Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети педагогика институти


II. Ёқлари марказлашган куб панжара


Download 1.33 Mb.
bet2/4
Sana31.12.2022
Hajmi1.33 Mb.
#1073439
1   2   3   4
Bog'liq
1 - Лаборатория маш

II. Ёқлари марказлашган куб панжара. Бундай панжарада 14 та атом булиб, уларнинг 8 таси куб катакчаларнинг бурчаклари учида, 6 таси ён томонларининг марказида жойлашган бўлади. Бундай кристалл панжара: γ, Аi, Cu, Ni, Cо, Pb, Аu учун хосдир (1-расм, б).
III. Гексогонал панжара. Бундай кристалл панжарада 17 та атом бўлиб, уларнинг 12 таси 6 қиррали призманинг бурчаклари учида, 2 таси призманинг устида ва остки ёқлари марказларида, 3 таси призманинг ўрта қисмида жойлашган бўлади. Бундай кристалл панжара Zn, Mg, Cо, Тi, Bе ва бошқа металлар учун хосдир (1-расм, в).
Баъзи металларнинг, масалан: Fе, Cо, Sn, Мg, Тi ва бошқаларнинг кристалл панжаралари ташқи шароит (температура, босим) ўзгарганда бир турдан иккинчи турга айланади. Бу ҳодиса аллотропик шакл ўзгариши, бошқача айтганда, полиморфизм деб аталади.



1 - расм. Металл кристалл панжаралари элементар катакчаларининг баъзи турлари:


а) Ҳажми марказлашган куб панжаранинг элементар катакчаси;
б) Ёқлари марказлашган куб панжаранинг элементар катакчаси;
в) Гексагонал панжаранинг элементар катакчаси.

Металларнинг аллотропик шакл ўзгаришлари грек ҳарфлари: α, β, γ, δ билан белгиланади. Металларнинг энг паст температурасида мавжуд бўладиган аллотропик шакл ўзгариши α билан, ундан юқорироқда мавжуд бўлган шакл ўзгаришлари β билан кўрсатилади ва ҳоказо.


Барча металлар маълум температурада қиздирилганда суюқ ҳолатга айланади. Масалан, соф темир қиздирилганда 1539 0C да суюқ ҳолатга айланади. Уни суюқ ҳолатдан аста-секин уй температурасигача совитилганда қаттиқ ҳолатга ўтади. Қаттиқ ҳолатда темирнинг иккита модификацияси (аллотропик шакл ўзгариши) бўлади, булар -темир (α) ва -темир () дир.
α - темир температуранинг икки оралиғида: 911 0C дан паст температураларда ва 1392 дан 1539 0C гача температураларда мавжуд бўла олади, -темирнинг кристалл панжара тузилиши марказлашган куб панжаралидир.
-темир 911 0C билан 1392 0C температуралар оралиғида мавжуд бўлиб, унинг кристалл панжара тузилиш ёқлари марказлашган куб панжара тузилишида бўлади. 2-расмда темирнинг совиш эгри чизиғи ва кристалл панжаралари тасвирланган.


Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling