Рaнгигa қурa дaстурxoнлaр oқ вa рaнгли булaди


Download 71 Kb.
bet1/4
Sana05.01.2023
Hajmi71 Kb.
#1079948
  1   2   3   4
Bog'liq
ресторон белёси


Режа


1.Ресторонда хизмат курсатиш хакида.

2. Овкатланиш корхона( ресторон) ига
кўйилган талаблар.


3.Ресторон бельёлари.

Ресторонда хизмат курсатиш хакида
Туристик хизмат кўрсатиш технологиясининг энг асосий хизматлардан бири овкатланиш ҳисобланади.
Туристик саноат такрибига куйидаги овкатланиш корхоналари турларини киради:
1. Ресторанлар.
2. Кафе.
3. Барлар (гриль барлар, пиво барлари, фото барлар, коктейль- барлар ва ҳоказо)
4. Ошхоналар.
5. Ошхона-фабрикалар.
6. Тайёрлов фабрикалари.
7. Буфетлар.
8. Кабобхоналар.
9. Озик-овкат маҳсулотлари магазинлари ва кўлинария шахобчалари.

  • Ушбу корхоналар туристик фирманинг ҳам хусусий мулки бўлиши, ҳам ижарага олинган бўлиши мумкин..

Баъзи бир меҳмонхоналарнинг хоналарида кичик ошхоналар, мини-барлар кўзда тутилган, овкатланиш хизматлари эса ҳам хонада буюртма бўйича, ҳам овкатланиш корхонасида (ресторан) амалга оширилиши мумкин.
Туристларни овкатланиш ассортименти бўйича ушбу хизмат куйидаги турларга ажралади:

  • комплекс овкатланиш.

  • Танлов бўйича, олдиндан буюртма бўйича овкатланиш, шу жумладан, турли тантаналар, кабул, юбилей, банкет ва бошка тадибрларга хизмат килиш.

Бундан ташкари, овкатланиш корхоналари миллий таомлар бўйича ажралади: миллий ўзбек, Европа, Корея, Хитой, Грузия ва ҳоказо. Шунингдек, корхоналар ўриндиклар сони ҳамда ишлаш вакти бўйича бўлинади (кеча-кундуз, маълум вакт оралигида).
Техник жиҳозланганлик, такдим килинаётган хизматлар сифати ва ҳажми, жойлашиши, нархлар, хоналарнинг бадиий-меъморий безалгани, таомлар ассортименти, автоматлашганлик даражаси ва бошка кўрсаткичларга биноан туристик саноат овкатланиш корхоналари тоифаларга бўлинади. Тоифа – овкатланиш корхонасининг фарклов жиҳати бўлиб, хизмат сифати даржасини белгилайди. Тоифалар * (юлдуз) белгиси билан кўрсатилади. Энг олий тоифа – 5 юлдуз, энг пасти – 1 юлдуз.
Ўрнатилган талаблар асосида сертификациядан ўтмаган корхоналар эски классификацияни саклаб колган: олий, биринчи ва иккинчи тоифалар. Тоифа Ўзбекистон Республикасининг сертификацион ташкилотлари томонидан берилади.
Овкатланиш корхоналарига кўйиладиган талаблар меҳмонхоналар классификациясига мос равишда – умумий ва кўшимча (ҳар бир тоифага ўзгача) талабларга бўлинади.

Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling