан бошланади. Агар презентация тайёрлаш учун вақт оз бўлса, умуман расм қидирмаган маъқул. Маъноли ва фикрни етказиб беришга ёрдамлашадиган, оқ фонга қора шрифт билан ёзилган матн чиройли кўринади.

  • Аудиторияни ўрганиш. Презентацияга тайёрланишни биринчи навбатда аудиторияни ўрганишдан бошлаш керак. Тингловчилар қандай одамлар эканини билиш жуда муҳим. Жинси, ёши, касби, билим даражаси, хоҳишлари, қўрқув ва хавотирлари, интилишлари. Турли инсонларни ҳам қандайдир белгига кўра бирлаштириш мумкин. Тингловчиларни қанчалик яхши тушунсангиз, фикрларингизни уларни онги ва қалбига шунчалик чуқур сингдира оласиз.

  • Мақсадни аниқлаш. Ўзингизга ҳаққоний ва самимий жавоб беринг – тингловчиларингиз нимани тушунишлари, қабул қилишлари ва нима қилишларини хоҳлайсиз? Сизнинг маҳсулотингизни сотиб олишлари керакми? Сизни ишга қабул қилишлари керакми? Билим олишлари керакми? Мақсадни аниқлаш презентация тайёрлашда тўғри йўналишни танлашга ёрдам беради.

Мақсад қуйидагича бўлиши мумкин:

  • бошқаларни ўз нуқтаи назарингизга ишонтириш;

  • билим бериш, тажрибангиз билан ўртоқлашиш;

  • ҳисобот бериш;

  • маҳсулотга қизиқиш уйғотиш.

Мақсад жуда катта бўлиши шарт эмас, асосийси - аниқ бўлиши керак

Мавҳум мақсад

Аниқ мақсад

Яхши чиқиш қилиш

Презентация тингловчиларни хулқини ўзгартириши мумкинлигига ишонтириш

Мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш

“Оммавий маданият”ни оилавий қадриятларга ҳалокатли таъсирини исботлаб бериш

Мақсад аниқлангандан кейин, ўйлаб қўйган ғояларингизни қоғозга туширинг. Слайдларда ёритмоқчи бўлган маълумотларни аввал қоғозга чизиб чиқинг. Бу нима учун керак?

Биринчидан, тақдимотингиз учун нечта слайд тайёрлаш кераклигини ҳисоблаб чиқасиз.

Иккинчидан, мавзуни ёритишда мантиқий изчилликка амал қиласиз.

Учинчидан, слайдлар учун қандай дизайн тўғри келишини аниқ тасаввур қиласиз.



Тўртинчидан, презентация учун қандай расмлар, қандай мусиқа керак бўлишини олдиндан аниқлаб оласиз.

Материалларни ажратиш ва тизимлаштириш. Кўп сонли материаллар орасидан мақсадингизга эришишга ёрдам берадиган маълумотларни танланг. Бунинг учун ўзингизга шундай савол беринг:

  • менга ажратилган вақтда

  • мақсадга эришиш учун

  • аудиторияга

  • айнан нимани гапиришим керак?

Назорат жадвали: Умумий шартлар

Аудиторияни ўрганиш

Тадбир иштирокчилари кимлар?

Қанча одам келади?

Тингловчилар шахсан сиздан нима кутишяпти?

Тингловчиларнинг тақдимот қилинадиган мавзу юзасидан билим даражаси қандай?

Тадбир тури

Конференция, маъруза, тарғибот ва б.

Атмосфера

Тадбир қандай шароитда ўтади (расмий, тантанали ёки эркин)?




Тингловчилар тадбирда ихтиёрий иштирок этишяптими ёки мажбурий?

Сизнинг чиқишингиз

Асосий докладчимисиз ёки бошқалар билан тенг қаторда чиқиш қиласизми?

Сизнинг чиқишингизга қанча вақт ажратилган?

Бошқаларнинг чиқиши

Дастурга кўра бошқа нотиқлар нима ҳақида гапиришади?




Сиздан олдин қанча одам чиқиш қилади?

Иштирокчилар орасида сизнинг фикрингизга қарши фикр билдирувчилар борми?

Тадбир дастури

Тадбир дастури билан танишдингизми?

Кимдан олдин ва кимдан кейин чиқиш қиласиз?

Техник воситалар

Техник воситалар билан таъминланганми?

Слайдларда нима бўлмаслиги керак?

  • Тўлиқ текст. Инсон, бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам тинлай олмайди. Агар слайдга кўп матн қўйилган бўлса, тингловчи матнни ўқиётган вақтда, спикерни умуман эшитмайди. 30 та сўз – слайдга қўйиладиган текст миқдорининг чегараси.

  • Ранглар ва шрифтлар хилма-хиллиги. Слайдни камалакка айлантиришнинг кераги йўқ – икки-уч хил ранг етарли. Бир хил шрифтдан фойдаланган маъқул. Узоғи билан икки хил – асосий матн ва сарлавҳа учун.

  • Бир қаторга сиғмайдиган сарлавҳалар.

  • Кўп сонли элементлар. Схемалар бундан мустасно. Улар ҳам максимал даражада оддий бўлиши керак.

  • Сифатсиз расмлар.

Яхши презентация қандай бўлиши керак?

Қизиқарли ном. Тақдимотга қизиқарли ном танлаш жуда муҳим, ҳатто китоб сотиб олаётган инсон ҳам биринчи навбатда унинг номланишига эътибор қаратади. Одамлар презентацияни айнан номланишига қараб танлашади.

  1. Сонлардан фойдаланинг. “Тақдимот қилиш тўғрисида 5 маслаҳат”.

  2. Савол қўйинг. “Тақдимотга қандай тайёрланиш керак?”.

  3. Қўшиқ, фильм, бадиий асарларнинг номлари, улардаги машҳур ибораларни ишлатинг. “Суюнчи! Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш эълон қилинди”.

  4. Ҳаммаси ...... ҳақида”, “......., нима у?” каби усуллардан фойдаланинг. “Ҳаммаси “оммавий маданият ҳақида”, “Демократия экспорти” нима у?”.

Дунёдаги энг яхши 15 та презентациянинг 8 тасининг номланишида савол қўйилган: “....қандай ишлайди?”, “......учун нима зарур?”, “Нима қилиш керак?” ва ҳакозо. Презентациянинг сирли номланиши ҳам тингловчиларда қизиқиш уйғотади.

Визуаллаштириш нима учун керак?

  • нутқнинг мураккаб мазмунини тушунишни енгиллаштириш;

  • айтилган фикрнинг энг муҳим жиҳатларига урғу бериш;

  • тушунтиришни осонлаштириш;

  • айрим фикрларни тингловчиларнинг хотирасига муҳрлаш;

  • элементлар ўртасидаги алоқаларни кўрсатиш.

  1. Биринчи слайдданоқ тингловчи бу презентациядан нима олишини тушуниши керак. Тингловчини ҳайрон қолдиришнинг кераги йўқ, тўғридан-тўғри кейинги жараёнда уни нима кутаётганини кўрсатиб берган маъқул.



Ҳамма нарсага етказиш учун стипендияни қандай сарфлаш керак?

  1. Қизиқиш уйғотиш. Тингловчини қизиқтириш учун мотивация уйғотиш лозим. Тақдимотнинг фойдали томонини тушунтириш ёки интрига уйғотиш керак.



Фойдаси: сиз стипендияни 20% ини қандай тежашни билиб оласиз

.

Интрига: 19 талабадан 9 таси стипендияларининг 20% қаерга кетаётганини билишмайди

  1. Тезис. Тақдимотнинг асосий мақсади, одамларга ўргатиш керак бўлган жиҳатлар ёритилади.

  2. Антитезис. Танганинг иккинчи томонини ҳам кўрсатиш лозим. Бу тингловчиларда ишонч уйғотади ва амалда учрайдиган муаммолардан огоҳлантиради.

Тежаш жуда қийин, чунки атрофда чиройли нарсалар жуда кўп. Агар ўзингизни тута олмасдан бирон нарсага пул сарфлаган бўлсангиз, бу қўркинчли эмас



  1. Хулоса. Ёмон презентациялар “Эътиборингиз учун раҳмат!” сўзлари билан тугайди. Тақдимот якунида хулоса ёки қисқача резюме бериш керак. Спикернинг тақдимотидан кейин тингловчи ҳозир нима қила олишини тушуниши керак.



Энди сиз тежамкорликнинг уч қоидасини билиб олдингиз.

Бугун дўконда биронтасини қўллаб кўринг



Ҳар доим замон билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилиш керак. Тингловчиларнинг мутахассисга бўлган ишонч даражаси тақдимотнинг қанчалик яхши тайёрланганига боғлиқ бўлади.

Тақдимотда барча элементлар уйғун, яъни бир хил типда бўлиши керак. Бундай слайдлар мавзуни тушунишни енгиллаштиради, тингловчиларни чарчатмайди.



Матнли, расмли, диаграммали слайдлар – ҳар бир турдаги слайдлар учун бир нечтадан шаблон яратиб олиш керак. Кейин слайдларни нусхасини кўчириш, фақатгина матн ва тасвирларни ўзгартириш керак. Бир хил типда тайёрланган слайдлар чиройли кўринади.



Ёдда тутинг! Тақдимот матнларингизни қўядиган жой эмас – аудиторияга тескари қараб слайдларни ўқиб бера олмайсиз, бунга умид ҳам қилманг. Бундан ташқари, тингловчилар сиз гапирганингиздан кўра тезроқ ўқишади – бу исботланган.

Шунинг учун слайдларингиз тингловчилар баҳра оладиган даражада чиройли, ёрқин ва тушунарли бўлсин.



Матн. Баъзи спикерлар ўзларининг нутқларини тўлалигича слайдларга жойлаштиришади ва мавзуни содда, тушунарли қилиб ўз сўзлари билан гапириш ўрнига слайдлардаги матнни ўқиб беришади. Тингловчиларга эса бу умуман ёқмайди, улар зерикиб қолишади. Спикер ва аудитория ўртасида ҳеч қандай ҳиссий алоқа ўрнатилмайди.

Бундай бўлмаслиги учун слайдга иложи борича кам матн қўйиш керак. Эсда тутинг, слайдларни тайёрлашдан мақсад спикерга матнни эслатиш эмас, сизни аудиторияга гапираётган гапларингизни маъносини кучайтириш. Битта слайд – битта ғоя. Бундай слайдни ўқиш ҳам, эслаб қолиш ҳам осон. Омма олдидаги нутқда бундай слайд аудиторияни эътиборини жалб қилади.

Маълумот қисмларга бўлинади. Бунда рўйхатдан фойдаланилади.

Матн

Матнни қисқартириб рўйхат кўринишида берилиши

ХХI асрга келиб эса хавф-хатарлар рўйхати, айрим кучларнинг уринишлари натижасида, янада кенгайди. Демографик инқироз, миссионерлик, демократия экспорти, “оммавий маданият”, ғарбона турмуш тарзини тиқиштириш каби хавф-хатарлар пайдо бўлди.

ХХI асрда вужудга келган хавф-хатарлар:

  • демографик инқироз,

  • миссионерлик,

  • демократия экспорти,

  • “оммавий маданият”,

  • ғарбона турмуш тарзини тиқиштириш.




Информация чиройли кўриниши ва эсда қолиши учун матнни схемага айлантириш керак.

НОТЎҒРИ



ТЎҒРИ

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling