Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика институти


Download 1.33 Mb.
bet4/4
Sana31.12.2022
Hajmi1.33 Mb.
#1073439
1   2   3   4
Bog'liq
1 - Лаборатория маш

Зарур асбоб ва материаллар. 1. Биологик микроскоп, 2. Шиша пластинка, 3. Пахта, 4. Қуйидаги тузларнинг тўйинган эритмалари: Pb(NО3)2, К2Cr2О7, NаCl, КCl. 5. Пипеткалар.
Ишни бажариш тартиби. Талабалар ишни бажаришга киришишдан аввал биологик микроскоп билан ишлашни яхши ўрганишлари лозим. Шундан кейингина кристалланиш жараёнини ўрганишга киришишлари мумкин. Бунинг учун бирорта туз эритмасидан пипеткада оҳисталик билан олиб, микроскопнинг окуляр рўпарасидаги столчасига қўйилган шиша пластинкага бир неча томчи томизилади ва уни окуляр орқали кузатилади. Вақт ўтиши билан ҳосил бўлаётган кристалларни кузатиб, уларнинг шакли дафтарча чизилади ва ҳисобот қилинади.
Ҳисобот қуйидаги тартибда бўлиши керак

  1. Лаборатория ишидан мағсад ва унинг методикаси.

  2. Тажриба ўтказиш схемаси.

  3. Кристаллар ўсиш тезлиги (КТ) ва кристалланиш марказлари сони (МС) аниқлаб, уларнинг вақтга боғлиқлик эгри чизиғи чизилади.

4. Ҳосил бўлган кристалларнинг расми чизилади ва унга изоҳ берилади.

Қуймадаги пўлатнинг кўриниши.


Талабалар материалшуносликда хамма лаборатория ишларини машина деталларини тайёрлаш ва уларнинг физикавий ва механик хусусиятлири билан боғлашлари лозим. Юқорида айтилгандек машина деталларини хусусиятлари доначаларнинг катта ва кичиклигига, тузилишига боғлиқ.
Пўлат қуймасини анализ қилсак қуйидаги ходиса рўй беради. Кристалланиш процессига турли моддалар таъсир этади.
Қуйма пўлатларда Д. К. Черновнинг аниқлаши бўйича уч кўринишга эга (5 – расм).

Биринчи зонада ташқи майда доначалар тартибсиз жойлашган кристаллар шохсимон бўлади.
Бунга сабаб, изложница деворлари билан суюқ металл тутатиши натижасида совиб кетиш даражаси ошади ва кўп кристаланиш марказлари хосил бўлади. Натижада майда доначалик зона хосил бўлади.
Иккинчи зона - катта доначалар зонаси бўлади. Биринчи зона ҳосил бўлгандан сўнг идиш деворлари унинг ҳисобига қалинлашади ва иссиқлик ўтказиши камаяди, совиш секинлашади, бунинг натижасида кристалланиш марказлари камаяди ва идиш марказига қараб йўналган катта доначалар ўсади.
Бу зонада металл нисбатан зич, кам-ғовак, газ пуфакчалар бироқ биринчи зона билан туташган ерининг мустаҳкамлиги кам бўлиб дарзлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Қуйманинг учинчи зонасида доначалар маълум йўналишда бўлмасдан хар хил йўналишда тенг ўсиб боради, чунки қуйманинг ўртасида совиш ҳар тарафда тенг бўлади. Кристалланиш марказларини турли эритмага аралашмалар қийин эрийдиган элементлар ташкил қилади.
Суюқ металлнинг ҳажми, совуқ ҳолдагига нисбатан тенг бўлади шунинг учун совиганда қуйманинг ўртасида (кеч совийдиган ерида) бўшлиқ қолади унга чўкиш бўшлиғи деб айтамиз, у қуйма бўйлаб ёки юқорида кенг қисмида бўлади. Бўшлиққа газлар ва кеч қотадиган аралашмалар тўпланади унга ликвация деб айтамиз.
Ликвацияни йўқотиш учун диффузиялик юмшатиш юқори температурада ва босим билан ишлов бериш лозим яъни прокатлаш ёки болғаланади.
Ишни бажариш тартиби
Кристалланишни ўргангандан талаба намуна шишасига К2Cr2О7, хромлик тузининг эритмасини томизиб ундаги шохсимон /дендритное/ кристалл оламиз ва аммоний хлорнинг /NH4Сl/ эритувчи буғланган сари хосил бўлган кристалланишни кузатиб боради:
Кристалланиш жараёни уч даврга бўлинади:
Биринчи даврда - эритма томчисининг четида майда кристалл доначалари хосил бўлади, чунки совиш тезлиги кўп. Кристалланиш марказининг сони хам кўп, шунинг учун майда кристалл доначалри хосил бўлади.
Иккинчи даврда - катта доначалар эритма марказига қараб йўналади чунки ўсиш тезлиги ошиб боради, кристалланиш марказининг сони ошмайди,
Учинчи даврда - эритмада сув буғланиши тезлашади, эритма ўта тўйинган бўлади ва унинг натижасида эритма ўртасида бетартиб жойлашган кристалл доначалар хосил бўлади.
Талабалар кузатиш натижасида хосил бўлган кристалланиш жарёнини уч даврга бўлиб диаметри 60 мм айланага ёки 40х40 мм квадратни тузлар эритмасининг учта даврини чизиб олишлари керак.
Микроскоп ёрдамнда кузатиб бориш учун уни мослаш лозим, яни кўзгуни ташқи нур манбаига тўғрилаб, унинг окулярда кузатувчи юза ёруғ бўлгунча мослаш лозим.
Намунани шишадаги эритмасина четини кузатувчи юзага тўғрилаймиз. Микроскопнинг тубини эритмага яқинлаштириб, аста секин юқорига кўтарамиз то эритма томчисининг чети аниқ кўрингунча.
Ишни бажариш учун зарур жиҳозлар, материал ва асбоблар.
1. Биологик микроскоп
2. Тузлар аммоний хлор, хром,
3. Шиша, пипетка
4. Пўлат қуймаси, қисқич


Иш хақида хулоса
Бажарилган ишнинг мақсади, вазифаси, кристалланиш жараёнида ҳосил бўлган тузларга изоҳ бериш. Пўлат қуйманинг тузилишини ўрганиш.


Назорат саволлари.
1. Кристалланиш нима.

ЛАБОРАТОРИЯ
МАШҒУЛОТЛАРИ
2. Кристалланиш неча даврга бўлинади.
3. Назарий кристалланиш нима.
4. Пўлат қуйма неча зонага бўлинади.
Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling