Регламент ва депутатлик одоби доимий комиссияси раиси А


Download 59 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi59 Kb.
#1324428
Bog'liq
Алоқа хати ВССБга ўрганиш маълумоти





O`zbekiston Respublikasi SSV
Farg`ona viloyat Sog`liqni
Saqlash Boshqarmasiga qarashli viloyat “Ona va bola”


s i h a t g o h i





Ўзбекистон Республикаси ССВ Фарғона вилоят Соғлиқни Сақлаш бошқармасига қарашли вилоят “Она ва бола”


с и ҳ а т г о Ҳ и





713103, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Қашқар ҚФЙ, Янгиқишлоқ қишлоғи.
х/р 23402000300100001010, Марказий Банк Тошкент ш ХККМ, МФО 00014, СТИР: 203530948, ОКОНХ: 91517










2019 йил 4 Сентябр № 121
Фарғона ВССБ бошлиғи
О.М.Умаровга

Бешариқ туманидаги вилоят «Она ва бола» сиҳатгоҳи маъмурияти ушбу орқали шуни сизга маълум қиладики, сиҳатгоҳда 2019 йил 28-29 август кунлари соғлиқни сақлаш бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишда бир талай камчиликлар борлиги аниқланди.


Жумладан, фуқаро Нўъмонов Илхомжон томонидан қурилаётган дам олиш маскани ва савдо дўкони қурилиши даврида сиҳатгоҳ хисобидан электр энергияси ёқилганлиги ва натижада 625417 сўм сиҳатгоҳга зарар келтирилганлиги, сиҳатгоҳ озиқ овқат омбори йўқламадан ўтказилганда 212600 сўм камомад борлиги аниқланган.Ушбу аниқланган ноқонуний харажат ва камомад суммаси тегишли шахслардан ундирилиши таъминланди.
Озиқ овқат омборида мавжуд бўлган совутгичлар мунтазам ишлаши натижасида бузилганлиги сабабли гўшт махсулоти дам олиш хонасидаги маиший совутгичда сақлаб келинмоқда. Хозирги кунда бюджетдан ташқари маблағлар хиобидан янги замонавий совутгич харид қилиш чоралари белгиланди.
Сиҳатгоҳдаги 20 дона тиббий даволаш аппаратлари маънан эскирганлиги сабабли хисобдан чиқарилган ва хозирги кунда физиотерапевтик муолажаларни тўлиқ олиб бориш учун тиббий аппаратлар етарли эмас. 2019 йил 4-чоракда янгидан замонавий тиббий аппаратлар сотиб олиш учун бюджетдан 50,0 млн сўм маблағ ажратилган ва замонавий физиотерапевтик аппаратлар харид қилинади.
Сиҳатгоҳ ошхонасидаги мавжуд камчиликлар бартараф қилинди. Жумладан етарли даражада биринчи ва иккинчи таомлар учун идишлар билан таъминланди. Зарарсизлантириш ишларини тўлиқ олиб бориш учун қўшимча 200 литр гипохлорид натрий харид қилинди. Қўл ювиш жўмраклари янгидан қўйилди. Тозалов ишлари мунтазам ва талаб даражасида олиб борилиши учун зарурий чоралар белгиланди.
Юқорида кўрсатилган камчиликларга йўл қўйганлиги учун сиҳатгоҳнинг барча моддий жавобгар ва маъсул ходимларига хайфсан берилди ва келгусида бундай холатни такрорламаслик хақида огоҳлантирилди. Сиҳатгоҳ маъмурияти бундан кейин ўз фаолиятини тубдан ўзгартириб сиҳатгоҳда даволаш сифати ва самарадорлигини юқори кўтариш, тозалик ва ободонлаштириш ишларини мунтазам олиб борилишини таъминлайди.

Вилоят «Она ва бола» сиҳатгоҳи


бош хакими: М.Эшонқулов
Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling