7-mavzu. Servis va iqtisodiy oqimlar Логистик хизмат кўрсатиш тушунчаси. Хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш. Хизмат турлари, инфратузилмалар


Download 314.83 Kb.
bet1/4
Sana31.03.2023
Hajmi314.83 Kb.
#1310622
  1   2   3   4
Bog'liq
9-mavzu. Servis va iqtisodiy oqimlar


7-mavzu. Servis va iqtisodiy oqimlar

1. Логистик хизмат кўрсатиш тушунчаси. Хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш. Хизмат турлари, инфратузилмалар.

«Харидор бозори» шароитида, сотувчи, харидор талабидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятини амалга оширишига тўғри келади. Бунда талаб товарга бўлган талаб билан чекланмайди. Харидор ушбу товарни етказиб бериш жараёнида унга кўрсатиладиган хизматлар таркиби ва сифати бўйича ҳам ўз талабларини илгари суради.


Хизмат, атамасининг асл маъноси, бирор-бир кимсага фойда келтирувчи ёки ёрдам берувчи ҳатти-ҳаракатларни англатади. Бировлар эҳтиёжларини қондириш, яъни уларга хизмат кўрсатиш эса сервис деб аталади.
Логистик фаолият, моддий оқим истеъмолчисига турли хилдаги логистик хизматлар кўрсатиш имкониятини назарда тутади. Логистик сервис тақсимот жараёни билан узвий боғланган бўлиб, товарни етказиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар мажмуидан иборатдир.
Логистик сервиснинг объекти бўлиб моддий оқимнинг турли истеъмолчилари хизмат қилади (23 расм). Логистик сервис етказиб берувчининг ўзи томонидан, ёки логистик сервисга ихтисослашган экспедиторлик фирмаси томонидан амалга оширилади.
Логистик хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча ишларни учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин:

  • сотувдан олдинги, яъни логистик сервис тизимини шакллантириш бўйича ишлар;

  • товарлар сотиш жараёнида амалга ошириладиган, логистик хизматларни кўрсатиш бўйича ишлар;

  • сотувдан кейинги логистик сервис.

Реализация жараёнидан олдинги логистик сервис соҳасидаги ишлар, асосан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги фирма сиёсатини белгилаш, ва хизматларни режалаштиришни ўз ичига олади.
Товарларни реализацияси жараёнида турли хил логистик хизматлар кўрсатилиши мумкин:





Download 314.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling