Даъвогар: (Ф. И. Ш.) манзил:, телефон:, Жавобгар


Download 16.67 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi16.67 Kb.
#1755999
Bog'liq
80-mol-mulkka-etkazilgan-zararni-undiris-tugrisida

Фуқаролик ишлари бўйича ______________________________________туманлараро судига




Даъвогар:_____________________________
(Ф.И.Ш.)
манзил: ______________________________,
телефон: __________,


Жавобгар:____________________________
(Ф.И.Ш.)
манзил: ______________________________,
телефон: __________,
ДАЪВО АРИЗА
(Мол-мулкка етказилган зарарни ундириш тўғрисида)

Мен _______ шаҳар, _______ кўчаси, __-уйда яшаб келаман. Жавобгар қўшним (Ф.И.Ш) ______кўчаси ____-уйда яшаб келади. Жавобгарнинг уйи кўчадан икки ярим метр пастликда жойлашган. Жавобгар қурилиш ишларини бажаришда деворни шлакаблок қилиши, қора мум билан сувоқ суриши, қалин плёнка тортишини айтган эди. Шунда жавобгарга менинг уйимга зарар етказмаса бўлди деб розилигимни билдирган эдим. Жавобгар қайта қурилиш ишларини амалга оширганидан кейин уйим хоналари шўрлаб, сувоқлари тўкилиб, хом ғиштлари лойга айланди. Жавобгар ҳовлисида қурилиш ишларини бажаришидан олдин сувоқава, қор ва ёмғир сувларини уйламасдан, ҳовлисини тупроққа тўлдириб, сув йўлини ҳовлиси тўрига йўналтирмасдан менинг ҳовлимга тўғирлаб қўйган экан. Натижада менинг уйим авария ҳолатига келиб қолди.


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24-моддасига кўра, уй, квартира мулкдори уй, квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини 985-моддаси 1-қисмида «Ғайриқонуний ҳаракат (харакатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ хажмда қопланиши лозим»лиги назарда тутилган.
Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24-моддаси ҳамда фуқаролик кодексининг 985-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189 ва 191-моддаларига асосан


СЎРАЙМАН:

Жавобгардан менинг уйимга етказилган моддий зарарни ундириб беришингизни сўрайман.




Илова:

  1. Даъво ариза нусхаси,

  2. Давлат божи нусхаси,

3. Паспорт нусхаси,
4. Уй-жой хужатлари,
5. Мутахассис хулосаси нусхаси,
6. Яшаш жойдан маълумотнома ва далолатнома,
7. Даъво аризамни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.


"__"___________ ____ йил.


Даъвогар (вакили):


_____________/____________________________/
(имзо) (Ф.И.Ш.)
Download 16.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling