Пулланган номус


Download 9 Kb.
Sana23.11.2023
Hajmi9 Kb.
#1795844
Bog'liq
Пулланган номус мақола


Пулланган номус
Оила- жамиятнинг асосий бўғини. Бу бўғиннинг мустаҳкам ва баркамол бўлиши учун эса ота ҳам, она ҳам бирдек жавобгар. Айниқса, фарзандларимиз тарбияси, уларнинг камолотида падари бузрукворларимиз, волидаи муҳтарамаларимизнинг ўрни беқиёс. Афсуски, бугунги кунда ўз ота-оналик вазифасига лоқайдлик билан, панжа остидан қаровчи кишилар ҳам борки, уларнинг эътиборсизлиги туфайли ўз фарзандлари номақбул йўлларга кириб кетмоқдалар.
2007-йил Қўқон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, муқаддам судланмаган, ҳозирда Фарғона шаҳрида яшовчи ўрта мактаб ўқувчиси Алиева Хадича (исми ўзгартирилган) ана шу номга доғ туширганлардан. У Фарғона шаҳар Қувасой кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаро билан ғаразли ва паст ниятларда, моддий манфаат эвазига жинсий алоқада бўлишга уриниб, пулларни олаётган пайтда ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х. Алиевага нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш мақсадида Фарғона вилоят вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияга юборилган.
Нодирабегим, Зебунисо-ю Кумушлар етишиб чиққан заминда бундай қизларимизнинг ҳам учраши ачинарли ҳол, албатта. Шу каби жиноят ва ҳуқуҳбузардикларнинг олдини олиш учун, аввало, ёшларга эътиборимизни кўпроқ қаратишимиз, уларни руҳий ва маънавий жиҳатидан юксалишларига ёрдамлашишимиз ҳамда бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкиллашлари учун кўмаклашишимиз лозим. Бунинг учун эса бугунги кунда ёшларимиз учун кўплаб тил ўрганиш марказлари, пазандачилик, тикувчилик каби тўгараклар фаолият юритмоқда, мусобақалар ўтказилмоқда ва бундай мусобақаларда ёшларимиз фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Хадича ҳам ушбу ғолиб ёшларнинг бири бўлиши мумкин эди, аммо афсуслар бўлсинки, энди у энг гуллаган пайтини тўрт девор орасида ўтказишга мажбур.Бу эса кишини чуқур қайғуга толдиради ва амалга оширмоқчи бўлган ҳар бир иши оқибатини қайта ўйлашга чорлайди.
Download 9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling