Б зарурий мудофаада зарар факат тажовузчининг узига етказилса, охирги заруратда хавфни келтириб чикарган манбага эмас, балки учинчи шахснинг конун билан курикланадиган хукук ва манфаатларига зарар етказилади


Download 33.5 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi33.5 Kb.
#1251001
Bog'liq
Охирги зарурат ва зарурий мудофаа фарклари


Охирги зарурат ва зарурий мудофаа ижтимоий ахамияти жихатидан бир-бирига ухшасада, аммо бир-биридан фарк килади ва бу фарклар куйидагиларда ифодаланади:
а) зарурий мудофаада хавф манбаи инсонлар харакати булса, охирги заруратда факат инсон харакатларининг узигина булмасдан тарбиий офат кучлари, турли машина, механизмларнинг харакати, хайвонларнинг хужуми ва хоказолар булиши мумкин;
б) зарурий мудофаада зарар факат тажовузчининг узига етказилса, охирги заруратда хавфни келтириб чикарган манбага эмас, балки учинчи шахснинг конун билан курикланадиган хукук ва манфаатларига зарар етказилади;
в) зарурий мудофаада тажовузчи томонидан келтирилиши мумкин булган зарардан мудофааланувчи келтирган зарар кам, тенг ёки куп булиши мумкин. Охирги заруратда эса охирги зарурат туфайли келтирилган зарар хавф манбаи томонидан келтирилиши мумкин булган зарардан камрок булиши керак;
г) зарурий мудофаада тажовузчига зарар етказилиши ёки етказилмаслиги хам мумкин. Охирги заруратда, албатта, учинчи шахсга зарар етказилади. Агар етказилмаса, охирги зарурат деб топилмайди.

Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида, ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқиш масаласини муҳокама этинг.


Жиноятчини ушлаш вактида унга етказилган зарар жиноятнинг хусусиятига, ижтимоий хавфлилик даражасига, ушлашнинг талабларига бутунлай мувофик келмаган булса, ушлашнинг зарурий чегарасидан четга чикилган деб топилади.


Жиноятчини ушлаш вактида унга зарар етказилади. Ана шу зарар жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасига, ушлашнинг шароитига бутунлай мос келмаса ушлаш чоралари чегарасидан четга чикилган деб топилади. Жиноятчининг ижтимоий хавфлилик даражаси келтирилган зарарнинг микдори билан белгиланади. Ушлаш вактида етказилган зарар жиноят натижасида етказилган зарардан ошиб кетса, ушлаш чоралари чегарасидан четга чикиш деб топилади.





  • ушлаш воситалари ёки усулларига мос келмаслиги;

  • килмиш ёки уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига мос келмаслиги;

  • ушлаш шароитига бутунлай мос келмаслиги;

ушлаш зарурати такозо этмаган холда ушланаётган шахсга касддан зарар етказганлик.


Юкорида санаб утилган туртта мос келмаслик холатидан камида биттасини мавжуд булиши ижтимоий хавфли килмиш содир этган шахсни ушлаш вактида зарар етказиш чегарасидан четга чикилган деб хукукий бахолаш учун етарли хисобланади. Масалан, ижтимоий хавфли килмиш содир этган шахс вояга етмаган, касал, ногирон, кариб колган булиб, кочишга уринса, уларни баданига шикаст етказиб ушлаш - ушлаш шароитига мос келмаган деб хукукий бахоланади, югуриб кочаётган жиноятчини автомобиль билан босиб ушлаш - ушлаш усулига мос келмайди, угирлик килган шахс кочаётганида курол ишлатиб ушлаш - килмишнинг хавфлилигига мос келмайди, ижтимоий хавфли килмиш содир этган шахс кочишга уринган, бирок кокилиб, йикилиб тушганида унга зарар етказиш - ушлаш зарурати такозо этмаган холда ушланаётган шахсга касддан зарар етказганликни келтириб чикаради.
Download 33.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling