1-лаборатория иши лаборатория стендини ўрганиш Ишнинг мақсади
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
bgFl4eRhOPLEZUAvHHTbVq9qKL7ze5lowJAif8ut(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГЕНЕРАТОР-ЎЛЧОВ МОДУЛИ
- 1.1. Қуйи частота генератори
1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ Лаборатория стендини ўрганиш Ишнинг мақсади: лаборатория стенди билан танишиш ва унинг элементларидан фойдаланишни ўрганиш. ЭЗН фанидан лаборатория ишларини бажаришда махсус универсал ЧЭЗН стендидан (1.1.- расм) фойдаланилади. 1.1.-расм. ЧЭЗ лаборатория стенди 1. ГЕНЕРАТОР-ЎЛЧОВ МОДУЛИ Лаборатория стенди ток ва кучланиш манбалари ҳамда уларни ўлчаш модулидан иборат. Модуль электр таъминоти – кучланиши ўзгарувчан ток 220 В тармоғига уланган. Модуль қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: 1. Частота ўлчагичи жойлаштирилган қуйи частота (ҚЧ) генератори. 2. Ўзгармас-ўзгарувчан кучланишли вольтметр (3 дона). 3. Фазометр. 4. Компьютер билан уланиш панели. 5. Манбалар платалари (3дона). Панелнинг 7 токчасида (1.1-расм) қуйидаги асбоблардан иборат ўлчов асбоблари жойлашган: 1 2 3 4 5 6 10 11 7 9 12 - частотаси ва амплитудаси ростланувчи гармоник кучланиш генератори 1; - ўзгарувчан ва ўзгармас кучланишларни ўлчайдиган учта рақамли вольтметрлар 2, 3, 4; - фазометр 5; - ўлчанаётган кучланишларни шахсий компьютер (ШК) билан мувофиқлаштириш қурилмаси 6. 1.1. Қуйи частота генератори Синусоидал тебранишлар генераторининг блоки стенднинг (1.2-расм) чап юқори қисмида жойлашган. У 4 та частота диапазонда синусоидал кучланишни ҳосил қилади: 0,2 кHz ÷ 1 кHz; 1 кHz ÷ 5 кHz; 5 кHz ÷ 25 кHz; 25 кHz ÷ 125 кHz. Частота диапазонлари оралиғида частотанинг ўзгариши ўзгарувчан резисторлар «ЧАСТОТА- ГРУБО» ва «ЧАСТОТА-ПЛАВНО» ёрдамида амалга оширилади. Диапазонлар частота бўйича ўзаро қопланишга имкон беради. Генератор панелига 4 рақамли, частота бирлигини автоматик кўрсатилган индикатор жойлаштирилган. Генераторнинг чиқиш кучланиши 1.2-расм. Генератор «U ЧИҚ » ўзгарувчан резистор билан рост- ланади. Генераторда қуйидаги чиқиш клеммалари мавжуд: - «G1- 0 дециБелл (dB)» - кучланиш 0 ÷ 1 V, чиқиш қаршилиги 5 Ω.; - «G1 - 20 dB» - кучланиш 0 ÷ 0,1 V, чиқиш қаршилиги 0,5 Ω.; - «G2 - 0 dB» - кучланиш 0 ÷ 5 V, чиқиш қаршилиги 600 Ω; - «G2 - 20 dB» - кучланиш 0 ÷ 0,5 V, чиқиш қаршилиги 600 Ω. G1 ва G2 чиқишларнинг «⊥» уялари стенд корпуси билан уланган. Панелда частота диапазонларини ўзгартириш ва частота ростлагичлари «ЧАСТОТА» - «ПЛАВНО» ва «ГРУБО» бўлган рақамли частотомер мавжуд. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling