Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика институти


- расм. Темирнинг совиш эгри чизиғи ва кристалл панжаралари


Download 1.33 Mb.
bet3/4
Sana31.12.2022
Hajmi1.33 Mb.
#1073439
1   2   3   4
Bog'liq
1 - Лаборатория маш

2 - расм. Темирнинг совиш эгри чизиғи ва кристалл панжаралари.
Металларнинг атомлари тартибсиз ҳаракатдаги суюқ ҳолатдан, атомлари тартибли жойлашган қаттиқ ҳолатга ўтиш жараёни кристалланиш жараёни деб аталади.
1878 йилда рус олими Д.К.Чернов дунёда биринчи бўлиб металларнинг кристалланиш қонунини кашф этди. Унинг кўрсатишича, металларнинг кристалланиш жараёни икки элементар жараённи ўз ичига олади:
Кристалланиш марказларининг ҳосил булиши.
Ҳосил бўлган марказлар атрофида кристалларнинг ўсиши.
Кристалланиш жараёни 3-расмда кўрсатилган.

3 - расм. Кристалларнинг ўсиш схемаси.

Ҳосил бўладиган кристалларнинг катта-кичиклиги кристалланиш марказларининг сони (М.С.) билан кристалларнинг ўсиш тезлигига (К.Т.) боғлиқ. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, металларда эримаган турли оксидлар ва металлмас заррачалар ҳам кристалланиш марказлари ролини ўйнайди.


Кристалланиш марказлари сони ва кристалларнинг ўсиш тезлиги, ўз навбатида, ўта совиш даражаси (совитилиш тезлигига) боғлиқ.
4-расмда кристалларнинг ўсиш тезлиги ва марказлари сонининг ўта совиш даражаси (П) га қараб ўзгариши схематик равишда келтирилган.


4 - расм. Кристалларнинг ўсиш тезлиги ва марказлари сонининг
ўта совиш даражасига қараб ўзгариши.

Кристалланиш марказлари сони кўп ва кристалларнинг ўсиш тезлиги кичик бўлса, майда кристаллари ва, аксинча, кристалланиш марказлари сони оз ва кристалларнинг ўсиш тезлиги катта бўлса, йирик кристаллар ҳосил бўлади.


Металларнинг кристалланиш жараёнини ўрганиш учун махсус мослама ва асбоблар кераклиги сабабли биз умуман кристалланиш жараёнини ўрганиш мақсадида тўйинган туз эритмаларидан кристалланишни биологик микроскопдан фойдаланиб кузатамиз. Бунинг учун бирор тузнинг (қўрғошин нитрат, калий бихромат, ош тузи) ўта тўйинган эритмасини олиб, ундан вақт ўтиши билан тузнинг кристалланиш жараёнини кўриб чиқамиз. Тузларнинг кристалланиши ҳам металларнинг кристалланишига ўхшаш бўлади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling