Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика институти


Download 1.33 Mb.
bet1/4
Sana31.12.2022
Hajmi1.33 Mb.
#1073439
  1   2   3   4
Bog'liq
1 - Лаборатория маш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


МАКТАБГАЧА ВА ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ФАКУЛТЕТИ

ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ” КАФЕДРАСИ





МАТЕРИАЛШУНОСЛИК’’


фанидан
Лаборатория машғулот учун
тарқатма маълумот


Термиз 2021 й.

1 - лаборатория иши


Мавзу: МЕТАЛЛАРНИНГ КРИСТАЛЛАНИШИНИ ЎРГАНИШ


Ишдан мақсад: металл ва қотишмаларнинг кристалланиш жараёнини ўрганиш.
Умумий маълумот. Металл ялтироқликка эга бўлган пластик моддалардир. Улар ўзидан иссиқликни ва электр токини жуда яхши ўтказади.
Соф металларнинг электр ўтказувчанлиги температура кўтарилиши билан пасаяди. Рус олими М.В.Ломоносов: «Металлар болғалаш мумкин бўлган ялтироқ жисмлардир», деган эди. Шунинг учун ҳам металларга бундай таъриф берса бўлади:
Температура пасайган сари электр ўтказувчанлиги ортадиган, болғаланувчан, иссиқ ўтказувчан ва ялтироқ моддалар металлар деб аталади.
Металларнинг электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги уларнинг кристалл панжарасида эркин электронлар борлигидандир.
Металларнинг ички тузилишини рентген нурлари остида ўрганиш шуни кўрсатадики, уларнинг атомлари маълум тартибда жойлашган бўлиб, бу тартиб фазода маълум қонуният билан такрорланади. Шунинг учун ҳам металларнинг ички тузилишини (структурасини) ўрганишда металлар атомларининг жойлашуви кристалл ёки фазовий панжарада кўрсатилади.
Кўпчиллик металлар, асосан, уч хил кристалл панжарга эга бўлади.
I. Ҳажми марказлашган куб панжара. Бундай кристалл панжарада 9 та атом бўлиб, уларнинг 8 та си куб катакчаларнинг бурчаклари учида, 1 таси куб марказида жойлашган бўлади. Бундай кристалл панжара: α; Cr, V, W, Мо, Li, Та, Sn ва бошқа металлар учун хосдир (1-расм, а).

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling